“Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг Республика босқичи иштирокчилари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Марказининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги Низомга асосан корхона, ташкилот ва муассаслар (жумладан, касб-ҳунар коллежлари)да меҳнат қилаётган ва таълим олаётган 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг Тошкент вилояти босқичи ўз якунига етди.

Унга кўра, вилоятдаги корхона, ташкилотлар ишчи, мутахассислари ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги”, “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги”, “Қурилиш-парозлаш ишлари устаси” ҳамда “Умумқурилиш ишлари устаси”, шунингдек касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида “Тикув ва тикув-буюмлари ишлаб чиқариш техник-технологи”, “Ошпаз” ҳамда “Сартарошлик ва декорацив косметика устаси” каби, жами етти номинация бўйича ғолиблар Республика босқичига саралаб олинди.

Жумладан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 3-даражали элекргазпайвандчиси Олховиков Артём Ахметович “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” номинацияси бўйича танловнинг Тошкент вилояти босқичида ғолиб деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Барча йўналишлар бўйича ғолиблар жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши биносида диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шавкат ХАМРАҚУЛОВ

Print Friendly, PDF & Email