GM-Uzbеkistan АЖ Хоразм филиали 2016-2018 йиллар учун қабул қилинган ЖАМОА ШАРТНОМАСИ бажарилиши якуни бўйича умумий йиғилиши бўлиб ўтди

    «GM-Uzbekistan»АЖ Хоразм  вилояти филиалида «GM-Uzbekistan»АЖ нинг 2016-2018 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномасининг 2017 йилда Хоразм вилояти филиалида бажарилиш якуни бўйича Умумий йиғилиш (Конференция) бўлиб ўтди. Умимий йиғилишда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бош юрисконсульт Г.Т.Бабаниязова, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси бўлим мудири М.М. Сагдуллаев , Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ташкилий ишлар бўлими мудири А.Атаджанов  хамда Юридик  ишлар бўлим мудири М.М Атабаевлар иштирок этдилар.

     Жамоа шартномаси бандларининг 2017 йилда Хоразм вилояти филиалида бажарилиш якуни бўйича «GM-Uzbekistan»АЖ Хоразм вилояти филиали бошқарувчи директори С.М.Жуманиязов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Р.Ибодуллаевлар хисобот бердилар.

   Йиғилишда музокара давомида Хужжатлар назорати бўлинмаси топшириқларни ижросини назорат қилиш инспектори,филиал Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Собирова Меҳрибон Бекбергановна ва етакчи мутахассис (ёшлар масалалари бўйича)Артиқов Отабек Рўзибоевичлар сўзга чиқдилар.

      Йиғилиш якуни бўйича Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ташкилий ишлар бўлими мудири А.Атаджанов сўзга чиқиб йиғилиш қатнашчиларини «GM- Uzbekistan»АЖ нинг 2016-2018 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномасининг 2017 йилда Хоразм вилояти филиалида бажарилиш якуни бўйича Умумий йиғилиш қарори билан таништириб йиғилишни якунлади.

Print Friendly, PDF & Email