Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 август кунидаги «Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, 2000 йил 26 май кунидаги «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунларни ижросини таъминлаш мақсадида “Автоойна” МЧЖда 2016 йилнинг 18 ноябрь куни “Табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар юз берганда корхона рахбарияти ва ишчи ходимларининг харакати” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Махсус-тактик ўқув машғулотига 162 нафар ходимлар қатнашди. Буларнинг 95 нафари корхонада тузилган “Фуқаро мухофазалари тузилмалари” ишчилари, 9 нафари корхонанинг автотранспортлари хайдовчилари, 40 нафари эвакуацияга жалб қилинган ишчилар, 16 нафари раҳбарият ва бўлим бошлиқларидир. Махсус-тактик ўқув машғулотида Фарғона шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 нафар вакиллари иштирок этиб, машғулот ўтказилиши бўйича тавсия ва кўрсатмалар беришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: