Тадбир давомида корхонада фаол меҳнат қилиб, ўзининг ҳалол ва сидқидилдан қилган меҳнати билан ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда корхонанинг иқтисодий ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган ишчи-ходимлар эътироф этилиб, улар махсус сертификатлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек, байрам муносабати билан корхонада меҳнат қилаётган барча ходимларга махсус Янги йил мукофатлари топширилди. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтиб, жамоага янги йил арафасида илиқ таассурот ва яхши кайфият улашди.
“BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ қўшма корхонасида Янги йил байрами муносабати билан корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: