Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ёш ишчи-ходимлар ўртасида «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» кўрик танлови ўтказилди. Танловнинг асосий мақсади этиб ёш ишчи-ходимларнинг рационализаторлик ташаббуслари, кайдзен ғояларини ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон иқтисодиётига, ишлаб чиқариш корхоналарига катта наф келтираётган ёшларни рағбатлантириш деб белгиланди.
Танловнинг «Энг фаол ёш машинасоз» ва «Энг фаол ёш электротехник» номинацияларида иштирок этиш истагида 100 дан ортиқ ёш ишчи-ходимлар хужжат тақдим этишди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил қилинган комиссия аъзоларига тақдим этилган ишлар баҳолаш мезонлари асосида бахоланиб чиқилди ва 100 дан ортиқ ишлардан 22 та энг яхши ғоялар танлаб олинди.
Турин политехника Университетида бўлиб ўтган танловнинг Республика босқичида 22 нафар иштирокчиларидан 6 нафари икки номинация бўйича 1-2-3 ўринларни қўлга киритишди ва Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда дипломлари билан тақдирланди. Қолган 16 нафар иштирокчига ҳам Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: