Asaka City.

«UZAUTO MOTORS» АЖ, «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти ва Андижон вилояти хокимиятининг ҳамжихатлик наъмунаси «Asaka City»

Андижон вилояти, Асака шахрида «Asaka City» мажмуаси қурилиши бошланди.

Чек маҳалла фуқаролар йиғинида «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти томонидан кўп тармоқли замонавий турар жой ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, бир сўз билан айтганда «Asaka City» бунёд этилмоқда.

Компания хабарига кўра бундан кўзланган мақсад – аҳоли ва автомобиль саноати корхоналари ишчиларининг турар жойга эҳтиёжини қондириш ва янги иш ўринлари яратишдир.

«Мажмуа қурилишида 7 700 киши иштирок этади. Тайёр турар жойлар эса 5 000 оилани уй билан таъминлайди, бу – кичикроқ аҳоли пункти аҳолисига тенгдир», – дейилади хабарда.

Жами 4631 та хонадонли 71 та кўп қаватли турар жойдан ташқари, мажмуа таркибига 2 та мактабгача таълим муассасаси (320 ўринга), 1500 ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, боғ, 10 000 квадрат метр майдонга эга савдо маркази ва бошқа объектлар киради.

Таъкидланишича, янги уйлар ва бинолар қурилиши «энг илғор замонавий қурилиш технологияларига асосланган ва одатий уйлардан тежамкорлиги ҳамда энергосамарадорлиги билан» ажралиб туради.

Print Friendly, PDF & Email