2019 йил “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Узавтосаноат” Акционерлик Компаниялари хамкорлигида тузилган “Мехнат мухофазаси бўйича тадбирлар режаси”га биноан ижтимоий хамкорлар томонидан “Ходимларга хавфсиз мехнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” бўйича ўтказилган кўрик-танлов якуни ғолибларига турли номинация ва даражадаги дипломлар топширилди.
Ўтказилган кўрик-танловнинг энг яхши цех номинациясида I-даражали диплом билан Андижон вилоятининг UzAuto Motors» AJ бўёқлаш цехи, «УзТонгХонгКо» МЧЖ корхонаси бригадаси ҳамда «Андижон автотеххизмат» МЧЖ корхонаси фахрли III-даражали диплом билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: