“BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҚК касаба уюшмаси ташкилоти Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси йигилиши ва ҳисобот-сайлов Конференсияси бўлиб ўтди.

“Метмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши таркибидаги “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҚК касаба уюшмаси ташкилоти Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси йигилиши ва ҳисобот-сайлов Конференсияси бўлиб ўтди.
Конференция ишида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси А.М.Хакулов, Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси И.И.Камолов, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаев, касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши вакиллари ҳамда “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҚК Бош директори Ш.Ш.Алимовлар иштирок этишди.
Конференсия ишини Республика кенгаши бош мутахассиси И.Камолов олиб борди.
Дастлаб, корхонада имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан корхона раҳбари Ш.Алимов ва касаба уюшма қўмитаси раиси М.Эгамқуловлар ҳисоботи тингланиб, делегатлар томонидан шартноманинг бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.
Шундан сўнг, конференция ўз ишини давом эттириб, корхона бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси Эгамқулов Миронбек Оманбой Ўғли томонидан 2024–2025-йиллар давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди. Касаба уюшма қўмитасининг фаолияти “қониқарли” деб баҳоланиб, М.Эгамқулов касаба уюшма қўмитаси раислигига қайта сайланди.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, янги таркибда касаба уюшмаси қўмитаси, тафтиш комиссияси, тафтиш комиссияси раиси, тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 2025 йил июнь ойида ўтадиган Конференциясига делегатлар ҳамда вилоят кенгаши таркибига вакиллар сайлаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email