Футзал чемпионати бошланди

Футзал бўйича мамлакат XXII миллий чемпионати бошланди. Бу чемпионат бахслари уй ва сафар тизимида ўтказилади. Битта турда жамоалар иккитадан ўйин ўтказадилар.

«Металлург» биринчи турни ўз уйида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қарши ўтказди. Ўйинлар 30-31 март кунлари Бекободдаги «Ёшлик» спорт мажмуаси бўлиб ўтди. Ўйин олдидан чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлди.  Унда «Ўзметкомбинат» Акциядорлик Жамиятининг касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов сўзга чиқиб, барчани янги мавсум билан табриклаб, фудболчиларга омад тилади.

Мажмуа зали чемпионат олдидан зарур анжомлар билан таъминланиб, жорий таъмирдан чиқарилди. Қисқа фурсат ичида «Ёшлик» спорт зали ўзгача чирой очди.

 

Print Friendly, PDF & Email