“Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан. “Джи Эм Ўзбекистон” АЖ да «Ҳавфсизлик хафтаси» ўтказилди»

     “Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан. “Джи Эм Ўзбекистон” АЖ да «Ҳавфсизлик хафтаси» ўтказилди» Барча цех ва бўлимларда “Хавфсизлик хафтаси” нинг аҳамияти ва ўтказилиш тартиби бўйича  ишчи-ходимлар иштирокида 20 дақиқалик мажлислар ташкил қилинди.

     Шу куни ишлаб чиқариш цехлари ва омборларда “Мен бефарқ эмасман” танлови ўтказилди.Бунда махсус тайёргарликдан ўтган ходим барча цех ва омборларга ташриф буюриб, у ерда ўрнатилган хавфсизлик талабларини бузган ҳолда харакатланади. Қоидабузарни тўхтатиб, унга танбех берган наъмунали ходимлар хавфсизликка хисса қўшганилиги учун муносиб тақдирландилар, бироқ ушбу қоидабузарликларни кўра туриб, “Менга нима” қабилида иш тутган ёки эътиборсизлик қилган ходимлар кўпчилик эканлигини ҳисобга олсак, огоҳликка чорлов бўйича қилиниши лозим бўлган талай вазифаларимиз борлигини тан олмай иложимиз йўқ.

        Юқори рахбарият иштирокида 1-Пайвандлаш цехида меҳнат муҳофазаси бўйича 3-поғона назорат текшируви ўтказилди.    Бунда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, уларни қийнаётган муаммолар атрофлича ўрганилиб, текширув сўнггида хар бир муаммо бўйича тегишли рахбарларга кўрсатмалар берилди. Шу куни барча цех ва бўлимларда кучайтирилган тарзда 2- поғона назорат текширувлари хам ўтказилди. Бунда асосий эътибор иш жойларидаги мавжуд ишчининг тана аъзоларини қисиб қолиши хавфига қаратилиб, текширувлар GL, TL ва TM лар билан биргаликда ўқув семинари тарзида ўтказилди.

       11 та жамоа ўртасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича билимлар синови” мусобақаси ўтказилди. 4 та шарт бўйича ўтказилган мусобақа сўнггида совринли ўринларни қўлган киритган жамоалар корхона Касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

   11 та жамоа ўртасида “Ўқитувчи Leader” танлови ўтказилди. Бунда хар бир цех ва бўлимлардан биттадан GL ёки TL танлаб олинди.

Танланган иштирокчилар олдиндан берилган мавзулар асосида ўқув дастурларини(презентация шаклида) тайёрлашди ва 25.04.2019й. куни тасдиқланган режага асосан ўз бўлимларидаги ўқув хоналарида йиғилган ишчи-ходимлар аудиториясига дарс ўтиб бердилар.

Хакамлар хайъати томонидан иштирокчининг ўқитувчилик махорати, тинловчини қизиқтира олиши, саволларга тўғри жавоб бера олиши баҳолаб борилди.

v1-ўрин: Пайвандлаш цехи №2

v2-ўрин: Йиғув цехи

v3-ўрин: Пайвандлаш цехи №2 ва Сифат бошқармаси

 

Print Friendly, PDF & Email