Жорий йилнинг 7 май куни “Метмашсаноат” тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах) вилоят ҳудудий кенгаши томонидан тизимдаги «JIZZAX ADM» МЧЖда жамият касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев, ташкилий ишлар бўйича мутахассиси С.Иззатуллаев, Жамият бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси И.Гулямов, жамиятнинг 11 та цех ва бўлинмаларидан сайланган цех касаба уюшмалари раислари ҳамда бўлинмалар вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида касаба уюшмаси қўмиталарида қўмита аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланган ҳолда ишларни ташкил қилиш, иш режа ва дастурлар асосида иш юритиш, меҳнат муҳофазасига алоҳида этибор қаратиш, ишчи-ходимлар ўртасида маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил қилиш ва бошқа масалалар тўғрисида сўз юритилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, заводда ўтказилаётган локализация ишлари давомида янги цехлар ва иш ўринлари ташкил этилиб, ходимлар сони ортиб бораётганлигини эътиборга олган ҳолда, уларни касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш масалалари муҳокама қилиниб, иштирокчиларга вилоят кенгаши томонидан касаба уюшмаларида иш юритиш соҳасида чоп этилган меъёрий ҳужжатлар тўпламлари тақдим этилди.
Семинар якунида ҳар бир цех ва бўлинма касаба уюшма қўмиталари етакчиларига вилоят кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Савол-жавобларга бой ўтган семинар ўзининг ижобий самарасини бериб, тез муддатларда жамият касаба уюшмаси етакчилар сафига қўшилади деган умиддамиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: