“Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик” номинацияси бўйича республика финал босқичи эса жорий йилнинг 8 июнь куни соат 900 да Тошкент шаҳридаги “Рохатавтотехсервис” МЧЖ корхонасида ўтказилди. Унга кўра, “Андижон автотеххизмат” МЧЖ автосозловчиси Обидов Бобуржон Хотамжон 1-ўрин, “Тошкент автотеххизмат” МЧЖ автосозловчиси Содиқов Диёр Равшанович 2- ўрин ва Жиззах транспорт, алоқа касб-хунар коллежи 3-босқич талабаси Саттаров Бехзод Ғайрат ўғли 3-ўринга муносиб деб топилдилар.
Ушбу танловдан кўзланган асосий мақсадлардан яна бири, ўрта махсус, касб-хунар таълимининг таълим йуналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичидаги касбларни кенг тарғиб килиш, ишчи, мутахассислар ҳамда ўқувчиларда ўзлари танлаган касблар ва ихтисосликлар бўйича кизиқишини янада оширишга кўмаклашиш, иштирокчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён килиш, назарий билим савияси ҳамда амалий кўникма ва малакаларини ошириш, уларни танлаган касблари буйича меҳнат фаолиятига тайёргарлик салохиятини янада кучайтириш, касбий махоратларини оширишга кенг имкониятлар яратишдан иборат.
Бундан ташқари, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик махоратини такомиллаштириш, улар томонидан кобилиятли, ижодкор ўқувчилар билан аниқ мақсадга йуналтирилган якка тартибдаги ишларни ўтказиш, қобилиятли ишчи, мутахассислар ва ўқувчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш орқали уларни камолотга етказиш жараёнида янада кенгроқ қўллаб-қувватлашдан иборат.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: