Бугун 10 декабрь куни комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги Сайёр йиғин Шлак уюмларини қайта ишлаш цехида ташкил этилди.
Мазкур цех 2004 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда цехда 100 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда. Цехнинг асосий фаолияти электродда пўлат эритиш жараёнида ажралиб чиққан шлакларни қайта ишлайди.
Сайёр йиғинда цехнинг асосан ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. Сўнг комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси А.Узоқов томонидан касаба уюшмаси қўмитаси аъзоларининг йиғилиши ўтказилди. Ҳамда келгусида амалга ошириши режалаштирилган ишлар ҳақида келишиб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: