Фарғона вилоятида “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Хотин-қизлар Кенгаши томонидан, Фарғона вилоятидаги тармоқ корхоналарида меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун  “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Республика Хотин-қизлар Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур семинар-тренингда хотин-кизларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, хавфсиз иш ўринлари яратиш, зарарли шароитларда фаолият юритаётган аёлларга қонун доирасида белгиланган имтиёзларни тўлиқ яратиш, уларни махсус кийим-бош, хавфсизлик воситалари ва бепул сут маҳсулотлари билан вақтида таъминлаш, касаначиликни янада ривожлантириш каби мавзулар атрофлича мухокама қилинди.

Бундан ташқари семинар тренингда аёлларни меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилишга доир амалий машғулотлар ўтказилди. Ушбу машғулотларда барча семинар қатнашчилари фаол иштирок этишди.

Бундай семинарларни келгусида Республикамизнинг ҳар бир вилоятида ўтказиш режалаштирилди.

  

Print Friendly, PDF & Email