«ДжиЭм Узбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан «Автомобил транспорти ходимлари куни” байрами кенг нишонланди. Байрам муносабати билан “Ахмад Ал-Фаргоний” дам олиш уйида байрам тадбири ташкил қилинди. Байрам тадбирида корхонада ишловчи ишчи-ходимлардан 80 нафардан зиёдроги қатнашдилар. Касб байрами тадбири байрамона рухда ўтказилди.
Тадбирни корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мирзаев Ўктамжон кириш сўзи билан очди, тадбир қатнашчиларини корхона рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси номидан касб байрами билан қизғин табриклади. Байрам тадбирида корхона Транспорт ташувлари бўлими рахбари Саидкамалов Рахматилло сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини табриклади.
Байрам тадбирида корхонада ишловчи транспорт ходимларидан бир гурухи касаба уюшма хисобидан фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам тадбирида Асака туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари иштирокида концерт дастури такдим қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: