«Automechanik CV – 2025» танлови давом этмоқда!

“Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги SamAuto заводи маъмурияти ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида, сервис ходимлари ўртасида юқори савияда ташкил этилаётган «Automechanik CV – 2025» танлови қизғин ва муросасиз руҳда ўтаяпти.
Ушбу интеллектуал-маънавий тадбир нафақат сервис ишчиларининг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказиш, балки уларни рағбатлантириш, тажриба алмашиш ва инновацион тафаккурни кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Танловнинг биринчи босқичида назарий билимлар тест синови орқали баҳоланмоқда, иккинчи босқичда эса иштирокчиларнинг амалий кўникмалари реал кейслар асосида синовдан ўтказилади.
Эътиборга молик жиҳат шундаки, ушбу танлов келгусида барча ишлаб чиқариш цехлари ходимлари ўртасида ҳам кенгайтирилиб ўтказилиши режалаштирилган. Бу ташаббус заводдаги иқтидорли ишчи-ходимларни аниқлаш ва уларга янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Мақсад – профессионал тараққиёт ва техник тафаккурни ривожлантириш орқали SamAuto заводи жамоасининг умумий салоҳиятини оширишдир.

Print Friendly, PDF & Email