2026 йил 25 март куни “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҚКда 2024–2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йил якунлари ижросига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Жаҳонгир Ихтияров, “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд ва Жиззах вилоят бўлинма кенгаши раиси Олимхон Мирзаев, корхона Бош директори Азизбек Мухиддинов, шунингдек касаба уюшма қўмитаси вакиллари ҳамда делегатлар иштирок этдилар.
Конференция давомида жамоа шартномаси доирасида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Тақдим этилган ҳисоботлар ва текшириш комиссияси хулосаларига кўра, жамоа шартномасининг ижроси қониқарли деб баҳоланди.
“BYD Uzbekistan Factory”да жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: