1886 йил 29 январь куни Германиялик ихтирочи Карл Фридрих Бенц ўзининг “Бензин двигатели билан юрувчи автомобиль воситаси”га №37435 сонли патент олган ва бу автомобиль воситасини“Benz Patent-Motorwagen” деб номлаган. 1887 йил Париж шахрида бўлиб ўтган бутунжахон кургазмасида эса ушбу автоуловнинг биринчи намойиши бўлиб ўтган.
Ушбу тарихий воқеа сабабли 29 январда “Автомобиль туғилган кун” нишонланади.
Бугун Ўрта Осийда ягона бўлган Тошкент Политехника музейида “Автомобиль туғилган кун” катта байрам қилиб нишонланди. Тадбирда “Атосаноат”АЖ, “ЖМ-ПоэрТрейн”, “Турин Политехника институти”, Халқ таълими,“Асака банк”, “Ипотека банк”, “Капитал банк”, “Узгазоил” ва бошқа нуфузли ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.
Байрамни “Авива” болалар спорт-эстрада хореография рақс дастаси очиб берди. Сўнгра йиғилганлар орасида турли викторина саволлари берилиб, ғолиблар совғалар билан тақдирландилар.
Ушбу тарихий кун муносабати билан музейда янги экспонат – 1949-1955 йилларда ишлаб чиқарилган BMW — ЕМW340 ретор-автомобиль макетининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: