2011 йилдан бошлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан, ҳар икки йилда бир марта бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.
Кўрик-танловнинг ўтказилиши натижасида корхона ва ташкилотларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшма қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътибори кучайди.
Кўрик-танловнинг республика финал босқичида иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар фаолиятини оммалаштириш мақсадида бошқа бошланғич ташкилотлар раислари учун ҳар йили Федерация Кенгашининг Ўқув марказида бўлиб ўтадиган ўқишда, фаолияти намунали йўлга қўйилган касаба уюшма ташкилотлари раислари ўз презентацияларини намойиш этиб, тажриба алмашиш йўлга қўйилди. Ўқишларда малака ошираётган бошланғич ташкилотлар раисларига ўзаро тажриба алмашишлари учун намунали бошланғич ташкилотларга ташрифлари ташкил этиб борилмоқда.
Шулардан келиб чиқиб, кўрик-танлов иштирокчилари ва ғолибларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги 21 – 53 “с” сонли ва Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2015 йил 02 апрелида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 22 – 18 “с” сонли Раёсат қарорларига асосан, жорий йилнинг май-июнь ойларида навбатдаги «Энг намунали бошланғич ташкилоти» кўрик-танлови ўтказилди. Касаба уюшмалари тизимида бўлган такомиллаштириш ишларини эътиборга олиб, кўрик-танлов икки босқичда бўлиб ўтди. Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши босқичида, унда 2 та бошланғич ташкилоти – аъзолари сони 100 тадан кўп бўлган ва аъзолари сони 100 тадан кам бўлганлар. Яъни бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳужжатларини тўғридан тўғри Республика Кенгашига тақдим этдилар.
Кўрик-танловнинг натижаларига кўра энг фаол иштирок этганлардан – тармоқнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошланғич ташкилотларидир.
2015 йил 24 июль куни Тошкент шаҳар Турин политехника университетида “Энг намунали бошланғич ташкилот” ва “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловларининг республика финал босқичи ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Унда 90дан ортиқ иштирокчилар ва меҳмонлар қатнашдилар. Танлов қатнашчилари ва мехмонлар тармоқнинг корхоналарида чиқарилаётган махсулотлари кўргазмаси билан танишишга имкониятга эга бўлдилар. Тақдирлаш маросими юқори савияда тантанали равишда бўлиб ўтди.
Иккала кўрик-танлов натижалари бўйича 12 та ғолиб ўз тақдимотларни намойиш этиб, Республика Кенгашининг дипломлари ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. 1-ўрин эгаллаганлар Федерация Кенгаши якуни босқичига йўлланма олдилар. Шулардан: “Энг намунали бошланғич ташкилот” ғолиблари Андижон вилояти “GM Uzbekistan” АЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Мирфозил Олимов) ва Навоий вилояти “ЎзМинда” МЧЖ (касаба уюшма қўмитаси раиси Ўктам Бозоров) бошланғич ташкилотлари. Шунингдек, бир қатор танлов фаол иштирокчилари ҳам Республика Кенгашининг эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: