Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”гақуйи палатадаги Ўзбекистон Халқ демократик партиясифракциясининг ташаббуси билан “Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида”ги масала киритилди.
Мазкур масала юзасидан депутатлар саволларига атрофлича жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазириБотир Ходжаевтаклиф этилди.Тадбирда вазирлик раҳбари депутатлар томонидан қўйилган масалаларюзасиданатрофлича маълумот берди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори жойларда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолардан бирини ҳал этишга қаратилган.
Вазирахборотида таъкидланганидек, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби ҳамда аҳоли учун белгиланган нархлар бўйича истеъмол қилувчи ижтимоий соҳа объектлари рўйхати тасдиқланган. Бу борада ҳозиргикунга қатор ишлар амалга оширилган. Масалан, ҳозирги кунда республика бўйича жами 3,3 миллионта суюлтирилган газ абоненти мавжуд ва газ таъминоти корхоналари томонидан жами 3,4 миллион дона маиший газ баллонлар етказиб берилган. Бундан ташқари, аҳолининг шахсий 1,1 миллион дона газ баллони бор. Яъни, абонентлар сонига нисбатан таъминланганлик даражаси 137 фоизни ташкил этади. Қолаверса, шу йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича 2,1 миллионта ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
2019 йилда суюлтирилган газ манбалари ва тақсимоти балансига кўра, жорий йилда 806,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, шундан 474,7 тоннаси ёки ўтган йилга нисбатан 60,7 минг тонна кўпроғи аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун етказиб берилиши белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги қарорида суюлтирилган газ асосан аҳолининг ўсиб бораётган маиший эҳтиёжларини қоплаш учун йўналтириши белгиланганини инобатга олиб, суюлтирилган газни биржада сотиш миқдори йилдан йилга камайтирилиб бормоқда.
Аммо айни йўналишда Ҳукумат даражасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилингани ҳолда, ҳудудларда аҳоли эҳтиёжлари учун суюлтирилган газ етказиб беришда кўплаб камчиликлар ҳам учраб турибди.
Депутатлар вазирга бу борадаги масалалар, аҳолини қийнаб келаётган аниқ муаммолар хусусида саволлар билан мурожаат этдилар. Айниқса, парламент вакилларининг эътирозига сабаб бўлган масала – табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларни ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш, газ баллонлари стандартлари ва уларнинг тўловибилан боғлиқ масалаларюзасидан изоҳ сўралди.
Айтиш жоизки, Олий Мажлис қуйи палатаси вакилларининг сайловчилар билан ўтказаётган очиқ мулоқотлари давомида келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида муаммолар юзага келаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь ва февраль ойинингохирги ҳафтасида сайлов округларида ўтказилган учрашувлар давомида депутатлар томонидан ушбу масала ўрганилганда, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бир қанча камчиликлар аниқланди.
Масалан,аҳоли кўтараётган муаммоларга кўра, 20 килограммли маиший газ баллонларига кўп ҳолларда меъёрдагидан камсуюлтирилган газ қуйилаётгани истеъмолчиларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ёки газ олиш учун келган аҳоли вакилларининг банк пластик картаси орқали тўловни амалга ошира олмаслиги ҳам ноқулайлик келтириб чиқармоқда.
Вазир депутатлар саволларига жавоб қайтарар экан, бундай ҳолатларга нисбатан вазирлик томонидан жиддий назорат олиб борилаётгани, камчиликларга йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан чоралар кўрилаётганини қайд этди. Ўз навбатида, бу борада назорат қилувчи ва бошқа масъулларнинг ҳам жавобгарлигини ошириш юзасидан мулоҳазаларини билдириб ўтди.
“Ҳукумат соати” доирасида берилган савол-жавоблардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан вазирлик фаолиятидайўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор таклифлар билдирилди.
Ўз навбатида, вазирлик томонидан ушбу тадбирда кўтарилган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан парламент қуйи палатасига қўшимча равишдамаълумот тақдим этилиши маълум қилинди.
Йиғилиш якунида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан самарали парламент назоратини олиб боришга келишиб олинди.
А.Умаралиев
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, ЎзХДП фракцияси аъзоси,
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: