GM Uzbekistan ўз автомобилларини сотиш тартибига аниқлик киритди

     GM Uzbekistan автомобиль савдоси билан боғлиқ бўлган кўплаб саволларни инобатга олган ҳолда, компания расмий веб-сайтида сотувга қўйилган автомобиллар ҳақидаги маълумот дилерлик корхоналари ва ҳудудлар кесимида кундалик равишда эълон қилиниб келинишини эслатди.

    Ушбу ҳавола орқали контрактация учун таклиф этилаётган автомобиллар рўйхати билан танишиш мумкин. Ҳозирги кунда Matiz, Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti русумидаги автомобилларга шартнома расмийлаштириш мумкин. Labo, Damas, Orlando, Malibu ва Captiva автомобилларига эса шартнома олиш учун ариза расмийлаштириш ва унинг ҳолатини ушбу ҳавола орқали онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин. GM Uzbekistan шартнома олишга аризани расмийлаштириш учун харидорлардан ўзларига қулай бўлган дилерлик корхонасига мурожат қилишни сўрайди. Аризани расмийлаштириш жараёни ҳамда автомобиль савдосига боғлиқ бўлган (тўлов турлари ва шакллари, етказиб бериш муддатлари ва ҳ.к.) масалалар Автомобилларни ички бозорда сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда батафсил ёритилган бўлиб, танишиш учун ушбу ҳаволада келтирилган.

Print Friendly, PDF & Email