15 март куни “Чирчиқ кишлоқ хўжалик техникаси заводи” АЖда 2017-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларни бажарилишини кўриб чиқишга бағишланган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамият бош директори Қодиров Б.Т.ни ва касаба уюшма қўмитаси раиси жамоа шартномасида белгиланган мажбуриятларни ижросини таъминлаш юзасидан 2018 йилда қилинган ишлар юзасидан хисоботлари тингланди.
Кохонада 2018 йили 224,3 млрд.сўмлик махсулот ишлаб чиқарилган.
Россиянинг “Ростсельмаш” корхонаси билан биргаликда “VECTOR” бўғдой ўриш комбайнлари, “VERSETAYLE “ тракторлари ва “Дон 680М” комбайнлари ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Экспортга 1 772,58 минг доллар махсулот сотиб, 8,2 млрд.сўмлик соф фойда олинди.
Касаба уюшмалари томонидан 41 510,0минг сўмлик маблағ маданий-маърифий ва спорт –соғломлаштириш тадбирларига ажратилган. Ишчи-ходимлар учун Самарқанд шахрига туристик сайёхат уюштирилган, турли маданий тадбирларга,концерт дастурларига чипталар харид қилинган.
Футбол ,шашка ва шахмат мусобақалари ташкил этилиб, ғолибларга 16 800,0минг сўмлик совғалар тақдим этилган.
Йиғилишда Республика кенгаши раис ўринбосари Ш.Исроилов ва маъсул ташкилотчи А.Алаутдиновалар иштирок этишди ва ходимлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Йиғилиш сўнгида бир гурух касаба уюшма фаоллари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: