«ДжиЭм Узбекистон» акциядорлик жамиятида 2018 йил 9 май «Хотира ва кадрлаш куни» байрам тадбири

       «ДжиЭм Узбекистон» акциядорлик жамиятида ишлаб келаётган  «Афғонистонда чекланган қўшинлар томонидан халкаро тероризм ва диний экстремизмга карши олиб борилган жанговор харакатлар” да катнашган    53 нафар ишчи-ходимлар ва корхонада ишловчи фаолларга “Хотира ва кадрлаш куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Ушбу байрам тадбирида Узбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хайкали  пойига гулчамбарлар  қўйдилар.

«Жафокаш халқимиз асрлар давомида не-не оғир синовлар, машаққатли кунларни кўрмади. Ўз озодлиги, эркинлиги, тинч ҳаёти  йўлида курашиб, беҳисоб қурбонликлар берган ота-боболаримиз жасорати тарихий хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди.»

Ислом Каримов

      Кексаларни ардоқлаш, кўмакка муҳтожларнинг ҳурматини жойига қўйиш қон-қонимизга сингиб кетган фазилат. Айниқса, ўтганларни хотирлаш, азиз отахону-онахонларнинг дуосини олмоқликнинг саодати ўзгачадир. Хотира шундай руҳий-маънавий қудратки, у инсоннинг инсонлигини англатувчи, уни ўтмиш ва истиқбол билан боғлаб турувчи буюк қадрият, илоҳий қудратдир. Хотирлаш — халқ манфаати учун курашган, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кишиларни эслашдир.

       Байрам муносабати билан корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимларнинг  60 нафарининг оилаларига ва кам таъминланган, моддий кўмакка мухтож булган     29 нафар қарияларнинг оилаларига жами 89 нафар оилаларга касаба уюшма хисобидан хомийлик сифатида озик-овкат пакетлари тайёрланиб, оилаларидан хабар олинди.

           Тадбирда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига багишлаб жами   53 нафар корхонада мехнат килаётган “Байналминал жангчилар” ва улуғ Ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга  500 000(беш юз минг)сўмдан мукофот пуллари берилди. Корхона Ошхона бўлинмаси бригадири Афгон уруши катнашчиси Юлдашев Шавкатбек Ахмаджанович  Афгонистонда ўтказилган “Паншер операциясида қатнашганлиги учун” медали  билан такдирланди.

       Байрам тадбирида сўзга чиққанлар тинчликни қадрига етиш кераклигини алохида таъкидлаб гапирдилар. Тинчлик! Бу кутлуг сузни  бизлар албатта фарзандларимизга  мукаддаслигини тушунтиришимиз керак. Бунинг учун эса бу улуғ сўз замиридаги тириклик моҳиятини ўзимиз чуқур англашимиз лозим.  Шукурки, бошимиздаги сокин осмонга, қуёшга, оёғимиз остидаги мустаҳкам заминга ўрганиб қолганмиз. Инсониятнинг  барча эзгу ишлар пойдевори тинч­лик туфайлидир! Шу оддий ҳақиқатни англаш эса ҳар бир юртдошимиз учун юртни қадрлаб, тинчликни улуғлашга асос бўлади. Бугунги бахтли замонда шундай тушунча билан яшаган хушёр ва сергак миллат, ўз келажаги бехавотирлигини ўйлаган халқ ўз эртасини ярат  олади. Байрам тадбирилари ДЖ Эм Узбекистон корхонасининг барча булимларида ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email