Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводида жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича конференция ўтказилди Конференцияда: «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси уринбосари Ш.Ш.Исроилов, Андижон вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси булим мудири Х. Матисаев, «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти маъсул ташкилотчиси Ш. Бутаев ҳамда Андижон вилоятидаги тармоқ корхоналари касаба уюшма раислари ва делегатлари иштирок этди.
Йигилишда жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича касаба уюшма қўмитаси раиси У.Д.Мирзаев , «Иш берувчи» томонидан корхона Бош директор ўринбосари в.б. И.Т.Назиров хисобот бердилар. Хисобот бўйича музокаралар ўтказилди ва 2017 йилда Жамоа шартномасини бажарилиши конференция қатнашчилари делегатлар томонидан қониқарли бахоланди.
Йиғилиш якунида «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шоикром Исраилов касаба уюшма қўмитаси фаолларини эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: