Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
КАСАБА УЮШМАЛАРИ БОШЛАНҒИЧ
ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН ФАОЛИЯТНИ
ТЎҒРИ ВА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
ҚЎЛЛАНМА
Мазкур қўлланма бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига услубий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб, унда касаба уюшмалари фаолиятига доир ҳужжатлар лойиҳалари ва намуналари акс эттирилган.
Қўлланма Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.Нарбаеванинг умумий таҳрири остида тайёрланди.
МУНДАРИЖА
КИРИШ |
— |
5 |
I. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР |
— |
6 |
1. Ҳуқуқий асослар |
— |
6 |
2. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг паспорти |
— |
7 |
3. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари рўйхати |
— |
8 |
4. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотини тузиш механизми |
— |
9 |
5. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилмаси |
— |
10 |
6. Бошланғич ташкилот умумий йиғилишларини ўтказиш, уларнинг ваколатлилиги ва йиғилиш баёнини тузиш тартиби |
— |
11 |
7. Баёнларни расмийлаштириш намуналари |
— |
15 |
8. Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг Иш режаси намунаси |
— |
20 |
9. Бошланғич ташкилотлар раҳбарларига баъзи тавсиялар |
— |
22 |
10. Бошланғич ташкилот томонидан юқори касаба уюшмаси органига топшириладиган ҳисобот шакли |
— |
26 |
II. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ, МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ |
— |
28 |
1. Жамоа шартномаларини тузишга оид тавсиялар |
— |
28 |
2. Жамоа шартномасини ишлаб чиқиш намунаси |
— |
31 |
3. Жамоа шартномасига иловаларнинг тавсиявий рўйхати |
|
68 |
4. Меҳнат кодексида норматив тусдаги қоидалар жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин ёки шарт деб бевосита кўрсатма берилган моддалар рўйхати |
— |
71 |
5. Жамоа шартномасини тузиш тартиби |
— |
74 |
6. Жамоа шартномаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича намуналар |
— |
75 |
7. Жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилиш тартиби |
— |
82 |
8. Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича текширув далолатномаси намунаси |
— |
83 |
9. Идоравий статистика ҳисоботи |
— |
97 |
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёз ва кафолатлар |
— |
99 |
11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни тугатиш бўйича Намунавий ҳаракат тартибининг асосий кўрсаткичлари |
— |
100 |
III. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ |
— |
101 |
1. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатнинг хавфсиз усулларида ишлаш учун ўтказиладиган йўриқномаларнинг ҳолатини текшириш бўйича касаба уюшмаси қўмитасига тавсиянома |
— |
101 |
2. Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раисига услубий маслаҳат |
— |
104 |
3. Касаба уюшмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияга, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисидаги Н-1 шаклдаги далолатномани тузиш ва рўйхатга олишни назорат қилиш юзасидан тавсиянома |
— |
108 |
4. Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг асосий мақсади, вазифалари ва ҳуқуқлари |
— |
112 |
5. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби |
— |
115 |
IV. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ ЙЎНАЛИШИ |
— |
117 |
1. Бошланғич ташкилотларда маданий-маърифий йўналишдаги умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, касб байрамларини нишонлаш, кўрик-танлов ёки бошқа тадбирларни ўтказиш тартиби |
— |
117 |
2. Корхона, ташкилот ва муассасаларда «Маънавият ва маърифат» хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича тавсиялар |
— |
120 |
3. Болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш бўйича тавсиялар |
— |
122 |
V. МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ |
— |
124 |
1. Касаба уюшмаси бюджетини шакллантириш, маблағларнинг сарфланиши бўйича молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан тавсиялар |
— |
124 |
КИРИШ СЎЗИ
Сизга маълумки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан сўнгги йилларда касаба уюшмалари бошланғич ташкилотларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Бунинг исботи сифатида охирги йилларда Федерация Кенгаши мажлисларида, Кенгаш Раёсати йиғилишларида ўрта бўғин касаба уюшмалари органларининг бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан олиб бораётган ишлари масаласи кўриб чиқилганлигини, улар олдига ушбу йўналишдаги ишларни яхшилашга қаратилган аниқ вазифалар қўйилганлигини кўрсатиш мумкин.
Табиийки, ўрта бўғин касаба уюшмалари органлари бу вазифаларни ҳал этишда авваламбор бевосита бошланғич ташкилотларнинг кўмагига таянадилар. Бошланғич ташкилотда ишнинг қай даражада йўлга қўйилиши эса биринчи навбатда, бошланғич ташкилот етакчисига — касаба уюшмаси қўмитаси раиси, касаба уюшмаси ташкилотчисига, унинг билим даражасига, салоҳиятига, қолаверса, касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари ўртасидаги обрў-эътиборига боғлиқ.
Юқори ва ўрта бўғин касаба уюшмалари органлари томонидан бошланғич ташкилотлар раислари учун чоп этилаётган кўплаб услубий қўлланмаларнинг мақсади айнан касаба уюшмаси қўмитаси раиси, касаба уюшмаси ташкилотчисида юқорида кўрсатилган хислатларни тарбиялашга кўмаклашиш, уларга услубий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Мазкур услубий қўлланма ҳам бошланғич ташкилотлар етакчиларига ўз фаолиятини ташкил этишда озми-кўпми кўмак беради, деган умиддамиз. Шу билан биргаликда, қўлланмага оид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппаратининг ташкилий ишлар бўлимига 252-21-24, 256-81-65, 256-53-87 телефонлари орқали ёки Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси 24-уй манзилига хат орқали маълум қиласиз, деб умид қиламиз.
I.ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР
Касаба уюшмалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Касаба уюшмалари ўз фаолиятларини қуйидагиларга асосан олиб борадилар:
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (XII чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган).
2. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролик кодекси» (1995 йил 21 декабрда қабул қилинган).
3. Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (1992 йил 2 июлда қабул қилинган).
4. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1991 йил 15 февралда қабул қилинган).
5. Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил 14 апрелда қабул қилинган).
6. Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари.
7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Устави (2010 йил 21 декабрда бўлиб ўтган V Қурултойда қабул қилинган).
8. Тармоқ касаба уюшмаларининг Уставлари.
9. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси.
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг
ПАСПОРТИ
№ |
Маълумот мазмуни |
ЖАМИ |
||||
01.01.2011 |
01.01.2012 |
01.01.2013 |
01.01.2014 |
01.01.2015 |
||
1 | Ҳисобда турган касаба уюшмаси аъзолари сони Шундан: | |||||
аёллар | ||||||
30 ёшгача бўлган ёшлар | ||||||
Олий маълумотлилар | ||||||
Раҳбар ходимлар | ||||||
Хизматчилар | ||||||
Ишчилар | ||||||
2 | Ишлаётган пенсионерлар | |||||
3 | Ишлаётган ногиронлар | |||||
4 | Кам таъминланган оилалар | |||||
5 | 4 ва ундан ортиқ фарзанди бор аёллар | |||||
6 | Уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар | |||||
7 | Ёлғиз оналар | |||||
8 | Икки ва ундан ортиқ 12 ёшга тўлмаган фарзанд тарбиялаётган аёллар | |||||
9 | 16 ёшгача ногирон фарзанд тарбиялаётган аёллар | |||||
10 | Жамоа шартномаси бўйича ҳар бир ходим олган бевосита ва билвосита даромад миқдори | |||||
11 | Меҳнат муҳофазаси юзасидан Битим бўйича ҳар бир ходимга сарфланган маблағ миқдори | |||||
12 | Касаба уюшмаси аъзолигига янги қабул қилинган ходимлар сони | |||||
13 | Касаба уюшмаси аъзолигидан чиқарилганлар сони | |||||
14 | Янги нусхадаги аъзолик билети билан таъминланган аъзолар сони |
______________________ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари РЎЙХАТИ
№ |
Ф.И.Ш. |
Туғилган санаси |
Миллати |
Маълумоти |
Иш жойи |
1 |
|||||
2 |
|||||
3 |
|||||
4 |
|||||
5 |
|||||
6 |
|||||
7 |
|||||
8 |
|||||
9 |
|||||
10 |
|||||
11 |
|||||
12 |
|||||
13 |
|||||
14 |
|||||
15 |
|||||
16 |
|||||
17 |
|||||
18 |
|||||
19 |
|||||
20 |
|||||
21 |
|||||
22 |
|||||
23 |
|||||
24 |
|||||
25 |
|||||
26 |
|||||
27 |
|||||
28 |
|||||
29 |
|||||
30 |
|||||
31 |
|||||
32 |
|||||
33 |
|||||
34 |
|||||
35 |
|||||
… |
|||||
… |
|||||
… |
Касаба уюшмаси бошланғич ташкилотини тузиш
МЕХАНИЗМИ
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари юридик шахс бўлган корхона, муассаса, ўқув юртлари ва ташкилотларда касаба уюшмаси аъзолари 3 нафардан кам бўлмаган тақдирда ташкил этилади.
Камида 3 нафар касаба уюшмаси аъзосидан иборат ташаббускор гуруҳ ташкил этилиб, таъсис йиғилишини (умумий йиғилиш ўтказиш имкони бўлмаган ҳолларда-таъсис конференциясини) ўтказиш ва касаба уюшмаси ташкилотини тузиш тўғрисида келишилади.
Шундан сўнг касаба уюшмаси аъзоларининг таъсис йиғилиши (конференцияси)да бошланғич ташкилотни тузиш ва тармоқ касаба уюшмаси таркибига кириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Таъсис йиғилиши (конференцияси) ўтказилиб, касаба уюшмаси ташкилоти тузилади ва:
— 30 нафаргача касаба уюшмаси аъзосини бирлаштирган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотида — касаба уюшмаси ташкилотчиси, унинг ўринбосари ва ғазначи;
— 30 ва ундан ортиқ касаба уюшмаси аъзоларини бирлаштирган бошланғич ташкилотда — касаба уюшмаси қўмитаси ва тафтиш комиссияси (алоҳида ҳисоб рақамига эга бўлган бошланғич ташкилотларда) сайланади.
Бошланғич ташкилот ташкил этилгандан сўнг ўн кунлик муддат ичида бу тўғрида юқори касаба уюшмаси органига (туман бўғинлари мавжуд касаба уюшмалари тизимида- туман кенгаши, бирлашган қўмитасига, улар мавжуд бўлмаган касаба уюшмаси тизимида эса- вилоят кенгаши, бирлашган қўмитаси, раислар кенгашига) ҳабар қилинади.
Бошланғич ташкилотнинг мазкур хати асосида туман, шаҳар, вилоят кенгаши, бирлашган қўмитаси, раислар кенгаши ушбу бошланғич ташкилотни касаба уюшмаси хизматига қабул қилиш, унинг ҳисоб рақамини очиш ва муҳрини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Касаба уюшмаси ташкилоти бўлмаган корхона, ташкилот, муассасаларда ходимлар ва ўқувчиларни касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш касаба уюшмалари шаҳар, туман, Қорақалпоғистон Республика, вилоят, Тошкент шаҳар кенгашлари, бирлашган қўмиталарининг раёсатлари, раислар кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Бундай ҳолда корхона, ташкилот, муассасанинг 3 нафар ходими касаба уюшмалари шаҳар, туман, Қорақалпоғистон Республика, вилоят, Тошкент шаҳар кенгашлари, бирлашган қўмиталарининг раёсатлари ёки касаба уюшмаси қўмиталари раислари кенгашлари томонидан касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилингандан сўнг юқоридаги тартибда бошланғич ташкилот ташкил этилади ва келгусида корхона, ташкилот, муассасанинг бошқа ходимлари шу бошланғич ташкилотнинг умумий йиғилишида касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинади.
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилмаси
(аъзолар сони 30 кишидан ортиқ бўлган ҳолларда)
* Касаба уюшмаси Марказий кенгаши раёсатининг қарорига кўра 1000 нафардан ошиқ касаба уюшмаси аъзосига эга бўлган бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшмаси қўмиталарига раёсатларини сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини белгилаш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Бошланғич ташкилотнинг тузилмаси
(аъзолар сони 30 кишидан кам бўлган ҳолларда)
Бошланғич ташкилот умумий йиғилишларини ўтказиш, уларнинг ваколатлилиги ва йиғилиш баёнини тузиш
ТАРТИБИ
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилиши (конференцияси) бошланғич ташкилотнинг олий органи ҳисобланади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, шунингдек, тармоқ касаба уюшмаларининг Уставларига мувофиқ бошланғич ташкилотларда умумий йиғилишлар заруриятга қараб, аммо йилига камида бир марта ўтказилади.
Касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилишларини чақириш имкони бўлмаган бошланғич, цех ташкилотларида ўша муддатларда конференциялар, смена йиғилишлари ўтказилиши мумкин.
Умумий йиғилиш касаба уюшмаси қўмитасининг (ташкилотчининг) иш режасида кўзда тутилган муддатда ва мазкур иш режасида белгиланган масала бўйича ўтказилади. Аммо бу умумий йиғилиш кун тартибига бошқа масалаларни ҳам киритиш ҳуқуқини чегараламайди.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби қуйидагича амалга оширилади:
— кўриб чиқиш кўзда тутилаётган масала юзасидан корхона, ташкилотда юзага келган аҳволни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилади (ёки касаба уюшмаси қўмитасида шу масала билан шуғулланувчи комиссия аъзолари жалб этилади) ҳамда масалани ўрганиш учун саволнома тайёрланади. Одатда касаба уюшмаси қўмитасининг иш режасида масалани тайёрлаш учун масъул бўлган шахс ёки комиссия аниқ кўрсатилади;
— ишчи гуруҳ (комиссия аъзолари) саволнома асосида масалани ўрганиб, маълумотнома тайёрлайди. Маълумотномани тайёрлаш жараёнида зарур ҳолларда корхона, ташкилотнинг бўлимларидан масалага тааллуқли ахборот, маълумотлар ҳам олинади. Маълумотномада кўрилаётган масала бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек, аниқланган ва бартараф этилиши лозим бўлган хато ва камчиликлар батафсил кўрсатиб ўтилади;
— маълумотнома диққат билан ўрганиб чиқилади ва унинг асосида кўриб чиқиладиган масала бўйича маъруза лойиҳаси тайёрланади. Зарур ҳолларда маъруза лойиҳасини умумий йиғилишдан аввал касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида муҳокама этиб олиш ҳам мумкин ва умумий йиғилишда маъруза билан чиқувчи шахс белгиланади. Маъруза билан биргаликда кўрилаётган масала бўйича қарор лойиҳаси ҳам тайёрланиб, унда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ бандлар, уларнинг бажарилиши учун масъуллар ва бажариш муддатлари акс эттирилади;
— умумий йиғилишда маърузачи маърузани ўқиб эшиттиради ва шундан сўнг масала муҳокамасига ўтилади;
— музокаралар тугаллангандан сўнг раислик қилувчи йиғилиш қатнашчиларини қарор лойиҳаси билан таништиради ва Уставда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилиши унинг ишида мазкур ташкилот касаба уюшмаси аъзоларини ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда ҳуқуқли ҳисобланади.
Умумий йиғилиш қарорлари унда қатнашаётган иштирокчиларнинг ярмидан кўпроғи қўллаб овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.
Умумий йиғилиш котиби йиғилиш жараёнида унинг баёнини олиб боради. Баёнда ташкилот номи, йиғилиш санаси, касаба уюшмаси ташкилотида аъзоларнинг умумий сони ва йиғилишда иштирок этаётганлар сони, раислик қилувчининг исм-шарифи ва лавозими, ишчи раёсат аъзолари, йиғилишнинг кун тартиби, кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачиларнинг исм-шарифлари, музокарада сўзга чиққанлар ва уларнинг сўзининг қисқача мазмуни (сўзга чиққанларнинг сўзларини баёнга илова қилиш ҳам мумкин), кўрилган масалалар бўйича тушган таклифлар, қабул қилинган қарорлар акс эттирилади.
Йиғилиш ўтгандан сўнг 3 кун муддат ичида баён тегишли тартибда расмийлаштирилиб, йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, унинг ваколатлилиги,
йиғилиш баёнини тузиш тартиби
Касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади ва уларга тайёргарлик кўриш, ўтказиш тартиби умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш каби амалга оширилади.
Қўмита йиғилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби қуйидагича амалга оширилади:
— кўриб чиқиш кўзда тутилаётган масала юзасидан корхона, ташкилотда юзага келган аҳволни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилади (ёки касаба уюшмаси қўмитасида шу масала билан шуғулланувчи комиссия аъзолари жалб этилади ёки масалани тайёрлаш қўмита иш режасида мазкур масалани тайёрланиши учун масъул этиб белгиланган шахсга топширилади) ҳамда масалани ўрганиш учун саволнома тайёрланади;
— ишчи гуруҳ (комиссия аъзолари ёки масъул шахс) саволнома асосида масалани ўрганиб маълумотнома тайёрлайдилар. Маълумотномани тайёрлаш жараёнида зарур ҳолларда корхона, ташкилотнинг бўлимларидан масалага тааллуқли ахборот, маълумотлар ҳам олинади. Маълумотномада кўрилаётган масала бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек аниқланган ва бартараф этилиши лозим бўлган хато, камчиликлар батафсил кўрсатиб ўтилади;
— маълумотнома диққат билан ўрганиб чиқилади ва унинг асосида қарор лойиҳаси тайёрланади. Унда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган аниқ бандлар, уларни бажарилиши учун масъуллар ва бажариш муддатлари акс эттирилади;
— йиғилишда масалани тайёрлаган ишчи гуруҳ раҳбари (комиссия раҳбари ёки масалани тайёрлаган масъул шахс) қатнашчиларни маълумотнома билан таништиради ва шундан сўнг масала муҳокамасига ўтилади;
— музокаралар тугаллангандан сўнг раислик қилувчи йиғилиш қатнашчиларини қарор лойиҳаси билан таништиради ва уставда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
Бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилиши унинг ишида мазкур сайлаб қўйилган орган аъзоларини ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда ҳуқуқли ҳисобланади.
Қўмита қарорлари, унда қатнашаётган иштирокчиларнинг ярмидан кўпроғи қўллаб овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.
Қўмита йиғилиш ўтказилгандан сўнг 3 кун муддатда қўмита йиғилишининг баёни расмийлаштирилиб, унда ташкилот номи, йиғилиш санаси, йиғилишда иштирок этаётган қўмита аъзолари номма-ном, таклиф этилганлар, раислик қилувчининг исми – шарифи ва лавозими, йиғилишнинг кун тартиби, кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот берувчиларнинг исми-шарифи, музокарада сўзга чиққанлар кўрилган масалалар бўйича тушган таклифлар, қабул қилинган қарорлар акс эттирилади.
Баён касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан имзоланади.
Баёнларни расмийлаштириш
Қўмита (унинг раёсати) мажлиси ёки умумий йиғилиш (конференция) бўлган вақт ўша мажлис ёки йиғилиш (конференция) баёнининг санаси ҳисобланади. Қўмита (унинг раёсати) мажлиси ёки умумий йиғилиш (конференция) баёнларининг тартиб рақами ҳисобот-сайловдан кейинги ҳисобот – сайловгача олиб борилади.
Қўмита (унинг раёсати) йиғилишлари оралиғида қабул қилинган қарорларга навбатдаги йиғилиш баёнининг тартиб рақами қўйилиб, «о» ёки «с» ҳарфи билан белгиланган ҳолда баёнга киритилади.
Қўмита мажлиси баёнининг (қўмита аъзолари сони катта бўлиб, қўмита раёсати сайланган ҳолларда) сарварағида сайланган аъзоларнинг умумий сони ва улардан мажлисда иштирок этаётганлари сони, раёсат (ёки аъзолари сони кам бўлган ҳамда раёсати сайланмаган қўмита) йиғилишлари баёнида эса йиғилишда қатнашаётган раёсат (қўмита) аъзоларининг фамилиялари, таклиф қилинган шахсларнинг фамилиялари ва лавозимлари кўрсатилади. Кейин кун тартиби кўрсатилади ва кўриб чиқилган масалалар санаб ўтилади. Масалаларнинг тагига муҳокамада қатнашган кишиларнинг фамилиялари ёзиб қўйилади.
Қарор лойиҳаси маъқулланиб, ҳамма «ёқлаб» овоз берса баёнда «Қарор бир овоздан қабул қилинди» деб ёзилади. Агар лойиҳага ишлов бериш талаб қилинса «Қарор лойиҳасини кўриб чиқиш… муддатгача қолдирилсин», қарор лойиҳаси маъқулланмаган ҳолда эса «Қабул қилинмасин», «Муҳокама қилиш билан чекланилсин» деб ёзиб қўйилади.
Овоз бериш жараёнида овозлар бўлиниб қолган ҳолларда «ёқлаб», «қарши», «бетараф» овоз берган қўмита ёҳуд раёсат аъзоларининг сони кўрсатилади.
Агар йиғилиш стенография усули билан ёзиб олинса, стенограмма йиғилиш баёнига қўшиб қўйилади.
Конференция, қўмита мажлисларининг ҳужжатлари баёнларга кун тартибида белгилангандек кетма — кет тартибда тиркалади: маъруза, қўшимча маъруза матнлари ҳамда масала муҳокамасида қатнашганларнинг сўзлари матнлари (сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, шарифи ва лавозимлари кўрсатилади) ва қабул қилинган қарор.
Қарор баён матнига киритилмаса «қарор илова қилинади» деб кўрсатилади.
Агар қарорларда иловага ҳавола қилинган бўлса, илова тегишли тарзда (розилик белгиси, сана, имзолар қўйилиб) расмийлаштирилади ва мажлис баёнига тиркалади.
Қарорларнинг сарлавҳалари қисқа, асосий мазмунга мувофиқ келиши ва «нима ҳақида» деган саволга жавоб бериши лозим. Масалан, «… тадбирлари тўғрисида»,
«… якунлари ҳақида», «… бориши тўғрисида».
Қарор матни қоидага кўра, қайд қилиш ва қарор қисмларидан иборат бўлади.
Қайд қилувчи қисмда мазкур қарорни қабул қилишга ундаган заруратнинг мақсади ёки асоси баён этилади. Унда кўрилаётган масала бўйича амалга оширилган ижобий ишлар кўрсатилади, камчиликларга танқидий баҳо берилади.
Агар кўрилган масалаларни тушунтиришга зарурат бўлмаса, у ҳолда қайд қисми ёзилмасдан, бевосита қарор қисмидан бошланади.
Қарор қисми банд ва тагбандларга бўлиниб, араб рақамлари билан белгиланади.
Агар банд топшириқ мазмунига эга бўлса унинг мундарижаси «кимга, қанча муддатда, қандай вазифа» сингари тузилишда бўлади. Ижрочилар сифатида ташкилотлар ёки мансабдор шахслар кўрсатилиши мумкин. Агар бандда аниқтопшириқ бўлмаса, уни «тасдиқлансин», «маъқулансин», «маълумот учун қабул қилинсин» деган иборалар билан таърифлаш мумкин.
Аввал қабул қилинган қарорларни ёки уларнинг айрим бандларини бекор қилиш ёки ўзгартириш зарурати туғилганда, қарор (қарор банди)нинг санаси, рақами, номи кўрсатилади ва «… ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин» деб ёзилади.
Қарорнинг охирида унинг ижросини назорат қилувчи шахс кўрсатилади.
Таклиф ва топшириқлар мавжуд моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини ҳисобга олиб асосланган бўлиши, амалдаги қонунларга мувофиқ келиши, ишнинг аҳволига холисона баҳо берилиши, масалаларни ҳал этишнинг мақсад ва чора-тадбирлари батафсил ифода этилган, ижрочилар аниқ кўрсатилган, бажариш муддатлари реал белгиланган бўлиши керак.
Қўмита (қўмита раёсати) қарори бошқа ташкилотлар билан биргаликда қабул қилиниши мумкин.
Бундай ҳужжатнинг бош қисмида қайси ташкилотнинг номидан ҳужжат қабул қилинаётган бўлса ўша ташкилотнинг номи тўлиқ кўрсатилади, мазкур ташкилот ўз тартиб рақамини беради. Ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган ташкилот биринчи бўлиб рақамни олиши керак.
Баёнларни расмийлаштириш намуналари
Умумий йиғилиш баёни намунаси
«Само» акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшмаси
ташкилотининг умумий йиғилиши
БАЁНИ №2
2011 йил 26 декабрь |
Гулистон шаҳри |
Бошланғич ташкилотда ҳисобда турган |
|
|
касаба уюшмаси аъзолари сони | — | 56 нафар |
Умумий йиғилишда иштирок этаётганлар | — | 54 нафар |
Узрли сабабларга кўра иштирок этмаётганлар | — | 2 нафар |
Раислик қилувчи: Акрамов Р. — касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Ишчи раёсат аъзолари: Акрамов Р. — касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Ярашева Н. — тикувчилик цехи тикувчиси
Қудратов М. — АЖ бошқаруви раиси
Солиева К. — бичув цехи бичувчиси
Жўраева Ш. — таъминот цехи бошлиғи
КУН ТАРТИБИ:
1. «Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2011 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ:
1. «Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2011 йилдаги фаолияти якунлари тўғрисида» касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Акрамов маърузаси (маъруза бевосита баёнда батафсил ёритилади ёки баёнга илова қилинади).
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
1. Солиева К. — бичув цехи бичувчиси. (сўзга чиқувчи сўзининг қисқача мазмуни ёритилади ёки баёнга илова қилинади).
2. Ғаниева Г. — тайёрлов цехи ишчиси. (сўзга чиқувчи сўзининг қисқача мазмуни ёритилади ёки баёнга илова қилинади).
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: (якуний қабул қилинган қарор матни бевосита баёнга ёзилади ёки қарор баёнга илова қилинади. Ҳар икки ҳолда ҳам «ёқлаб», «қарши» овоз берганлар, «бетарафлар» сони кўрсатилади).
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Акрамов
Изоҳ. Конференция баёни ҳам шу тартибда расмийлаштирилади. Фақат, баён бошланишида бошланғич ташкилотда ҳисобда турган аъзолар сони ўрнига сайланган делаегатлар сони, улардан конференцияда иштирок этаётганлари сони ва узрли ёки узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаётган делегатлар сони ёритилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишининг баёни намунаси
«Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишининг БАЁНИ
2011 йил 25 декабрь |
№ 4 |
Гулистон шаҳри |
Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари сони – 7 киши.
Йиғилишда иштирок этган қўмита аъзолари: Акрамов Р., Қосимова А.,
Рустамов А., Одилов П.,
Қудратова Г., Тожиев Ш.,
Комилова М.
Таклиф этилганлар: цех ташкилотлари раислари (рўйхат бўйича).
Раислик қилувчи: Акрамов Р. — касаба уюшмаси қўмитаси раиси
КУН ТАРТИБИ:
1. Ходимлар учун бехатар ва қулай меҳнат шароитларини яратиб берилиши, «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш соҳасида тикувчилик цехи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
2. «Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ:
1. Ходимлар учун бехатар ва қулай меҳнат шароитларини яратиб берилиши, «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш соҳасида тикувчилик цехи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
(Акрамов Р.Т., Шокирова Т.Н., Мансуров Ш.Ж., Комилова М.А.).
Қарор бир овоздан қабул қилинди (илова қилинади).
(ёки «ёқлаб», «қарши» овоз берганлар, «бетарафлар» сони кўрсатилади)
2. «Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида.
(Акрамов Р.Т., Одилов П.Ш.)
Қарор бир овоздан қабул қилинди (илова қилинади).
(ёки «ёқлаб», «қарши» овоз берганлар, «бетарафлар» сони кўрсатилади)
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Акрамов
Изоҳ. Масала бўйича ахборот, муҳокамада иштирок этганларнинг сўзлари, шунингдек қарор бевосита баён матнида берилиши ёки баёнга илова қилиниши мумкин. (қуйида қарор намуналари берилмоқда).
«Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг
ҚАРОРИ
2011 йил 25 декабрь |
№ 4-1 |
Гулистон шаҳри |
Ходимлар учун бехатар ва қулай меҳнат шароитларини яратиб берилиши, «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш соҳасида тикувчилик цехи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан олиб
борилаётган ишлар тўғрисида
Цехда меҳнат қилаётган ходимлар учун қулай ва бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилиши, «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш соҳасида тикувчилик цехи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан мазкур масала цех қўмитаси йиғилишида 2011 йилда 2 маротаба кўрилиб, цех маъмуриятига аниқланган камчиликларни бартараф этиш талаблари қўйилган.
Кўрилган чоралар натижасида аниқланган камчиликларнинг аксарияти бартараф этилган.
Шу билан биргаликда, цех қўмитаси етарли қатъият кўрсатмагани, мазкур масала бўйича жамоатчилик назоратини бирмунча сусайтириб юборгани туфайли, камчиликларни яна такрорланиши ҳолларига йўл қўйилиб келинмоқда.
Жумладан, ювиниш хоналарини қайта жиҳозлаш ишлари белгиланган муддатлардан кечиктирилмоқда, зарарли меҳнат шароитларида ишловчиларга сут ва унга тенглаштирилган сут маҳсулотларини беришда узилишлар мавжуд.
Касаба уюшмаси қўмитаси қарор қилади:
1. Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиясининг «Ходимлар учун бехатар ва қулай меҳнат шароитларини яратиб берилиши, «Меҳнат муҳофазаси тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш соҳасида тикувчилик цехи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
2. Тикувчилик цехи касаба уюшмаси қўмитаси (Т.Шокирова)га ходимлар учун қулай ва бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилиш устидан назоратни сусайтириб юборганлиги кўрсатиб ўтилсин ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, бажарилган ишлар тўғрисида 2012 йил 1-чораги якунлари бўйича касаба уюшмаси қўмитасига ахборот бериш топширилсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнат муҳофазаси комиссияси (Ш.Тожиев) зиммасига юклатилсин.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Акрамов
«Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг
ҚАРОРИ
2011 йил 25 декабрь |
№ 4-2 |
Гулистон шаҳри |
Само» акциядорлик жамияти касаба
уюшмаси қўмитасининг 2012 йилга
мўлжалланган иш режаси тўғрисида
Касаба уюшмаси қўмитаси қарор қилади:
1. «Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқлансин (илова 1)
2. Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмасиқўмитасининг 2011 йилга мўлжалланган иш режасининг бажарилиши тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин (илова 2).
3. Касаба уюшмаси қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 1-3 сонли «Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2011 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р.Акрамов
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг Иш режаси намунаси
«Само» акциядорлик жамияти
касаба уюшмаси қўмитасининг
2011 йил 25 декабрдаги 4-2-сон қарорига 1-илова
«Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг
2012 йилга мўлжалланган иш режаси
№ |
Тадбирлар мазмуни |
Ижро учун масъул |
Ижро муддати |
Бошланғич ташкилот умумий йиғилишида кўриладиган масалалар |
|||
1 |
«Само» акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2012 йилдаги фаолияти ва 2013 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида. |
Касаба уюшмаси қўмитаси |
2012 йил декабрь |
Касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишида кўриладиган масалалар |
|||
1 |
Тикувчилик цехи цех касаба уюшмаси қўмитасининг маънавий-маърифий, оммавий-спорт тадбирларини ташкил этиш борасидаги фаолияти тўғрисида. |
Маънавий-маърифий, оммавий-спорт ишлари бўйича комиссия |
2012 йил 1-чорак |
2 |
Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, нормал иш шароитларини ташкил этиш борасида касаба уюшмаси қўмитасининг иш берувчи билан ҳамкорликда олиб борган ишлари ва вазифалари ҳақида. |
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия |
2012 йил 2-чорак |
3 |
Корхонада меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилишнинг аҳволи ҳақида. |
Ҳуқуқий масалалар комиссияси |
2012 йил 3-чорак |
4 |
Бичув цехи касаба уюшмаси гуруҳи ташкилотчисининг касаба уюшмаси аъзолари билан якка тартибда олиб бораётган ишлари тўғрисида. |
Ташкилий ишлар бўйича комиссия |
2012 йил 4-чорак |
5 |
Касаба уюшмаси қўмитасининг 2013 йилги сарф-харажатлар сметаси тўғрисида. |
Акрамов Р.Т. Қодирова М.С. |
2012 йил 4-чорак |
Касаба уюшмаси цех қўмиталари раислари, гуруҳ ташкилотчилари |
|||
1 |
Цех касаба уюшмаси қўмитаси, касаба уюшмаси гуруҳларида иш юритишни ташкил этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳақида. |
Ташкилий ишлар бўйича комиссия |
2012 йил февраль |
2 |
Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тартиби тўғрисида. |
Ҳуқуқий масалалар комиссияси |
2012 йил июль |
Умумий тадбирлар |
|||
1 |
Корхона ходимлари ўртасида «Саломатлик» спартакиадасини ташкил этиш ва ўтказиш. |
Маънавий-маърифий, оммавий-спорт ишлари бўйича комиссия |
2012 йил май |
2 |
Тиббиёт муассасаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида гиёҳвандликнинг зарари, оқибатлари тўғрисида учрашув ташкил этиш. |
Маънавий-маърифий, оммавий-спорт ишлари бўйича комиссия |
2012 йил июль |
3 |
«Усто-шогирд» усулини корхонада жорий этилишида фаол иштирок этиш, амалиёт ўтаётган ўқувчилар ёки коллежни тугатиб корхонага ишга келган ёш ходимларга яратилган иш шароитларини мунтазам ўрганиб, зарур ҳолларда маъмуриятга тегишли таклифларни киритиб бориш. |
Ёшлар билан ишлаш комиссияси |
Йил давомида |
4 |
|||
… |
Бошланғич ташкилотлар раҳбарларига баъзи тавсиялар
Касаба уюшмаси ходими бир вақтни ўзида ҳам раҳбар ходим, ҳам дипломат ва тарбиячи ҳисобланади. У дуч келиши мумкин бўлган вазиятлар мураккаб ҳамда олдиндан айтиб бўлмайди. Шу билан биргаликда касаба уюшмаси ходимининг ҳулқ-атвори ва ўзини тутиши юзасидан баъзи қоидаларни ифодалаш мумкин:
1. Одамларни эшитишни ўрганинг. Бошқа одамнинг фикрларини эшитаётганда шахсий фикр-мулоҳазаларингизни баён қилишга, хулоса чиқаришга шошилманг, фикр ва фактларни бир-биридан ажратишга ўрганинг. Одамларни эмас, фикрларни тоифаларга ажратишга харакат қилинг
2. Одамларнинг унча муҳим бўлмаган фикрларини ҳам диққат билан эшитишга ўрганинг. Акс ҳолда бошқа сафар у киши муҳим масала юзасидан ҳам сизга мурожаат қилмай қўяди ва сиз ўзингизга зарур бўлган муҳим ахборотни ололмай қоласиз.
3. Ҳамма нарсани бирдан мукаммаллаштиришга уринманг. Фақат реал харакатларни амалга оширинг, реал қадам қўйинг. Сиз қандай ишни бошлаганингиз эмас, нимани амалга оширганингиз муҳим эканлигини унутманг. Қўлингиздан келмайдиган иш юзасидан ваъда берманг. Ҳар бир ваъдангизни ақл тарозисида тортиб кўринг ва берган ваъдангизни бор кучингиз ҳамда ғайратингизни ишга солган ҳолда бажаришга харакат қилинг.
4. Касаба уюшмаси аъзолари билан муносабатларда ўзаро ишонч муҳитини яратишга ҳаракат қилинг. Агар улар ходимларнинг меҳнати ёки хавфсизлиги билан боғлиқ бирор- бир ахборотни яшираётганингизни сезиб қолишса, сиздан қўрқиб қолишади ёки ишонмай қўйишади, сизнинг харакатларингизга тўсқинлик қила бошлашади.
Қўл остингиздаги ходимларга имкони борича харакат эркинлиги беришга харакат қилинг. Уларнинг муайян даражага эришиш борасидаги истакларини ҳисобга олинг ва буни таъминлашга харакат қилинг. Қўл остингиздаги ходимларнинг хато қилиш ҳуқуқини тан олинг, у қандай хатога йўл қўйганлиги эмас, нима иш қилмоқчи бўлганлиги ва бунинг оқибати нима билан тугаганлиги муҳим эканлигини ёддан чиқарманг.
5. Атрофингиздагилар тўғрисида номақбул фикрларни гапирманг, ўз норозилигингизни, ҳулқи ёқмаслигини уларнинг орқасидан гапирманг. Ўзи йўқнинг орқасидан муҳокама қилмасликка харакат қилинг. Агар бирор одам тўғрисида сизнинг фикрингизни сўрашса, аввало унинг ижобий сифатларидан бошланг, ҳеч нарсани тушириб қолдирманг. Одамларнинг камчиликларини бўрттириб кўрсатманг.
6. Ўзингизни тутишга ўрганинг. Ҳиссиётларга берилманг. Ўзингизни -ўзингиз бошқариш ҳиссини ривожлантиринг. Сиз ҳиссиётларни назорат қилиш зарурияти бўлмай қоладиган муҳитга тушмаганингизгача (бир ўзингиз ёки яқин дўстингиз билан қолмагунча) ҳиссиётларингизни жиловлаб туришга ўрганинг. Бир ўзингиз қолганда салбий ҳиссиётларни тўкиб ташланг, асабни ишдан чиқармаслик ҳам муҳим.
7. Конфликт ҳолларида кескин, айниқса ҳақоратли сўзларни ишлатманг. Ҳар бир кишида ғурур бор ва сиз ҳақоратлаган киши кейинчалик «ҳаққини олиш» йўлларини ахтара бошлайди. Одамлар билан қўпол муомалани талабчанликни ошириш билан хаспўшлашга уринманг. Қўполлик ва талабчанлик битта нарса эмас.
8. Ўз фикрларингизни аниқ баён қилинг. Кишининг гапириш усулидан унинг касбий маҳоратини, умумий маданиятини ва аҳлоқий фазилатларини аниқлаш мумкин. Барча жиддий масалаларда, конфликт ҳолларида, мажлисларда ўз нуқтаи назарини далиллар асосида қатъий ҳимоя қила билиш раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахснинг асосий сифатларидан бири эканлигини унутманг. Бу сифат, айниқса, жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа шартномаси ва келишуви қоидаларини баён қилишда жуда зарур.
9. Ўз ҳуқуқингизни ва вазиятга таъсир кўрсата билиш имкониятингизни мукаммал билишга харакат қилинг. Барча ҳоллар учун бирдек маъқул келадиган рецептни қидирманг, ўзингиз ишлайдиган шароитни ҳамда кўпроқ ҳал этишга тўғри келадиган масалаларни ҳисобга олган ҳолда ўз билимларингизни танлаб тўлдириш харакатини қилинг.
10. Ўз ҳуқуқингиздан фойдаланишдан олдин иш берувчи ёки мансабдор щахсни у ноҳақ эканлигига ишонтиришга харакат қилинг. Кескин суҳбат ёки конфликтдан сўнг дарҳол қарор қабул қилишга шошилманг. Ҳамма вақт ҳар қандай шароитдан чиқишнинг барча учун мақбул бўлган йўлини топиш мумкинлигига ўзингиз ҳам ишонинг ва бошқаларни ҳам ишонтира олинг.
11. Сиздан ёрдам сўраб мурожаат этганларга нисбатан тўғрисўз бўлинг. Агар илтимос ёки талаб асосланган бўлса уни бажариш учун қўлингиздан келганча харакат қилинг. Агар асосланмаган ва ўйлаб топилган бўлса- кишини хафа қилмасдан, ётиғи билан тушунтиринг. Аҳамиятсиз бўлса ҳам бирорта илтимосни ёдингиздан чиқарманг.
Бирор-бир натижага эришиш учун музокараларни
қандай олиб бормоқ керак?
Сўнгги вақтларда касаба уюшмаларининг раҳбар органлари ҳақли равишда жамоа шартномалари ва келишувларини тайёрлашнинг методик тарафига катта эътибор қаратмоқдалар. Амалда аксарият тармоқ касаба уюшмалари томонидан, шунингдек Федерация кенгаши томонидан мазкур ҳужжатларнинг мазмунига тааллуқли тавсиялар ишлаб чиқилиб, жойларга етказилган. Шу билан биргаликда ушбу масала билан бир қаторда музокаралар олиб бориш тактикасига ҳам жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлади. Музокаралар олиб бориш юзасидан тактик характерга эга бўлган маслаҳатлар қуйидагилардан иборат:
— ҳар доим эришмоқчи бўлганингиздан кўпроқ нарса сўранг;
— ҳар қандай ён босишларни ўйлаб амалга оширинг, чунки деярли ҳамма вақт бунинг учун нимадандир кечишга тўғри келади;
— сиз томонга реал устуворликни бермайдиган талабларни ҳеч қачон қўйманг;
— токи тўғри йўл тутмаётганингизга аниқ ишонмагунча узил-кесил «йўқ» деманг. «Йўқ» сўзи фақат музокаралар сўнггида ишлатилиши лозим;
— музокаралар иложсиз (тупик) ҳолатига кириб қолмаслиги олдини олиш учун имконияти мавжуд ҳолларда ўз позициянгизни ўзгартиришга тайёр туринг;
— музокара иштирокчиси бўлган шерик томонга қайси масалада ён бераётган бўлсангиз (уступка), бу нарса натижада умумий бир қарорга келинишига хизмат қилиши лозимлигини қистириб ўтинг;
— шартноманинг фақат конкрет ва аниқ баён этилган формулировкаларига розилик беринг;
— шерик тарафнинг «йўқ» деган сўзига дарҳол кўниб кетаверманг ва узил-кесил жавоб эканлигига рози бўлманг;
— доимо ўзингизни тутишга, кайфиятга берилмасликка харакат қилинг;
— шерик томонга бажара олмайдиган нарсангизни ваъда қилманг;
— жуда ҳам зарур бўлган ҳоллардан ташқари бошқа вақтда амалдаги жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугамагунча янгисига имзо чекманг;
— шерик томон вакилларига ҳеч қачон «бошингиздан сакраб ўтишга» йўл қўйманг. Баъзи ҳолларда иш берувчилар касаба уюшмалари вакилларини айланиб ўтиб, тўғридан-тўғри касаба уюшмаси аъзоларига чиқишга харакат қилишлари мумкин;
— шерик томонга бирор-бир масалада ён босмоқчи бўлсангиз ҳам, шартномага имкон даражасида кўпроқ имтиёзлар киритилиши учун буни сўнгги лаҳзагача сақлаб туринг.
Юқорида қайд этилган маълум маънодаги қоидаларни яна айрим маслаҳатлар билан ҳам тўлдириш мумкин. Мана улардан баъзилари.
Сабр-тоқатли бўлиш
Агар музокара олиб боришнинг бирор-бир сир-асрори бўлса, бу ҳам сабр-тоқатли бўлишдир. Музокаранинг дастлабки лаҳзаларида (ёки биринчисидан) бошлабоқ, қанча вақт зарур бўлса, шунча ўтиришга тайёр туринг.
Музокараларнинг мақсади – ютиш эмас, балки келишувга эришишдан иборат. Касаба уюшмаси ҳам худди корхона раҳбарияти каби корхонанинг молиявий жиҳатдан юксалиши, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилишидан манфаатдор эканлигини доимо таъкидлаб туринг. Музокаранинг бошиданоқ томонлар тенг ҳуқуқли эканлигини таъкидловчи тартиб белгилаб олинишига эришинг.
Музокаралар ўз инерциясига эга ва ҳамма вақт энг оддий муаммоларни ҳал этишдан бошлаган маъқул. Музокалар компромиссдан бошланса, кейинги қадамларни қўйиш осонроқ бўлади.
Музокаралар жараёнида албатта «савдолашиш» ва ўзаро мақбул қарорга келинишига (компромиссга) эришиш муҳим, лекин бу шерик томон ўз позициясини ўзгартирса, сиз ҳам позициянгизни ўзгартиришингиз керак дегани эмас. Шерик томон аввалги таклифни муҳокама қилишга шай бўлиб турган вақтда янги таклиф киритиш керак эмас.
Шерик томон вакилларига нисбатан таҳдид усулини қўллай кўрманг. Бу касаба уюшмасининг кучини кўрсатишнинг энг ёмон усули. Таҳдид иш берувчининг командасида тескари реакцияни келтириб чиқариши мумкин. Ўз кучингизни принципиал турган позициянгиздан кечмаган ҳолда тинчлик билан ўзаро мақбул қарорга келинишига эришиш орқали кўрсатганингиз маъқул.
«Боши берк кўча»га кириб қолишдан қочинг.
Музокараларнинг мақсади ўзаро келишувга эришиш бўлгани сабабли ҳар иккала томон ишни «боши берк кўча»га кириб қолишига йўл қўймасликка харакат қилишлари лозим. Бундай ҳолга тушиб қолмасликнинг бир неча усуллари мавжуд:
— ҳал қилиниши қийин бўлган муаммони кўриб чиқиш учун кичик гуруҳ ташкил этиш;
— таклифни қисқа муддатга бўлса ҳам қабул қилиш, шундан кейин муамммога қайтиб, вақтинчалик қарор доимий бўла оладими ёки йўқлигини кўриб чиқиш;
— таклифни қисман қабул қилиш;
— музокараларда ёрдам бериш учун четдан воситачи, маслаҳатчиларни таклиф этиш;
— муаммоли масала бўйича ён бериш ёки таклифни бошқача талқин этиш масаласини ёпиқ мажлисда кўриб чиқиш;
— бошқа масалани муҳокама қилишга ўтиш, лекин кейинги мажлисларнинг бирида муаммоли масалага қайтиш (янги далилларни қўллаган ҳолда).
Бир нарсани ёддан чиқарманг, касаба уюшмасининг таклифлари ҳар қанча асосланган бўлмасин, бу таклифлар 100 фоиз қабул қилинишига эришиб бўлмайди. Таклифларни жамлаган ҳолда, корхона ходимларига бу таклифлар нимани бериши мумкинлиги нуқтаи назаридан қараш керак.
Бошланғич ташкилот томонидан юқори касаба уюшмаси
органларига топшириладиган ҳисобот шакли
ИДОРАВИЙ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ
Форма № 1ТИ
Йиллик
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши Раёсатининг
2003 йил ___ ________даги ____-сонли қарори
билан тасдиқланган
Кимга тақдим этилади _______________________________________________
___________________________________________________________________
(қабул қилувчининг номи, манзили)
Вазирлик(идора), концерн, уюшма______________________________________
Бирлашма, корхона, ташкилот__________________________________________
Манзили____________________________________________________________
Асосий фаолият тури_________________________________________________
Ҳисобот ҳар бир касаба уюшмаси қўмитаси, касаба уюшмаси ташкилотчиси томонидан тузилиб, ҳар йилнинг 15 январигача мазкур бошланғич ташкилот (касаба уюшма ташкилотчиси) хизмат кўрсатадиган касаба уюшма органига тақдим этилади.
Вилоят уюшмалараро касаба уюшмаси органи ёки тармоқ Марказий кенгашиининг бевосита касаба уюшмаси хизматида бўлган бошланғич ташкилот ҳисоботни тўғридан-тўғри шу касаба уюшмаси органига тақдим этади.
Касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси ташкилотчиси)нинг20___ йил учун статистик ҳисоботи
1. Умумий маълумотлар
Касаба уюшмасининг номи ____________________________________________
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси (касаба уюшмаси ташкилотчиси)нинг фамилияси, исми ва шарифи _________________________________________________
Иш жойидаги телефон рақами _____________________
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси асосий ишидан (озод этилган ёки озод этилмаган) ________________________
Касаба уюшмаси қўмитаси ҳақ тўланадиган аппаратига (эга, эга эмас)____________________
2. Ҳисобот даврининг охирига келиб ишловчилар (талабалар, ўқувчилар) ва касаба уюшмаси аъзолари сони тўғрисида маълумот
|
Сатр рақами |
Сони |
|
А |
1 |
||
Жами ходимлар |
1 |
||
Улардан касаба уюшмаси аъзолари |
2 |
||
Жами талабалар, ўқувчилар |
3 |
||
Улардан касаба уюшмаси аъзолари |
4 |
||
Бундан ташқари касаба уюшмаси ҳисобида турадиган ишламайдиган пенсионерлар |
5 |
||
Ҳисобот даврида | касаба уюшмаси аъзолигидан иқарилганлар |
6 |
|
ўз ҳоҳиши билан касаба уюшмаси аъзолигидан чиққанлар |
7 |
||
Касаба уюшмаси қўмитасида асосий ишидан озод этилган ходимлар |
8 |
||
Асосий ишидан озод этилган цех қўмитаси ходимлари |
9 |
Тўлдирилган сана «___»__________ 20__ йил
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ______________(имзо)
II. ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ, МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Жамоа шартномаларини тузишга оид
ТАВСИЯЛАР
Маълумки, ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси қонунлар билан белгилаб қўйилади. Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.
Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномалари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади, чунки амалдаги қонун ҳужжатларида ходимларнинг ҳуқуқ ва кафолатлари борасида фақат энг кам миқдордаги ижтимоий зарурат белгилаб берилган.
Жамоа шартномалари, мулкчилик шакли, қайси идорага бўйсуниши ва ходимлар сонидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар, муассасалар)[1]ва уларнинг юридик шахс ҳуқуқи берилган таркибий бўлинмаларида тузилади. Жамоа шартномаси амал қилиш муддатини томонлар белгилайди, одатда бу муддат ҳаракатдаги тармоқ келишувининг амал қилиш муддатидан ошмайди.
Меҳнат жамоаси умумий мажлиси (конференцияси) маъқуллаган, корхона раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси (ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи раҳбари) имзо чеккан жамоа шартномаси норматив-мажбурий кучга эга бўлади.
Жамоа шартномаси тузилиши олдидан иш берувчи билан касаба уюшмаси ўртасида музокаралар олиб борилади. Бунда касаба уюшмаси ёлланма ходимлар номидан қатнашади, уларнинг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. Томонлардан бирининг талаби, ташаббуси музокараларни бошлаш учун асос бўла олади. Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт.
Музокаралар олиб бориш учун томонларнинг тенг сонли вакилларидан иборат комиссия ташкил этилади. Комиссия таркиби, томонлар вакилларига бериладиган ваколатлар, музокаралар давомида уларнинг иш жойи, маоши, меҳнат ва ижтимоий имтиёзлари сақланиб қолиниши масалалари ё томонларнинг қарори билан (1-вариант), ёки иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган буйруғи (фармойиши) билан (2-вариант) тасдиқланади. Музокара иштирокчиларига жамоа шартномаси мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама этишда тўла эркинлик берилади.
Иш берувчилар касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбурдирлар.
Иш берувчилар касаба уюшмаларига, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига музокаралар учун ўзларидаги зарур маълумотларни беришлари шарт. Музокараларнинг қатнашчилари, музокара олиб бориш билан боғлиқ бўлган бошқа шахслар, башарти ўзлари олган маълумотлар давлат ёки тижорат сири бўлса, уларни ошкор қилмасликлари керак.
Агар музокаралар жараёнида тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муросага кела олмаган бўлсалар, баённома тузилиб, унга тарафларнинг бу сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар ҳақидаги тугал равишда баён этилган, шунингдек музокараларни қайта тиклаш муддатига доир таклифлари киритилади.
Комиссия ишлаб чиққан жамоа шартномаси лойиҳаси корхонанинг таркибий бўлинмаларида муҳокама қилинади ва тушган танқидий фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар ҳисобга олиниб, меҳнат жамоасининг умумий мажлиси (конференцияси) муҳокамасига қўйилади. Жамоа шартномасига томонлар унинг лойиҳаси меҳнат жамоасининг умумий мажлиси (конференцияси)да маъқулланганидан кейин уч кун ичида имзо чекишади.
Иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:
— жамоа шартномасини тузиш, ўзгартириш ёки тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёхуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун;
— музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномасига риоя этилиши устидан текшириш олиб бориш учун керакли ахборот тақдим этмаганлик учун;
— жамоа шартномаси мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик учун.
Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи талабига кўра мулкдор ёки у вакил қилган шахс жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган раҳбарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
Жамоа шартномаси ҳам тармоқга, ҳам ҳудудга хос ижтимоий муаммоларни ҳисобга олиши лозим.
Ижтимоий ҳимоя чоралари сифатида жамоа шартномаларига қуйидаги тадбирларни киритиш тавсия этилади: фахрийларга, ногиронларга, кўп болали оналарга, фарзандлари 3 ёшга тўлгунга қадар бўлган оналарга моддий ёрдам кўрсатиш, корхоналар ҳисобидан ходимлар ва улар оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштириш, ишловчи аёлларга бериладиган туғишгача ва туғишдан кейинги ҳақ тўланадиган таътиллар кунини узайтириш, болалик аёлларнинг иш вақтини қисқартириш, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ўқув қуроллари харид қилиш, бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ бир марталик нафақалар миқдорини ошириш ва бошқалар.
Қуйида жамоа шартномасининг макети келтирилган бўлиб, уни қўллашдан аввал қуйидагиларни таъкидлаш лозим:
1. Макет матни тавсиявий тусга эга.
2. Макет бирон-бир тармоқ ёки корхона турига боғланмаган.
3. Макетдан фойдаланганда ундаги тадбирларни муайян жамоа шартномасига киритиш мақсадга мувофиқлигини пухта таҳлил қилиш лозим (масалан, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилот учун қўлланилганда «Ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолият» бобидан воз кечиш мумкин).
4. Макетдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида бевосита кўрсатма берилган меъёрий ҳолатлар жамоа шартномасига киритилиши мажбурийдир. Лекин бунда ҳам корхона хусусиятлари инобатга олиниши лозим.
Бошқача айтганда, таклиф этилаётган макет андоза эмас, балки мисол тариқасида кўрилиши керак, жамоа шартномаси тадбирларини аниқ мазмун билан «тўлдириш» эса иш берувчи ва ходимларнинг вакиллик органи ўртасидаги жамоа музокаралари жараёнида амалга оширилиши лозим.
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да маъқулланган
20__ йил «____»_________
Баён № _______
_____________________________________________________________
(корхона, ташкилот, муассаса номланиши)
_____________ йил(лар) учун
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:
Иш берувчи | Касаба уюшмаси қўмитаси раиси (касаба уюшмаси гуруҳи раиси, касаба уюшмаси ташкилотчиси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи раҳбари) |
(Ф.И.О.) |
(Ф.И.О.) |
20___ йил «_____»________________ | 20___ йил «____»_______________ |
Жамоа шартномасига имзо чекишвақтида қуйидагилар хозир бўлдилар: |
|
Иш берувчи вакиллари
1. 2. 3. |
Ходимлар вакиллари
1. 2. 3. |
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома») ________________________________________________________________________да
(корхона, ташкилот, муассаса номланиши)*
иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур Шартноманинг тарафлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
— иш берувчи ________________________________________________________
___________________________________________________________ тимсолида
(бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар кўрсатилади)
— ходимлар __________________________________________________________
___________________________________________________________ тимсолида
(касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси гуруҳи, касаба уюшмаси ташкилотчиси) ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи кўрсатилади)**
1.2. Шартнома ________________дан кучга киради ва _______________гача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан, жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул килинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:
- ходимнинг оила аъзоларига;
- ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;
- касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
- меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
- меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
- касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).
1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган «Касаначилик тўғрисида Низом»га биноан мазкур Шартноманинг иш ҳафтасининг муддатига (4.1-банди), тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга (5.12.1-кичик банди), иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақга (5.12.2-кичик банди) оид меъёрий қоидалари касаначиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1.5. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.6. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар мазмунига қилинган ишораларнинг барчасида уларнинг мазкур Шартноманитузиш чоғидаги таҳрири назарда тутилган.
1.7. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан, ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Корхонанинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва ҳоказолар орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
II. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
2.1. Тарафлар меҳнат вазифаларининг ҳалол ва сифатли бажарилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этадилар.
2.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармони қоидалари амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш мажбуриятини олган ҳолда тарафлар:
- модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнларини фаоллаштиришга, сифатли, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий мосланувчан технологияларни татбиқ этишга;
- ички ва ташқи бозорларда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) рақобатбардошлигини янада оширишга, янги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) турларини сотиш ҳажмларини кенгайтиришга ҳамда уларни сотишнинг истиқболли бозорларини ўзлаштиришга;
- иқтисод қилишнинг қаттиқ тартибини жорий этишга, жумладан, технологик жараёнларни рационализациялаш, ишлаб чиқаришда материаллар, электр ва энергия сарфини ҳамда бошқа сарф-харажатларни камайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини кескин камайтиришга;
- техник ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилишга, маҳсулот сифатини бошқаришнинг халқаро стандартларини татбиқ этишга;
- мосланувчан нарх-наво сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш хусусида келишиб олдилар.
2.3. Шу мақсадда Иш берувчи:
а) Корхона мувафаққиятли фаолият юритишига, меҳнат маданияти ва интизоми кўтарилишига эришиш, ишловчиларнинг касб маҳоратини юксалтириш, тариф ставкалари ва ишбай баҳолар амалдагиларига нисбатан пасайишига йўл қўймаслик;
б) ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;
в) меҳнат унумдорлигини юксалтириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;
г) ишлаб чиқариш дастурининг бажарилиши, Корхонанинг молиявий аҳволи ва олинган фойданинг ишлатилиши ҳақида меҳнат жамоасини мунтазам хабардор қилиб бориш;
д) Корхонанинг ўзида, зарур ҳолларда эса умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий ва қўшимча таълим муассасаларида ходимлар учун касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака ошириш ишларини олиб бориш. Касбий тайёргарлик, бошқа касбга ўргатиш, малака оширишнинг шакллари ҳамда бундай ўқувларни ташкил этиш шартлари, тартиби, зарур касблар ва мутахассисликлар рўйхати тегишли Низомдабелгилаб қўйилади (2-Илова)
е) касаначилик меҳнатини ташкил этиш учун 3-Иловага мувофиқ барча шарт-шароитларни яратиш;
ж) жамоа шартномасини тузишга, унинг бажарилиши устидан назоратни йўлга қўйишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, бошқа қонунларида, Корхонанинг таъсис ҳужжатларида, жамоа келишувларида ҳамда мазкур жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа масалаларга оид маълумотларни Касаба уюшмаси қўмитасига тақдим этиб бориш;
з) белгилаб қўйилган меҳнат тартиби доирасида Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат баҳсларини музокара йўли билан ҳал этиш;
и) ходимларни Корхонани бошқаришда амалдаги қонунларга зид бўлмаган шакллардаги иштирокини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
к) Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларини Корхона бошқарувининг ҳайъат органларига киритилишига кўмаклашиш;
л) Корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
м) рационализаторликни ривожлантириш;
н) Корхонанининг иш самарадорлиги юксалишига, хомашё, материаллар, энергия ва бошқа ресурслар иқтисод қилинишига катта ҳисса қўшаётган ходимларни рағбатлантириб бориш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
2.4. Касаба уюшмаси қўмитаси:
а) ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриш;
б) Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларини Корхона бошқарувининг ҳайъат органларига сайланиши имкониятларидан фойдаланиш;
в) касаба уюшмаларига хос услублар ёрдамида, шу жумладан, ходимлар ўртасида меҳнат мусобақаларини ривожлантириш, улар меҳнати унумдорлигини юксалтириш, Иш берувчи билан биргаликда ишлаб чиқариш илғорларини рағбатлантириш тизимларини ўрнатиш орқалиКорхонанинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиш;
г) ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиш;
д) меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларини такомиллаштириш, Корхонани бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ҳамда дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб бориш;
е) ходимларнинг рационализаторлик ва ихтирочилик ишларида иштирок этишларига кўмаклашиш;
ж) мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги устувор дастурлар бажарилишини мониторинг қилиш ишларида иштирок этиш;
з) тармоқ кўрик-танловларида иштирок этиш ташаббуслари билан чиқиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
2.5. Ходимлар:
а) ўз меҳнат вазифаларини ҳалол бажариш, Иш берувчининг фармойишлари ва буйруқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш;
б) ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига ва меҳнат интизомига риоя қилиш;
в) ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтиришга, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифати яхшиланишига, меҳнат унумдорлиги ўсишига, ресурслар иқтисод қилинишига кўмаклашиш, ишлаб чиқаришдаги ўз ҳамкасбларининг илғор тажрибасидан фойдаланиш мажбуриятларини ўз зиммасига оладилар.
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ
3.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар (шу жумаладан тармоқ (тариф) келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур Шартнома) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Бунда меҳнат шартномаси тарафларининг биронтаси бошқа тарафнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
3.2. Ишга қабул қилиш шунингдек:
а) танлов асосида (Танлов тўғрисидаги Низом Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланади);
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун Намунавий меҳнат шартномаси»га биноан тузилган касаначи томонидан иш берувчининг буюртмасига биноан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун меҳнат шартномаси асосида амалга оширилиши мумкин.
3.3. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминланадилар.
3.4. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розлигини олиб амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
(Меҳнат шартномаси:
— Корхона тугатилиши муносабати билан;
— Корхона раҳбари билан тузилган шартномани Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра;
— Корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган Меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинган такдирда Касаба уюшмаси кўмитасининг розилигини олиш талаб этилмайди.)
3.5. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш Корхонадамавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиши керак.
Ходимнинг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш муддати ходим ва Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда меҳнат ҳақи амалда бажарилаётган ишга қараб (ёки аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда) тўланади.
Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар деб қуйидагилар ҳисобланади:
3.5.1. бетоб оила аъзосини парваришлаш зарурияти;
3.5.2. ишнинг таълим билан қўшиб олиб борилиши;
3.5.3. молиявий қийинчиликлар;
3.5.4.аввалги иш жойида ходимнинг ҳаёти ёки соғлигига таҳдид солувчи омиллар вужудга келиши;
3.5.5. _________________________________________________;
3.5.6. _________________________________________________.
3.6. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти деб қуйидаги ҳолатларда бажарилиши лозим бўлган тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳисобланиши мумкин:
3.6.1. бошқа ходимнинг ишда вақтинчалик ҳозир бўлмаган даврида (ўқув сессиясига, меҳнат таътилига ва ҳақ тўланмайдиган таътилга кетиши, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли);
3.6.2. табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш зарурияти юзага келганда;
3.6.3. табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш зарурияти юзага келганда;
3.6.4. __________________________________________________;
3.6.5. __________________________________________________.
Ишлаб чиқариш, ташкилий-техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра иш вақтинча тўхтатилиши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар муддати ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқарган омилларни бартараф этиш вақти ёки бекор туриб қолинишининг бутун даври билан белгиланади. Барча ҳолларда Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмаслиги лозим (Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 29-Конвенцияси).
Ходим Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
3.7. Иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида (камида икки ой) олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этиш ва ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Иш берувчи, шунингдек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Корхона ходимларининг рўйхатдаги сонидан камида ____ фоизининг бир вақтнинг ўзида ишдан озод этилиши ходимларнинг оммавий равишда ишдан озод этилиши деб ҳисобланади.
3.8. Иш берувчи қисқартирилаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитиш ишларини ташкил этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
3.9. Ходимлар сони қисқартирилаётганда қисқартириш оқибатларини юмшатишга қаратилган қуйидаги чоралар назарда тутилади:
а) ишдан бўшатиб олинган ходимларни иш билан таъминлаш учун кичик бизнес субъектларини таъсис этиш;
б) ўриндошликни, вақтинча ишлайдиган ходимлар сонини чеклаш, бир неча касбда ишлашни тақиқлаш, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича бажариладиган ишларни жамоанинг ўзига бериш;
в) ходимларнинг хоҳишига кўра уларга иш хақи сақланмаган ҳолда қисқа муддатли таътиллар бериш;
г) қисқартириш тўғрисидаги огоҳлантириш амал қилаётган даврда ходимнинг ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасининг бекор қилинишини томонлар келишувига биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация тўлаш билан амалга ошириш;
д) бўшатиб олинаётган ходимларнинг малакасини ўзгартириш ва бошқа касбга ўргатиш учун Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш Маркази билан шартнома тузиш;
е) ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш олган ходимга огоҳлантириш муддати давомида ўзига қулай вақтда бошқа иш қидириш учун ҳафтада ____ кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериш.
3.10. Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар тоифаларига берилади.
3.11. Агар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмасалар, у ҳолда ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:
а) ногиронлик;
б) пенсия ёшига яқинлашиб қолганлик (аёллар 53 ёш, эркаклар 58 ёш);
в) ишлаётган ёлғиз онанинг қарамоғида 14 ёшга тўлмаган болалар мавжудлиги;
г) ___________________________________.;
д) ____________________________________.
IV. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
4.1. Корхонада иш ҳафтасининг қуйидаги муддатлари қабул қилинади (соат):
а) нормал меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун — 40 соатдан ортиқ бўлмаган муддат;
б) 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун — 36 соат;
в) I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар учун — 36 соат;
г) меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубият асосида шаҳодатдан ўтказилган ишларда банд бўлган ходимлар учун — 36 соатдан ортиқ бўлмаган муддат;
д) ___________________________________________________;
е) ____________________________________________________.
4.2. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар ҳамда меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақти муддатининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли Қарори билан белгиланади.
4.3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда ходимнинг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақти белгилаб қўйилиши шарт:
а) оила аъзоларидан бирининг бетоблиги;
б) ишнинг таълим билан қўшиб олиб борилиши;
в) профилактик даволаниш зарурияти;
г) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар туфайли ходимлар сони қисқаришининг олдини олиш;
д) расмий рўйхатга олинган динларга мансуб ходимлар учун диний маросимларни адо этиш ҳамда рўза тутиш зарурияти;
е) ________________________.
4.4. Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
4.5. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларга қўшимча равишда ходимнинг илтимосига биноан Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган ходимларга Иш берувчи томонидан (иш ҳақи тўлиқ миқдорда сақлаб қолинган ҳолда) қисқартирилган иш куни ёки иш ҳафтаси ўрнатилади (ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари учун шартнома бекор қилинган ҳллар бундан мустасно).
4.6. ___________________________________________________________ларида
(таркибий бўлинмаларнинг номи)
иш вақти (смена) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилади ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинади. Бунда иш вақтининг (ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йиллик) балансига риоя этилади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг бешинчи қисми ва 228, 245-моддаларига) риоя қилган ҳолда жорий этилади.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби қўлланиладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати 4-иловада келтирилган.
4.7. Иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштирилиши кафолатланади (ҳисобга олинадиган давр якунлари бўйича тўғирлаб қўйиш шарти билан). Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайнида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун иш вақтидан ташқари ишлар учун ўрнатилган баҳоларга биноан ҳақ тўланади ёки ходимнинг хоҳишига кўра дам олиш куни берилади.
4.8. Иш берувчи томонидан йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда меҳнат қилувчилар учун корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларига асосан махсус танаффуслардан фойдаланиш имконияти берилади. Бунинг учун иш бажариладиган жойда махсус иситиладиган хона ажратилади. Ушбу танаффуслар ҳақ тўланадиган иш вақтига киритилади. Бундай махсус танаффуслар бериладиган касблар, лавозимлар ва ишлар рўйхати 5-иловада келтирилган.
4.9. Ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади.
4.10. Иш кеч (соат 22.00 дан кейин) тамом бўлган ҳолларда Иш берувчи ходимларни ишга олиб келиш ва олиб кетиш мажбуриятини олади ва навбатчи транспорт воситаси билан таъминлайди.
4.11. Ходимларни кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этиш алоҳида ҳоллардагина ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Иш берувчининг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган ёзма фармойишига биноан амалга оширилиши мумкин.
4.12. Йиллик асосий таътил (қонун ҳужжатларига биноан асосий узайтирилган таътиллар ўрнатилган ходимлардан ташқари) барча ходимлар учун(камида 15) иш кунидан иборат этиб белгиланади.
4.13. Қуйидаги ҳолларда қўшимча йиллик меҳнат таътиллари берилади:
а) меҳнат шароити ноқулайбўлган ишларда (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида) _____ кундан _____ кунгача (6-илова);
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорига биноан меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун 12 кундан _____ кунгача (7-илова);
в)Корхона (тармоқ)даги иш стажи учун _____ кундан ____ кунгача 8-иловага мувофиқ;
г) раҳбар ва мутахассис кадрларга 9-иловада келтирилган лавозимлар рўйхатига биноан;
д) оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун _____ кундан _____ кунгача (10-илова);
е) ____________________________________________;
ж) ____________________________________________.
4.14. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришни ўз зиммасига олади:
а) яқин қариндоши вафот этганда – 3 кун;
б) ходим ёки унинг фарзандининг тўй маросимини ўтказишга – 3 кун;
в) ___________________________________;
г) ____________________________________.
Яқин қариндошлар деб ходимнинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, фарзанди ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ҳисобланадилар.
4.15. Йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнат стажига қўшимча равишда муддати икки ҳафтадан _____ ҳафтагача бўлган иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътиллар ҳам киритилади.
4.16. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ижтимоий аҳамиятга молик касаллик бўйича ҳисобда турган ходимларга;
б) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга;
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонига биноан тижорат банкларидан ипотека кредитини олган ёш оилалар вакилларига;
г) ишлаётган пенсионерларга;
д) _________________________________________;
е) _________________________________________;
ж) _________________________________________.
4.17. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
4.18. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
4.19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлардан ташқари (1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган I ва II гуруҳ ногиронларига, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга) яна қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда 14 календарь кунга қадар таътил берилади:
а) бетоб оила аъзосини парваришлаётган шахсларга;
б) 30 ёшгача бўлган ёш оила аъзоларига;
в) ишлаётган нафақахўрларга;
г) _________________________________________;
д) _________________________________________;
е) _________________________________________;
ж) _________________________________________.
4.20. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.
V. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
5.1. Корхонада меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай ва ишбай шакллари қўлланилиб, бунда вақтбай — мукофотли (ёки оддий вақтбай) ҳамда бевосита ишбай (ёки ишбай — мукофотли, ишбай-прогрессив, билвосита ишбай, аккорд) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларидан фойдаланилади.
5.2. Меҳнат ҳақи Иш берувчи томонидан Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб тасдиқланадиган ____ разрядли тариф сеткаси бўйича тўланади (11-илова).
5.3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинса Корхонанинг тариф сеткаси ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим.
5.4. Тариф сеткасининг нулинчи разряд ставкаси Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг _____ баравари миқдорида белгилаб қўйилади.
5.5. Корхона бўйича ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ бараваридан кам бўлмаган миқдорга етказилади. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми 50 фоиздан кам бўлмайди.
5.6. Иш ҳақини тўлаш муддатлари:
- биринчи ярим ой учун — жорий ойнинг _____ санасида;
- иккинчи ярим ой учун — _________ кейинги ойнинг ______ санасида.
Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.
5.7. Ходимнинг розилиги билан иш хақининг бир қисми унинг пластик карточкасига ўтказиб берилади, бундай ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг_____ фоизидан ошмайди.
5.8. Ходимга ҳақ тўлаш мазкур Шартноманинг 5.6-бандида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилганда қуйидаги чоралар кўрилади:
5.8.1. хизмат кўрсатувчи банкнинг айби билан содир бўлганда – Иш берувчи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 264-сонли қарори асосида тузилган банк ва мижоз ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасига биноан) банк раҳбариятига жарима ундириш тўғрисида талабнома киритишни ва ундирилган жаримани меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишга йўналтиришни ўз зиммасига олади;
5.8.2. кечиктирилиш муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги сабабли содир бўлганда — Иш берувчи дебитор қарзларни жарималар, пенялар билан бирга ундиришни ва ундирилган маблағни меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишга йўналтиришни ўз зиммасига олади;
5.8.3. кечиктирилиш депозит рақамида маблағнинг йўқлиги сабабли содир бўлганда — Иш берувчи тижорат банкидан кредит олиб меҳнат хақини тўлашни ўз зиммасига олади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорига биноан ).
5.9. Меҳнат ҳақи, таътил учун ҳақ, ишдан бўшаш ва бошқа ҳолатлар бўйича тўланадиган тўловлар Иш берувчининг айби билан (шу жумладан 5.8.1, 5.8.2, 5.8.3-бандлар талабларига риоя этилмаганлиги сабабли) ўрнатилган муддатларга нисбатан кечиктирилганда Иш берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга ____ фоиз миқдорида (лекин Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 қисмидан кам бўлмаган миқдорда) пуллик компенсация тўлайди.
5.10. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид локал ҳужжатларни, шунингдек уларни жорий этиш тартибиниКасаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олади.
5.11. Ходимларни мукофотлаш Корхонанинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилади (12-илова).
5.12. Корхонада оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари ўрнатилади:
5.12.1. тунги вақтдаги иш учун — (камида бир ярим) баравар миқдорда, кечки сменадаги иш учун _______ баравар миқдорда ҳақ тўланади;
5.12.2. иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун — (камида икки) баравар миқдорда ҳақ тўланади ;
5.12.3. кўп сменали режимдаги иш учун _____ фоиз устама тўланади;
5.12.4. бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун, шунингдек ўриндошлик асосида иш бажарилганида ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан, лекин ходим лавозим маошининг _____ фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
5.12.5. Ўзбекистон Республикаси ичидаги хизмат сафарлари учун тўланиладиган компенсациялар «Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома»га (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 24 июлда 83 ва №7/12-сон билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-рақам билан рўйхатга олинган) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) йўл кира харажатлари норматив асосида;
б) доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
в) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш хақининг _____ фоизи миқдорида суткалик харажатлар;
г) ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.
5.12.6. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 февралда 16-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 5 июнда 932-рақам билан рўйхатга олинган) «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларини Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун маблағ бериш тартиби»га биноан амалга оширилади;
5.12.7. ходимга тегишли транспорт воситасидан иш берувчининг розилиги билан фойдаланилгани учун компенсация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафаридан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш Тартиби» меъёрлари асосида тўланади;
5.12.8. Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланганда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида келтирилган меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқилган амортизацияси доирасида харажатлар қопланади (13-илова);
5.12.9. Иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда унинг қуйидаги қўшимча харажатлари тўланади:
а) кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
б) янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
в) ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
5.12.10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 1992 йил 17 ноябрдаги 11/30-сонли қарори билан тасдиқланган «Фаолият тури ва мулк шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот, муассасаларда кўчиб юриб ва қатнаб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар тўлаш тўғрисида Низом»га биноан ишлаб чиқариш заруриятига кўра (доимий яшаш манзилига кунлик қайтишнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда) ходимнинг кўчиб юриши ёки доимий иш жойидан узоқда бўлиши билан боғлиқ қўшимча сарф-харажатларини қоплаш мақсадида кўчибюриб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар;
5.12.11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 1992 йил 17 ноябрдаги 11/30-сонли қарори билан тасдиқланган «Фаолият тури ва мулк шаклидан қатъи назар корхона, ташкилот, муассасаларда кўчиб юриб ва қатнаб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар тўлаш тўғрисида Низом»га биноан ходимнинг корхонадан анча узоқда жойлашган объектларда бажариладиган ва ишдан ташқари вақтларда корхона манзили (ёки йиғилиб кетиш жойи)дан объектдаги иш жойигача бориб келиш қатновлари билан боғлиқ ишлардаги қўшимча сарф-харажатларини қоплаш мақсадида қатнаб бажариладиган характердаги ишлар учун устамалар;
5.12.12. корхона (тармоқ)да кўп йиллик меҳнати учун иш стажига биноан ходимнинг ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши)га тўланадиган устамалар;
5.12.13. вахта услубидаги иш учун устамалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 28 ноябрда 551-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Узоқ масофада жойлашган ва ўта муҳим объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилишининг вахтали услуби ҳақидаги Низом»га биноан );
5.12.14. ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар (иш жойларини шаҳодатлаш натижаларига кўра);
5.12.15. ишлар, ишлаб чиқаришлар ва тармоқларнинг технологик турларига биноан ишчилар тариф ставкаларига оширувчи тармоқ коэффициентлари (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 1993 йил 8 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорларда);
5.12.16. ишдаги иқлим шароитлари учун ёз (июнь, июль, август) ва қиш (декабрь, январь, февраль) фаслларида қўшимча тўловлар;
5.12.17. иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланганлиги учун ҳожатхона фаррошларининг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация.
(5.12.10, 5.12.11, 5.12.12, 5.12.13, 5.12.14, 5.12.15, 5.12.16-бандларда назарда тутилган устамалар, қўшимча тўловлар ҳамда оширувчи коэффициентлар тўланадиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхатлари мазкур Шартноманинг 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20-иловаларида келтирилган.)
5.13. Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун 21- иловада келтирилган камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади.
5.14. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга, шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга (асосий ишидан озод этилиб ёки этилмасдан) жалб қилинган юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш 22-иловага биноан амалга оширилади.
5.15. Корхонада амалиёт ўтувчи олий ўқув юртлари талабаларининг ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг меҳнати учун ҳақ Касб-хунар коллежлари ўқувчиларининг амалиёти тўғрисидаги низомга ва 23-иловага биноан амалга оширилади.
5.16. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, дарслар ўтказиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ходим ўз асосий ишидан озод этилади.
Агарда юқорида кўрсатилган тадбирлар иш вақтида ўтказилса, бу ҳолда ходимнинг ўртача иш хақи сақланиб қолинади, мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилса, ходимга сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилади.
Ходим иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажараётганда Корхона бўйича тариф ставкалари ва лавозим маошлари миқдори оширилса, у ҳолда ходимга меҳнат ҳақи ана шу даврдаги барча иш кунлар учун янги тариф бўйича қайта хисоблаб чиқилиб тўланади.
5.17. Меҳнатни ташкил этишнинг прогрессив шаклларини қўллаш, иш сифатини кўтариш, касб маҳоратини юксалтириш ишларидан жамоанинг ва алоҳида ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа турдаги устамаларни ўрнатиши мумкин (масалан, юқори касб маҳорати учун, кўп йиллик узлуксиз хизматлари учун, меҳнатдаги юқори ютуқлари учун, бажараётган ишининг мураккаблиги учун ёки алоҳида муҳим ишлар учун уларни бажариш вақтига). Устамалар ҳажми ҳар бир ходимнинг бажараётган иш сифатини ошириш учун қўшаётган ҳиссасига қараб белгиланади. Мазкур ходимлар ҳақидаги маълумотлар ошкоралиги таъминланади. Иш сифати сусайган ҳолда барча устамалар бекор қилинади ёки камайтирилади.
5.18. Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тегишли Низомга биноан йил якунлари бўйича мукофот тўлайди. (24-илова).
5.19. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган ходимларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
5.20. Илмий даражаси ва илмий унвони бўлган ходимлар лавозим маошига ҳар ойда _____ фоиз миқдорида устамалар тўланади.
VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Корхона Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига оладилар.
6.2. Иш берувчи:
6.2.1. ходимларни ишдаги мувофаққиятлари учун тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этишни;
6.2.2. ходимларни меҳнатдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда):
— пул мукофотлари билан;
— ташаккур эълон қилиш билан;
— қимматбаҳо совғалар билан;
— Корхонанинг санаторий-профилакторийсига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг санаторийлари ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантиришни ўз зиммасига олади
VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда бир йўла бериладиган нафақа тўлайди:
а) ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда вафот этиши муносабати билан унинг (камида олти) йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
б) ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига шикаст етказилганлиги муносабати билан унинг (камида бир) йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида.
7.2. Иш берувчи зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли. Бундай ҳолда етказилган зарар корхона фойдаси ҳисобидан қопланади.
7.3. Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходимлар махсус ёзма шартнома асосида уларга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати 25-иловада келтирилган.
7.4. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ва бунда жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этиладиган бўлинмаларнинг рўйхати 26-иловада келтирилган.
VIII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Иш берувчининг мажбуриятлари
8.1. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (шартнома муддатида, ҳар йили) 20___ йилга ________ минг (млн.) сўм маблағни:
— меҳнат муҳофазаси бўйича битим (меҳнатни муҳофаза қилишга доир тадбирлар режаси ва сарф-харажатлар сметаси)га ________ минг (млн.) сўм;
— махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари учун ________ минг (млн.) сўм;
— сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) ва даволаш-профилактика озиқ-овқатлари учун ________ минг (млн.) сўм;
— гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) учун ________ минг (млн.) сўм цех (бўлим), участка ва ишлаб чиқаришлар бўйича тақсимлаб чиққан ҳолда ажратиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Барча режалаштирилган ва ажратишга келишилган маблағлар миқдори жамоа шартномасининг амал қилиш муддати давомида энг кам иш ҳақи миқдорининг ошириб борилишига мутаносиб равишда ошириб борилади.
Ажратилган маблағларнинг сарфланиши устидан назорат қилиш:
иш берувчидан ______________________________га,
касаба уюшмаси қўмитасидан __________________га юклатилади.
8.2. Меҳнат муҳофазаси бўйича битим (календарь йил учун тузилади) жамоа шартномасига илова қилинади (1-илова).
8.3. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фондини барпо этади ва уни ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларни молиялаштиришга сарфлайди.
8.4. Ҳар бир иш жойига мослаб иш шароити бўйича меъёрий талабларни ишлаб чиқиш. Бу меъёрий талаблар ишлаб чиқариш муҳити, меҳнатни ташкил этиш ва унинг хавфсизлиги, биринчи навбатда меҳнат ҳамда дам олиш тартиби, ходимларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишга оид меъёрий талабларни ўз ичига олиши керак. Иш шароити бўйича меъёрий талаблар ходимларнинг ____%ни қамраб олиши керак. Иш берувчи ходимларнинг меҳнат жараёни мазмунининг ўзгариши, меҳнат шароитига бўлган талаб-эхтиёжларнинг ортиши муносабати, ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш ва уларнинг доимий меҳнатга қобилиятларини сақлаб қолиш мақсадида белгиланган меҳнат шароити талабларига мунтазам равишда зарур ўзгартиришларни киритиб бориш мажбуриятини олади.
8.5. Ходимнинг иш жойидаги меҳнат шароитларига нисбатан бўладиган меъёрий талаблардан, шунингдек бу шароитларнинг ҳақиқий аҳволидан ҳар бир ходим муттасил хабардор қилиб борилади. Булар ишлаб чиқариш муҳити, меҳнат ва дам олиш тартибларига, имтиёзлар ва товон пуллари, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситаларига бўлган талабларга қандай амал қилинаётганлиги, тўғрисидаги ҳақиқий ахволга доир маълумотлардан иборат бўлиши керак.
Юқорида кўрсатиб ўтилган маълумотлар ходимларнинг илтимосига кўра ҳар бир ходимга берилиши шарт.
8.6. Меҳнат хавфсизлиги стандартларига қатъий ва аниқ амал қилиш устидан назоратни олиб бориш корхонанинг меҳнат муҳофазаси хизмати зиммасига юклатилади.
8.7. Йилнинг биринчи февралигача ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликларини таҳлил қилиб чиқиши, ўтган йилдаги меҳнат муҳофазасини яхшилаш юзасидан комплекс режанинг ва санитария-соғломлаштириш тадбирларининг қандай бажарилганлигига якун ясалиш лозим. Буйруқ-қарор (касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда) чиқарилади, унда келгуси йилда бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари ва заҳарланишларнинг олдини олиш юзасидан тегишли бўлинмалар (цех, участка ва ҳ.) олдига аниқ вазифалар қўйилиши, уларнинг бажарилиши таъминланишини назоратга олади.
8.8. Келгуси йил жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини тайёрлаш пайтида барча иш жойларида меҳнат шароити бўйича экспертиза ўтказилиб ва 1 февралгача иш шароитларининг санитария-техник аҳволига оид паспорт тўлдириш. Белгиланган тадбирларни бажариш учун зарур асбоб-ускуналар ва материаллар спецификациясини биринчи мартгача тузиб чиқиш ва уларнинг етказиб берилишини таъминлашни тегишли бўлинмага топшириш, молия бошқармаси (бўлими)га эса уларни маблағ билан таъминлашни топшириш.
8.9. Техника хавфсизлиги хоналари учун оргтехника воситалари, меҳнат муҳофазаси бурчаклари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун зарур бўлган техник воситалар, ўқув ва кўргазмали қуроллар, тарғибот-ташвиқот воситалари, плакатлар ва бошқа анжомларни сотиб олиш.
8.10. Корхонани қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ барча тадбирларни 1 октябргача бажариш.
8.11. Санитария-маиший биноларининг узлуксиз ишлашини ва уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш (таъмирланиши, реконструкция қилиниши, ёки янгитдан қурилиши лозим бўлган бино ёки хоналар, бўлинмалар бўйича аниқ кўрсатиб бериш).
8.12.Ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари» талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилиш.
8.13. Ҳар беш йилда камида бир марта Меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган услубият асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатдан ўтказиш.
8.14. Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари (ДПО) билан бепул таъминланиш ҳуқуқини берадиган ишларда ишловчи ходимларга жамоа шартномасининг 27 ва 29-иловаларида белгиланган рўйхатга мувофиқ, белгиланган муддатларда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари бериш.
8.14.1. Зарур миқдордаги махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларига бўлган талабномани ўз вақтида тузиш ва уларнинг етказиб берилишини таъминлаш тегишли бошқарма (бўлим)га, молия бошқармаси (бўлими)га эса маблағ билан таъминлашни топшириш.
8.14.2.Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларининг омборга келтирилган ҳар бир партиясини иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакилларидан тузилган комиссия иштирокида иш ва касб турлари учун тегишли сифат сертификати бўлсагина қабул қилиб олишни амалга ошириш.
8.14.3.Ходимнинг айбисиз муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келган махсус кийим ва махсус пойабзал ўрнига янгиси ёки ямаб-тузатилгани билан алмаштириб бериш.
8.14.4.Белгиланган ҳимоя воситаларисиз ходимлар ишга қўйилмаслиги, уларнинг сақланиши ва ўз вақтида таъмирланишини таъминлаш.
8.15. Меҳнат кодексининг 117-моддасига мувофиқ ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга иш вақтининг қисқартирилган муддатини белгилаш ҳамда 137, 138-моддаларига мувофиқ меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос, оғир ва ноқулай таббиий иқлим шароитидаги иш учун йиллик қўшимча таътил бериш (28 ва 29-иловалар).
8.16.Меҳнат Кодексининг 217-моддасига мувофиқ сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бош санитар врачи томонидан 1996 йил 16 мартда тасдиқланган «Меҳнат шароитлари зарарли ишларда бевосита банд бўлган ходимларга сут ёки унга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини бепул бериш учун тиббий кўрсаткичлар»га кўра тузилган рўйхатдаги касб ва лавозимлардаги ходимларга бепул бериш(30-илова):
— сут бериладиган иш жойлардаги ҳавонинг, муҳитнинг ифлосланишини тугатиш, меҳнат шароитини санитария-гигиена қоида ва нормалари талабларига тўла мувофиқ ҳолга келтириш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўриш;
— Меҳнат Кодексининг 217-моддасига мувофиқ меҳнат шароити ноқулай, зарарли ва ифлосланишлар билан боғлиқ ишларда меҳнат қилувчиларга ҳар ойда 400 граммдан гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) билан таъминлаш ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқини берадиган касб ва лавозимлар рўйхатини тузиш ва таъминлаш (31-илова);
— белгиланган тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган руйхатни касаба уюшмаси қўмитасига 20____йилнинг ____________гача топшириш мажбуриятини олади.
8.17. Ишлаётганларни белгиланган тартибда газлаштирилган сув билан таъминлаш (маблағлар етарли бўлганда бошқа соғломлаштирувчи ичимликлар – чой, шарбат ва ҳоказоларни бериш кўзда тутилиши мумкин).
8.18. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра унда кўрсатиб ўтилган ходимларнинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини ходимларнинг чиқимдор бўлмаган ҳолда ташкил қилинишини таъминлаш (32-илова).
8.19. Корхона ҳудудини ҳамиша саранжом-саришта ҳолда сақлаш, юриш ва ўтиш жойларининг талаб этиладиган оралиқ ўлчамлари аниқ белгиланган бўлиши ва уларга қатъий амал қилиниши, корхонанинг ички транспортидан фойдаланишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
8.20. Мансабдор шахслар ва инженер-техник ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси, технологик интизом қоидалар талабига, режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари, вентиляция ва аспирация жиҳозларининг узлуксиз ишлаш жадвалларига қатъий амал қилишни таъминлаш. Бузилган асбоб-ускуналарнинг ишлашига йўл қўймаслик. Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назарида асбоб-ускуналарнинг тегишли жойлари ҳамда иссиқ ёки совуқ сув, буғ ва газ қувурларини ўз вақтида меъёр талабларида белгиланган рангларга бўяб қўйиш.
8.21. Корхонада малакали ходима-аёл мутахассисларни сақлаб қолиш, уларнинг оналик вазифасини ўз иши билан қўшиб олиб боришига имкон берадиган зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида иш берувчи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
— иш жойлари қисқариши муносабати билан ишдан бўшатилиши мумкин бўлган аёллар учун вақтинчалик иш жойлари ташкил қилиш (бошқа корхонадаги иш жойларини вақтинча ижарага олиш, корхонада ва минтақада юзага келаётган вазифалар, муаммоларни ҳал қилиш учун вақтинчалик меҳнат жамоаларини, кичик корхоналарни барпо этиш ва бошқалар);
— аёллар меҳнатидан корхоналарда вақтинча фойдаланиш мумкин бўлмаганда касаначиликни ташкил қилиш;
— ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши муносабати билан малакали аёллардан ташкил топган ишлаб чиқариш бўлинмаларини уларнинг розилиги билан тўлиқ бўлмаган иш кунига ўтказиш;
— меҳнатидан вақтинча фойдаланиш мумкин бўлмаган аёлларга уларнинг розилиги билан иш хақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътили бериш, ўша даврда банд бўлиши учун уларга (корхона имкониятларидан келиб чиқиб) ёрдам қилиш;
— корхона (таркибий бўлинма) қайта ташкил қилинганидан кейин бу ерда илгари ишлаб кетган ва қайтиб келишни истаган аёлларни биринчи навбатда ишга олиш, зарурат бўлганда улар қайта ўқитилишини ташкил қилиш;
— ҳомиладор ва уч ёшга етмаган болалари бўлган аёлларни қисқартирилган иш вақти режимига ўтказиш;
— ҳомиладор аёллар тиббий текширишдан ўтишлари учун (агар бундай текширишларни ишдан ташқари вақтда ўтказишнинг иложи бўлмаса) уларни иш ҳақи сақланиб қолган ҳолда иш вақтида ўтишлари учун ишдан озод этиш; — цех (бўлинма)ларда психологик жиҳатдан енгиллаштириш кабинетлари, соғломлаштириш мажмуалари ташкил этиш.
8.22. Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатга олинган) талабларига биноан ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этиш.
8.23. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигидан 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида»ги низомга кўра сайланган Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни сайлангандан сўнг бир ой ичида иш берувчи касабақўм иштирокида ўқишини ташкил қилади.
8.24. Ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш борасида жонбозлик кўрсатган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириб бориш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
Касаба уюшмаси қўмитасининг мажбуриятлари
8.25. Касаба уюшмаси қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси таркибини тасдиқлаш, фаоллар ўқувини ўтказиш (ўқитиш муддати ва дастури кўрсатилган ҳолда).
8.26. Меҳнат муҳофазаси вакиллари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссия аъзолари ёрдамида инженер-техник ходимлар, хизматчиларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига қандай амал қилишаётганликлари устидан доимий назорат ўрнатиш.
8.27. Махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларига бўлган талабномалар корхонанинг моддий-техника таъминоти органларига ўтказилмасдан аввал касаба уюшмаси қўмитасининг мажлисларида кўриб чиқиш.
8.28. Ходимларга бериладиган махсус кийим, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоя воситаларининг бутунлиги, ишга яроқлилиги, улардан мажбурий фойдаланилишни назорат қилиб бориш.
8.29. Меҳнат муҳофазаси вакиллари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг таклифлари бўлимларда, участкаларда ва бошқа иш бўлинмаларда, корхона (хўжалик) раҳбарлари томонидан қандай бажарилаётганлигини муттасил текшириб бориш, уларнинг мумкин қадар кўпроқ амалга оширилишига эришиш, фаоллар таклифларига бефарқ қараган мансабдор ва (ёки) масъул шахсларни жавобгарликка тортиш масаласида иш берувчига ва (ёки) ваколатли назорат идораларига таклифлар киритиш.
8.30.Жамоа шартномасининг бўлимлари ва унинг меҳнат муҳофазаси бўйича битими лойиҳаларига таклифларни тўплаш ва уларни меҳнат жамоалари мажлисларида цех, бўлим, участка ва бошқа бўлинмалар бўйича муҳокама этилишини ташкил қилиш.
8.31. Корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси томонидан меҳнат муҳофазаси кунлари, ишлаб чиқариш маданияти кунлари ва бошқа тадбирлар ўтказилаётган вақтда цех (бўлим)даги меҳнат муҳофазасининг ҳолати ўрганилаётганда жамоа шартномаси ва унинг меҳнат муҳофазаси бўйича битими бажарилишини текшириш.
8.32 Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра унда кўрсатиб ўтилган ходимларнинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини ҳамда ходимларнинг чиқимдор бўлмаган ҳолда ташкил қилинишини назорат қилиш.
Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг ўзаро мажбуриятлари
8.33. Томонлар шундан келиб чиқадики, касаба уюшмаси қўмитаси янги технология ва асбоб-ускуналарнинг меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бериши-бермаслиги юзасидан ўтказиладиган ҳар қандай давлат экспертизаларида қатнашиш ҳуқуқига эга, у иш шароитининг ходим соғлиғига қандай таъсир қилишини аниқлаш мақсадида ўз мустақил экспертизасини ўтказиши мумкин ва бу ишга бошқа ихтисослашган ташкилотлар ёки тегишли мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Касаба уюшмаси органи мустақил экспертиза хулосасини иш берувчига тақдим этади, унда унинг таклифлари баён этилади. Агар хулоса, иш берувчининг позициясига қарши ўлароқ, касаба уюшмаси қўмитасининг иш шароитининг ходимлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисидаги фикрини тасдиқласа, у ҳолда иш берувчи касаба уюшмаси органига экспертизани ўтказиш учун кетган сарф-харажатларни тўлайди.
8.34. Томонлар шунга келишдики, иш берувчи иш шароитига бўлган меъёрий талабларни, корхонадаги ижтимоий-маиший хизмат меъёрида кўзда тутилган меҳнат ва дам олиш бўйича белгиланган тартибни қўпол бузса, ходимни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминламаса, бунинг оқибатида ходим ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф туғилса, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига тахдид қилувчи ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар киритилмагунча тегишли ишни бажаришдан бош тортишга ҳақлидир.
Юқорида кўрсатилган сабаблар туфайли иш тўхтатилган вақт давомида ходимнинг иш жойи сақлаб қолинади ва унга ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
8.35. Корхона жамоасининг ташкилий тузилмалари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг миқдорий таркибини аниқлаш, уларнинг сайлови, ўқувини (ўқув муддатлари ва дастури кўрсатилади) ўз вақтида ўтказиш ва тегишли гувоҳномалар бериш.
8.36. Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакиллар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиясининг энг яхши аъзоларини тақдирлаш (маънавий ва моддий рағбатлантиришнинг аниқ турларини кўрсатиш, уларнинг ишларига якун ясаш).
8.37. Корхона ва унинг ташкилий тузилмаларида меҳнат муҳофазаси устидан маъмурий-жамоатчилик назоратининг уч босқичли услуби олиб борилишини таъминлаш.
8.39.Ҳар ___ нафар ходимга (ишлаб чиқаришдаги шароитларга, бўлинма ва участкаларда жамоатчилик назоратини олиб бориш эҳтиёжига қараб) бир нафар меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларни мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатига сайлаб қўйиш мажбуриятларини ўз зиммаларига оладилар.
8.40. Томонлар йил давомида меҳнат муҳофазаси қоидаларининг бузилишига йўл қўймаган ходимларга қонунда белгиланган энг кам иш ҳақининг ______ баробари миқдорида пул мукофоти беришдек моддий рағбатлантириш тартибини ўрнатади.
Цех, бўлинма, участка, бригада раҳбарлари томонидан тегишли касаба уюшмаси органи билан келишилиб кўрсатилган ходимлар номзоди меҳнат жамоаси мажлисида муҳокама қилингандан сўнг тақдирлашга тавсия этилади.
8.41. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарар учун корхона уларнинг олдида моддий жиҳатдан жавобгар эканлигидан келиб чиқиб, корхонанинг моддий жавобгар эканлигини томонлар қайд этади.
Томонлар шунга келишдики, корхона жабрланувчига кўрилган зарар учун товон тўлашдан ташқари, амалдаги қонунга мувофиқ иш берувчи жабрланувчига қуйидаги тўловларни тўлайди:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган ходимларга уларнинг меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида тўланиши кўзда тутилган миқдорига нисбатан ____% кўп миқдорда бир марталик нафақа;
— қонун бўйича зарар кўрганга тўланиши керак бўлган тўлов ҳақига қўшимча равишда____%дан______%гача ўртача иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш. Кўрилган зарар кўлами йўқотилган профессионал меҳнат қобилияти кўлами ҳисобга олинган (корхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб) ҳолда белгиланади;
— меҳнат вазифасини бажараётиб ёки корхона манфаатлари йўлида иш қилаётиб ҳалок бўлган, шу туфайли боқувчисидан ажралган ва бунинг учун товон пули олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга иш берувчи ҳалок бўлганнинг ўртача 6 (7, 8, …,) йиллик даромади миқдорида бир марта нафақа (лекин бу олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас) тўлайди, шунингдек диний маросимларини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни ҳам ўз зиммасига олади;
— ходим ишлаб чиқаришга боғлиқ ҳолда жароҳатланганда ёки касб касалликлари оқибатида вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотганда (Ўз. Р. ВМнинг 2002 йил 28 февралдаги 71-сонли қарори билан тасдиқланган «Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш чегарасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига Ўз.Р.ВМнинг 2002 й.31.05. даги 188-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган) ўртача ойлик иш ҳақининг 100 % миқдорида ҳақ тўланади.
— тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) ёки Тиббий маслаҳат ҳайъати (ТМҲ) хулосасига мувофиқ жабрланувчи илгариги ишини бажаришга қодир бўлмаса иш берувчи жабрланувчининг розилиги билан уни бошқа янги касбга ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
— ўқиш давомида жабрланувчига аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи тўланиб турилади ва ўқиш билан боғлиқ барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олади.
8.42 Меҳнат кодексининг 9 ва 223-моддаларига кўра меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат текшируви ва назорат қилишни касаба уюшмалари ва унинг таркибидаги меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари (хизмати) амалга оширади.
IX. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА.
ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР
9.1. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
9.2. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этиш ва имтиёзлар бериш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар:
а) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар учун (103, 144, 150-моддалар);
б) атом объектларидаги фалокатлар окибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун (103-модда);
в) I ва II гуруҳ ногиронлари учун (68, 135, 143, 144, 150, 214, 220-моддалар).
9.3. Иш берувчи қуйидаги миқдорларда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади:
9.3.1. иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, байналминалчи жангчиларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга, қарамоғида 16 ёшга тўлмаган уч ва ундан ортиқ фарзанди бор ходимларга, Чернобил АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ходимларга, Чернобил АЭСдаги ҳалокат натижасида радиоактив ифлосланган зонадан эвакуация қилинган ва кўчириб келинган ходимларга (агар уларда қон яратиш органлари (ўткир лекозлар), қалқонсимон без (аденомалар, рак) касалликлари ҳамда ракни келтириб чиқарувчи ўсимталар мавжуд бўлса), ядровий полигонлар ва бошқа радиация-ядровий объектларда харбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногирон ходимларга, шунингдек меҳнатда майиб бўлиши ёки касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз ходимларга – иш ҳақининг тўлиқ миқдорида;
9.3.2. ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар бўйича рўйхатда турувчи ходимларга уларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бадалларини тўлаган даври (умумий иш стажи)га қараб – иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача;
9.3.3. бошқа ҳолларда, ходимнинг умумий иш стажига қараб — иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача.
9.4. Корхонада камида _____ йил ишлаган ходимларнинг ҳақиқатдаги иш ҳақлари ва вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ўртасидаги фарқ қўшимча тарзда тўлаб берилади.
9.5. Иш берувчи «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига биноан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига иш ҳақининг _____ фоизи миқдорида қўшимча маблағ ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
9.6. Иш берувчи ходимларни йилида камида бир марта эпидемия хавфи мавжуд бўлган касалликлардан Корхона ҳисобидан эмлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
9.7. Иш берувчи ишлаётган пенсионерларга ўтган ой учун пенсияни ойнинг иккинчи ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир вақтда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 20 декабрда 198-рақам билан рўйхатга олинган ишлаб турган пенсионерларга пенсия тўлаш тартибига биноан).
9.8. Иш берувчи ўз маблағлари мавжуд бўлган тақдирда пенсиялар, компенсациялар ва нафақаларни ойнинг иккинчи ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир кунда ўз маблағлари ҳисобидан (тўланган суммаларни кейинчалик нобюджет Пенсия жамғармаси маблағидан қоплаш шарти билан) тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олади. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг 2004 йил 25 февралдаги N 35, N 74, N 2004-24 ва N 245-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низом»нинг 27-бандига биноан).
9.9. Ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида унга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини Иш берувчи ўз зиммасига олади.
9.10. Касаба уюшмаси қўмитаси Иш берувчи билан биргаликда ходимнинг ота-онасидан бири ёки яқин-қариндоши вафот этганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг (камида уч) баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатади ёки шу сумма доирасида дафн маросими хизматларини кўрсатувчи фирма билан тузилган шартнома учун пул ўтказиб беради.
9.11. Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг __________ бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.
9.12. Иш берувчи ходимнинг иш вақтида овқатланиш сарф-харажатларини у ишлаган ҳар бир тўлиқ ой учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ баравари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қисман қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
9.13. Иш берувчи шаҳар йўловчи транспортида (таксидан ташқари) юриш ҳуқуқини берувчи ойлик чипта нархи (ёки 100 та қатнов қиймати) миқдорида ходимнинг йўлкира харажатларини ҳар ойда қоплаб боради.
9.14. Ҳар йили куз мавсумида Иш берувчи корхонанинг рўйхатдаги ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи чегириб ташлангандан сўнг Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ бараварига тенг келадиган пуллик компенсация тўланишини таъминлайди.
9.15. Навбатдаги меҳнат таътилига кетаётган ходимга Иш берувчи томонидан профилактик даволаниш учун Низомга мувофиқ моддий ёрдам кўрсатилади
(32-илова).
9.16. Корхона (тармоқ)да _____ ва ундан кўп йил ишлаган ходим ёшга доир (ёки ногиронлик сабабли) пенсияга кетаётганда унга лавозим маоши (ўртача иш ҳақи)нинг ______ баравари миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
9.17. Иш берувчи кўп болали, кам таъминланган оилалар аъзоларига, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳисобланадиган собиқ ходимларга,Корхонада меҳнат қилган марҳум ходимларнинг балоғатга етмаган фарзандларига йил давомида қўшиб ҳисоблаганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ______ баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатиб боришни ўз зиммасига олади.
9.18. Иш берувчи:
9.18.1.______ нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари (шу жумладан камида ______ нафар кам таъминланган оилалар аъзолари) учун ижтимоий суғурта бюджетидан олинган йўлланмалар қийматини қисман қоплайди;
9.18.2.Ўзбекистон Республикаси санаторий-курорт муассасаларида ______ нафар ходимни, шу жумладан камида ______ нафар ногирон, ёлғиз қария, уруш ва меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оила аъзоларининг дам олишларини ва соғломлаштиришларини Корхона ҳисобидан ташкил этади.
9.19. Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида тарафлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
9.19.1. ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган кўп болали кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда дарсликлар ва ўқув қуроллари харид қилиш;
9.19.2. ходимлар фарзандларига ҳар йили янги йил совғаларини Корхона ҳисобидан топширилишини ташкил этиш;
9.19.3. ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш;
9.19.4. ходимларга болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархини, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ходимларга эса – шунингдек дам олиш уйлари, санаторийлар, профилакторий йўлланмалари нархини Корхона ҳисобидан тўлаб бериш;
9.19.5. Корхонага қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи болаларни, шунингдек санаторий-профилакторийда дам олувчиларни овқатлантириш учун касаба уюшмалари ижтимоий суғуртаси маблағларидан ажратиладиган меъёрга нисбатан _____ фоиз миқдорида Корхона ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш.
9.20. Тарафлар ётоқхоналар ва идоравий турар жойларни сақлаб туришга, уларда яшаш учун ижтимоий-маиший шароитларни яхшилашга, яшовчилар орасида маданий-оммавий, маънавият-маърифат ишларини олиб боришга маблағ ҳамда зарур ашёлар ажратиш мажбуриятини оладилар.
9.21. Тарафлар ходимларни Корхонанинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган гўшт-сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш (ёки ёрдамчи хўжаликни барпо этиш имкониятини кўриб чиқиш) мажбуриятини оладилар.
9.22. Мазкур Шартнома мақсадларида:
а) _____ нафар балоғатга етмаган фарзандни тарбиялаётган оилалар – кўп болали оилалар деб ҳисобланади;
б) ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача даромад Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ______ бараваридан ошмаган оилалар – кам таъминланган оилалар деб ҳисобланади.
Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-
СОҒЛОМЛАШТИРИШ, СПОРТ ИШЛАРИ
10.1. Иш берувчи ҳар ойда Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг _____ фоиз миқдоридаги маблағини маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари учун Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.
10.2. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш учун тарафлар қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:
10.2.1. «Маънавият ва маърифат» хонасини ташкил этиб, уни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Маънавият тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стенд ва техник воситалар билан таъминлаш;
10.2.2. Давлат дастурларини бажариш борасида меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида таниқли фан, адабиёт ва санъат арбоблари, адабиётшунослар, ишлаб чиқариш илғорларини жалб этган ҳолда, ҳар хил мавзудаги мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этиш;
10.2.3. тасарруфдаги кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари, маданият уйлари ва саройлари фаолиятини Корхона ҳисобидан янада ривожлантириш, уларни сақлаб туриш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш, жиҳозларини янгилаш, кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини янги адабиётлар билан тўлдириш, жамоат ташкилотлари ва жамғармаларни жалб этган ҳолда, миллий ғоя ва маънавий-маърифий дунёқарашни ўстириш борасида тадбирлар ўтказиш;
10.2.4. ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида бадиий ҳаваскорликнинг янада ривожланишига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказиб, республиканинг тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлган қадимий шаҳарларига саёҳатларини уюштириш;
10.2.5. Умумхалқ ва бошқа байрамларни нишонлаш кунларида касб маҳорати ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ва тадбирлар уюштириш.
10.3. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида тарафлар қуйидагиларни ўз зиммасига оладилар:
10.3.1. жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун моддий ва бошқа шароитлар яратиб бериш ҳамда меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикасини жорий этиш;
10.3.2. касаба уюшмалари жисмония тарбия ва спорт жамияти, жамоат ташкилотлари ва жамғармаларни жалб этган ҳолда, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини оммавий спортга, турли спорт секциялари, тўгаракларига жалб этиш ҳамда улар ўртасида спартакиадалар ва спорт турлари бўйича мусобақалар уюштириш.
10.3.3. Корхона балансида бўлган спорт иншоотлари, стадионлар ва майдончаларнинг фаолиятини корхона ҳисобидаги маблағлардан янада ривожлантириш, моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш, жорий ва капитал таъмирлаш, спорт инвентар ва жиҳозларини янгилаш.
10.3.4. касаба уюшмалари жисмония тарбия ва спорт жамияти билан алоқани мустаҳкамлаш;
10.3.5. жисмоний тарбия бўйича қўшимча йўриқчи лавозимини Корхона маблағлари ҳисобидан киритиш имкониятини кўриб чиқиш.
XI. АЁЛЛАР меҳнатини тартибга солиш. аёллар ВА
ОИЛАВИЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ БИЛАН МАШҒУЛ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР
11.1. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
а) ҳомиладор аёллар учун (78, 84, 224, 237, 228, 229, 143, 231, 233-моддалари);
б) икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (143, 227, 234, 236-моддалари);
в) уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (78, 84, 150, 224, 228, 228I, 234, 237-моддалари);
г) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (150, 232-моддалари);
д) ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бири (васий, ҳомий) учун (230-модда);
е) ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (68, 144, 228, 229-моддалари);
ж) онасиз болаларни тарбиялаётган шахслар учун (235, 238-моддалари);
11.2. Иш берувчининг мажбуриятлари:
11.2.1. қисқартирилаётган аёлларни меҳнат бозорида талаб бўлган касбларга ўқитишни таъминлаш;
11.2.2. аёлларга малака ошириш ва қўшимча маълумот олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериш;
11.2.3. иш берувчининг ташаббуси билан бўшатиб олинаётган аёлларга вақтинчалик иш ўринлари яратиб бериш (корхонада юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун вақтинчалик меҳнат жамоаларини ташкил этиш);
11.2.4. корхонада меҳнати вақтинчалик фойдаланилмайдиган аёллар учун касаначиликни ташкил этиш;
11.2.5. ишлаб чиқариш ҳажмининг камайганлиги сабабли қисқартириш ўрнига малакали аёл кадрлар билан таъминланган ишлаб чиқариш бўлинмаларини тўлиқсиз иш вақти режимига ўтказиш;
11.2.6. Корхона (тизим бирлиги) реконструкциядан сўнг ишга тушганда унда ишга жойлаштириш учун қайта ўқитилган ва илгари мазкур корхонада меҳнат қилган аёлларга афзалликлар бериш;
11.2.7. тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларга ______ цехлардан енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган ______ иш ўринлари ажратиш;
11.2.8. ҳомиладор аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари учун уларнинг ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш, агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса;
11.2.9. ҳақ тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини қонунда белгиланганига нисбатан ______ ой (календарь кунлар)га Корхонаҳисобидан узайтириш;
11.2.10. қарамоғида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган аёлларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ______ бараварида моддий ёрдам кўрсатиб бориш;
11.2.11. тўрт ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлари бор кўп болали аёлларга ______ соатгача қисқартирилган иш куни белгиланиб, йил давомида жами Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг ______ бараварида моддий ёрдам ажратиш;
11.2.12. уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга 1 соатга қистқартирилган иш куни белгилаш;
11.2.13. саккиз (10-12) ёшгача фарзанди бўлган аёлларнинг илтимосига кўра, ойда _____ кундан иборат иш ҳақи сақланмайдиган ёки қисман тўланадиган дам олиш куни бериш;
11.2.14. нормативда кўзда тутилганидан ташқари ____ та цехда (бўлинмада) аёллар учун шахсий гигиена хоналарини ташкил этиш, соғломлаштириш мажмуалари ва дам олиш хоналарини жорий этиш;
11.2.15. Корхона маблағлари ҳисобидан ҳомиладор аёлларни тиббиёт муассасалари (сиҳатгоҳлар)да ёки Корхонага тегишли санаторий-профилакторийда бепул даволаш.
11.3. Икки ёшгача фарзанди бўлган аёлларга болани овқатлантириш учун ҳар уч соатда 30 дақиқадан танаффус берилади, икки нафардан кўп 2 ёшгача фарзанди бўлган аёлларга эса ҳар уч соатда 1 соатдан танаффус белгиланади. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш соатига қўшилиб, ўртача иш ҳақи тўланади. Ходиманинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун ажратилган танаффуслар вақти дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг (смена) бошига ёки охирига ўтиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 236-моддасига асосан).
11.4. Болалик аёлларнинг бола _____ ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлган вақти меҳнат стажига қўшилади ва кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини беради.
11.5. Касаба уюшмаси қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишни ўз зиммасига олади, аёллар меҳнати ва соғлиги муҳофазасибўйича Корхонанинг ижтимоий дастури бажарилишида Иш берувчига яқиндан ёрдам беради.
XII. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА имтиёз ва КАФОЛАТЛАР
12.1. Корхонаннинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:
— Халқаро меҳнат ташкилотининг 138, 182-Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;
— ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
— ёш мутахассислар ва ёш усталар кенгашини тузиш;
— ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқалар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
— ёш оилалар аъзолари бўлган ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш.
12.2. Қонун ҳужжатларига биноан ва мазкур Шартнома мақсадларида:
а) 30 ёшгача бўлган ходимлар ёшлар деб ҳисобланадилар;
б) олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ва олган мутахассислиги бўйича илк бор мазкур Корхонага ишга кирган ходимлар, таълим муассасасини битиргандан сўнг 3 йил давомида ёш мутахассислар деб ҳисобланадилар;
в) расмийлаштирилган никоҳда илк бор турган ва ҳар бири 30 ёшга тўлмаган эр-хотинлар ёш оилалар деб ҳисобланадилар,
12.3. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
а) ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);
б) ишни таълим билан бирга кўшиб олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257-моддалар);
в) таълим муассасаларини битирган ходимлар учун (68, 103-моддалар).
12.4. Иш берувчи мажбуриятлари:
12.4.1. ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида кўшимча имтиёзлар бериш, уларни Корхонанинг санаторий-профилакторийсида соғломлаштириш;
12.4.2. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш мутахассисларни тайёрлаш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб бориш;
12.4.3. Корхона учун керакли бўлган кадрларни тайёрлаб бориш учун олий ўқув юртлари талабаларининг контракт пулининг бир қисмини тўлаб бериш;
12.4.4. олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатиб, корхонада биринчи йил (икки, уч йилгача) меҳнат қилаётган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг _____ баравари миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш;
12.4.5. ёш ходимлар ва ёш оилалар учун банклар томонидан бериладиган узоқ муддатли кредитларни олишда кафиллик қилиш;
12.4.6. ишга келган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг _____ баравари миқдорида бир марталик тўлов бериш;
12.4.7. қуйидаги ҳолларда фоизсиз ссудалар бериш:
а) ёш оила аъзолари бўлган ходимларга – мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол молларини харид қилиш ва уй-жой қурилиши учун;
б) сафарбарлик заҳирасидаги ҳарбий хизматга чақирилган ходимларга — пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига киритиш учун.
12.5. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган имтиёзларга қўшимча тарзда қуйидагилар кафолатланади:
12.5.1. ишни таълим билан кўшиб олиб бориш учун зарур бўлган кундалик иш вақтининг бошланиши ва тамом бўлиши вақти;
12.5.2. иш ҳафтасини яна _____ фоизга қисқартириш;
12.5.3. йилда _____ иш кунидан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш;
12.5.4. йилда 14 календарь кунидан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш.
12.6. Иш берувчи олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида сиртдан ўқувчи ходимларга йилида бир марта лаборатория-имтиҳон сессиялари (диплом ишларини ҳимоя қилиш (битирув имтиҳонларини топшириш) даврида, ўқув муассасасига бориб келиш учун йўлкира харажатининг (камида 50) фоизи миқдорида йўлкира пули тўлайди.
12.7. Касаба уюшмаси қўмитаси мажбуриятлари:
а) ёш ходимларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш ишларини янада мукаммаллаштириш учун мавжуд ҳуқуқий-норматив базадан фойдаланиш;
б) ёш йигит-қизларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш, жамоат ишида фаоллик кўрсатганларни мунтазам равишда тақдирлаш.
XIII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ
13.1. Келишувчи томонлар, ижтимоий шерикчилик принципларини тан олган ҳолда, жамоа шартномасининг бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларнинг олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига оладилар. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва хурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида ҳал этилади.
13.2. Якка тартибдаги меҳнат низолари ва зиддиятлар _____ нафар аъзодан ташкил топган (ҳар тарафдан _____ нафардан) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тенглик асосида мазкур Шартноманинг амал қилиш муддатига тузиладиган меҳнат низолари комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
13.3. Меҳнат низолари комиссияси ўз фаолиятини қонун хужжатларига ва
33-иловада келтирилганНизомга биноан олиб боради.
13.4. Меҳнат низолари комиссиясини ташкилий-техникавий таъминлаш ишлари 34-иловага асосан амалга оширилади.
13.5. Жамоаларга доир меҳнат низолари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
XIV. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЧИЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ
ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ
14.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро муносабатларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
14.2. Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига биноанкасаба уюшмасининг ҳуқуқларига риоя қилади, унинг фаолиятига ҳартомонлама кўмаклашади;
14.3. Иш берувчи Корхонада ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида Касаба уюшмаси қўмитасини тан олади.
14.4. Томонлар касаба уюшмаси аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Корхона бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
14.5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда
615-рақам билан рўхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га биноан Корхона ҳисобварағида маблағ етарли бўлмаган ҳолларда касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ижро тўлов ҳужжатлари бўйича пропорция асосида ҳисобдан чиқариладиган маблағлар қаторига киритилади.
14.6. Иш берувчи:
а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш;
б) Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиш;
в) Касаба уюшмаси қўмитасининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлаш мажбуриятини олади.
14.7. Касаба уюшмаси қўмитаси:
а) Корхона ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларининг бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
б) қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, иш ҳақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
в) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ходимлар ҳуқуқий саводҳонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
г) касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;
е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва соғломланиши учун ходимларнинг аризаларини тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида таъминлаш;
ж) корхонада меҳнат ва турмуш шароитлари аҳволининг жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
з) касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;
и) ҳар хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлар учун рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;
к) касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталарига обунани таъминлаш мажбуриятини олади.
14.8. Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига биноан касаба уюшмаси органларига сайланиб, ишлаб чиқариш фаолиятидан озод этилган шахсларга уларнинг ваколат муддатлари тугаганидан сўнг аввалги ёки шунга тенг иш берилиши керак.
Мазкур кафолатни тўлиқ амалга ошириш мақсадида Иш берувчи касаба уюшмасига сайланган ходимларнинг бўшаб қолган иш ўринларига янги ходимларни фақатгина муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаларига биноан ишга қабул қилиш мажбуриятини олади.
14.9. Асосий ишидан озод этилмаган Касаба уюшмаси қўмитаси раисига Корхона ҳисобидан ҳар ойда _______ миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.
14.10. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари мазкур Шартномамақсадларида Меҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилади:
а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари;
б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар;
в) меҳнат низолари комиссияси аъзолари;
г) _________________________________;
д) _________________________________.
14.11. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига жамоатчилик ишларини бажариш учун ҳар ҳафтада икки соатдан бўш вақт берилади ва бу давр учун уларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.
14.12. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амаллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида, Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги
135-Конвенциясида назарда тутилган чекловларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
ХV. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ
НАЗОРАТ ҚИЛИШ
15.1. Тарафлар тенглик асосида, мазкур Шартнома бажарилишини текшириб борувчи комиссия тузишни ўз зиммаларига оладилар.
15.2. Томонлар йилда ______ маротаба мазкур Шартнома бажарилиши юзасидан текширув ўтказиш ва текширув натижаларини меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)да муҳокама қилишни ўз зиммаларига оладилар.
15.3. Тарафлар тармоқ (тариф), ҳудудий (минтақавий), ҳудудий-тармоқ келишувларини тан олиб, уларни бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Башарти юқорида номлари келтирилган келишувларга ўзгартишлар киритилса, Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси _______ муддат ичида мазкур Шартномага тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича музокаралар олиб боришни ўз зиммаларига оладилар.
15.4. Тарафлар шуни эътироф этадиларки, уларнинг мазкур Шартномада акс эттирилган манфаатлари улар томонидан жамоа шартномасининг барча шартлари ва мажбуриятлари сўзсиз бажарилган тақдирдагина рўйёбга чиқиши мумкин.
15.5. Касаба уюшмаси қўмитаси жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш юзасидан чақириладиган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)дан олдин унинг лойиҳасини экспертиза учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига ёки юридик фирмага тақдим этади.
15.6. Мазкур Шартнома имзолангандан сўнг, тарафлар уни рўйхатдан ўтказиш учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига тақдим этадилар***.
15.7. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, томонлар уни бажарилиши бўйича тадбирлар режаси, масъуллар ва муддатларини белгилаб оладилар.
15.8. Жамоа шартномаси Корхонанинг кўп тиражли газетасида имзоланган кунидан бир ойдан кечиктирилмаган ҳолда чоп этилади, брошюра кўринишида ______ нусхада чиқарилади. Шунингдек, Жамоа шартномасининг матни ва иловалари билан ходимлар Корхонанинг ходимлар бўлимида, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи ва юридик бўлимларида ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасида танишишлари мумкин.
15.9. Шартноманинг амал қилиш даврида ёки амал қилиш муддатини узайтириш даврида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қўшимча келишув кўринишида бўлган алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, мазкур Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланади.
15.10. Жамоа шартномасининг иловалари унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
XVI. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ
БУЗИЛИШИ ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
16.1. Тарафлардан бирининг мазкур Шартномада белгиланган шартлар бажарилмаганлиги ёки тўлиқ бажарилмаганлиги хақида берган тақдимномалари бошқа тараф томонидан икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
16.2. Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида ҳамда мазкур Шартномада белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Жамоа шартномасига иловаларнинг тавсиявий
РЎЙХАТИ
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим.
2. Ходимларнинг касбий тайёргарлиги, уларни бошқа касбга ўргатиш, малакасини ошириш, иккинчи касбга ўргатиш ишлари тўғрисида Низом.
3. Корхонада касаначилик меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида Низом.
4. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби қўлланиладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
5. Йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда ишлагани учун ходимларга иш вақтида махсус танаффуслар бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
6. Ходимларга нокулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
7. Ходимларга алоҳида тусдаги ишларда, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
8. Ходимларга Корхонада (тармоқда)ги иш стажи учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
9. Йиллик қўшимча таътил бериладиган раҳбар ва мутахассис кадрлар лавозимлари рўйхати.
10. Ходимларга оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
11. Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом.
12. Мукофотлаш тўғрисидаги Низом.
13. Ходимга тегишли мол-мулкдан (автотранспорт воситаларидан ташқари) фойдаланганлик учун харажатларни қоплаш меъёрлари.
14. Ходимларга кўчиб юриш билан боғлиқ ишлар учун устамалар тўланадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхати.
15. Доимий иши қатнаб бажариладиган характерга эга бўлган, шунингдек бириктирилган участкалар доирасида хизмат қатновларида ходимлар сарф-харажатларини қоплаш учун устамалар тўланадиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
16. Корхона (тармоқ)даги кўп йиллик меҳнати учун устамалар тўлаш тўғрисида Низом.
17. Вахта услубидаги иш учун устамалар тўланадиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
18. Ноқулай, оғир ва зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар ўрнатиладиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
19. Ишлар, ишлабчиқаришлар ва тармоқларнинг технологик турларига биноан ишчилар тариф ставкаларига оширувчи тармоқ коэффициентлари ўрнатиладиган ходимлар касблари рўйхати.
20. Ишдаги иқлим шароитлари учун ёз ва қиш фаслларида қўшимча тўловлар ўрнатиладиган ходимлар касблари, лавозимлари ва тоифалари рўйхати.
21. Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар.
22. Ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, улар малакасини оширишга, шунингдек ўқувчи ва талабаларнинг ишлабчиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга (асосий ишидан озод этилиб ёки этилмасдан) жалб қилинган юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом.
23. Корхонада амалиёт ўтувчи олий ўқув юртлари талабаларининг ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом.
24. Йил якунлари бўйича мукофотлаш тўғрисида Низом.
25. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати.
26. Бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган ва бунда жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этиладиган бўлинмалар рўйхати.
27. Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати.
28. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган сут (ёки шунга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш нормалари ва тартиби.
29. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув билан таъминлаш нормалари ва тартиби.
30. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бепул бериладиган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш нормалари ва тартиби.
31. Дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхати.
32. Таътил учун моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги Низом.
33. Меҳнат низолари комиссияси тўғрисидаги Низом.
34. Меҳнат низолари комиссиясига унинг фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчи томонидан бериладиган хоналар, жиҳозлар, ташкилий техника ва бошқа моддий-техник воситалар рўйхати.
35. Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Низом.
36. Корхона ходимларига уй-жой олиш учун фоизсиз ссудалар бериш тартиби тўғрисида Низом.
37. Маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ўтказиш сметаси.
38. Касаба уюшмаси қўмитасига касаба уюшмаси фаолиятини амалга ошириш учун иш берувчи томонидан бериладиган хоналар, жиҳозлар, транспорт ва алоқа воситалари рўйхати.
39. Соғломлаштириш жамғармаси ёки корхонада тузилган шунга ўхшаш бошқа жамғарма тўғрисида Низом.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида норматив тусдаги
қоидалар жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши мумкин
ёки шарт деб бевосита кўрсатма берилган моддалар
РЎЙХАТИ
Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари
(4-модда).
Касаба уюшмаларининг ва улардаги сайлаб қўйиладиган органларнинг давлат ва хўжалик органлари, иш берувчилар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқлари (22-модда).
Иш билан таъминлаш соҳасида қўшимча имтиёзлар (70-модда).
Ходимнинг ташаббуси билан уни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бошқа ишга ўтказилганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби (94-модда).
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар (95-модда).
Касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олмай туриб меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги (101-модда).
Ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган қонунчиликда назарда тутилганидан бошқа ҳолатлар (103-модда).
Корхонада ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати (117-модда).
Ходимнинг илтимосига кўра унга тўлиқсиз иш вақти белгиланиши учун асослар рўйхати (119-модда).
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, ҳисобга олинадиган давр муддати, шунингдек ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштиришга қаратилган чора-тадбирлар (123-модда).
Ходимларни дам олиш, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади (130-модда, 132-модда).
Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари (137-модда).
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаб қўйган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай жойлар рўйхатига кирмаган бошқа жойларда ҳам ушбу шароитлардаги иш учун йиллик қўшимча таътил бериш тартиби (138-модда).
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътил вақтини ҳам йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш масаласи (142-модда).
Таътил учун ҳақ тўлаш муддати (148-модда).
Меҳнат кодексининг 150-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлардан ташқари яна қайси тоифалардаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра иш хақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда 14 календар кунга қадар таътил берилиши (150-модда)
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловларни белгилаш (153-модда).
Иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори (157-модда).
Тунги вақтдаги ва кечки сменадаги иш учун тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори (158-модда).
Ходимнинг айби билан қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар (159-модда).
Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари, иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш кечиктирилганлиги учун жавобгарлик (161-модда).
Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш вақтида ходимга бериладиган кафолатлар (166-модда).
Ходимнинг (171, 172, 173-моддаларда кўрсатилган) иш билан боғлиқ қўшимча харажатларини (хизмат сафари даврида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда, бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда, ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун) компенсация қилиш шартлари ва тартиби (170-модда).
Меҳнат учун рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш (180-модда).
Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги (185-модда).
Ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори (194-модда).
Давлат мулки шаклидаги корхоналарда иш берувчининг ходимдан зарарни ундиришдан воз кечиш ҳоллари (200-модда).
Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиладиган ходимларнинг тоифалари рўйхати, шунингдек бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилувчи ходимлар томонидан ишлар биргаликда бажариладиган бўлса, жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги жорий этилиши мумкин бўлган бўлинмаларнинг рўйхати жамоа шартномаларида белгиланади (203-модда).
Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларига ажратиладиган маблағ ва материаллардан фойдаланиш тартиби (216-модда).
Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш тартиби ва шартлари (217-модда).
Болани парваришлаш таътилларининг вақтини кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиш шартлари (234-модда).
Икки ёшга тўлмаган болани овқатлантириш учун бериладиган танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби (236-модда).
Меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча имтиёзлар белгилаш (240-модда).
Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар учун иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш хафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар (249-модда).
Меҳнат низолари комиссиясини тузиш, унинг сон таркиби ва ваколатларини белгилаш (262-модда).
ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
Намуна
Хива туманидаги 38-мактаб касаба уюшмаси қўмитаси
йиғилишининг 11-сон
БАЁНИ
2010 йил 25 октябрь Хива ш.
Касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари сони – 7 киши.
Иштирок этдилар: | М.Собирова, М.Алланазарова, У.Ҳалилов, Т.Ёқубова, А.Қосимова, П.Одилов, М.Комилова |
Таклиф этилганлар: касаба уюшмаси фаоллари (рўйхат бўйича).
Раислик қилувчи: М.Собирова — касаба уюшмаси қўмитаси раиси
КУН ТАРТИБИ:
1. Хива туманидаги 38-мактабнинг 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномасини тузиш юзасидан иш берувчи билан музокараларни ташкил этиш тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ:
1. Хива туманидаги 38-мактабнинг 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномасини тузиш юзасидан иш берувчи билан музокараларни ташкил этиш тўғрисида.
Мазкур масала юзасидан М.Собирова, А.Қосимова сўзга чиқдилар.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Хива туманидаги 38-мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси 2008-2010 йиллар учун тузилган жамоа шартномасиининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2011-2013 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш таклифи иш берувчига расман киритилсин.
2. Иш берувчига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат вакиллар таркибида комиссия тузиш таклиф этилсин.
3. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан музокаралар олиб бориш учун қуйидаги вакиллар тавсия қилинсин:
1. М.Алланазарова | касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, мактаб ўқитувчиси |
2. У.Ҳалилов | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
3. Т.Ёқубова | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
4. Комиссиянинг таркиби, музокараларнинг муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
5. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун музокаралар олиб борувчи комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ёки пайшанба кунлари мактабнинг ахборот-ресурс марказида ўтказилиши, музокараларни 2 ой давомида олиб бориб, жамоа шартномасини февраль ойида имзолаш таклифи киритилсин.
Қарор бир овоздан қабул қилинди.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова
Намуна
Хива туманидаги 38-мактаб директори
М.Матмуратовага
2010 йил 26 октябрь Хива ш.
Хива туманидаги 38-мактаб касаба уюшмаси қўмитаси 2008-2010 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2011-2013 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлашни таклиф этади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат вакиллар таркибида комиссия тузишни таклиф этамиз.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан музокаралар олиб бориш учун қуйидаги вакиллар тавсия қилинади:
1. М.Алланазарова | касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, мактаб ўқитувчиси |
2. У.Ҳалилов | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
3. Т.Ёқубова | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
Комиссиянинг таркиби, музокараларнинг муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ўз томонимиздан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ёки пайшанба кунлари Сизларга қулай бўлган вақтда, мактаб ахборот-ресурс марказида ўтказилишини, музокараларни 2 ой давомида олиб бориб, жамоа шартномасини февраль ойида имзолашни таклиф қиламиз.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова
Намуна (1-вариант)
Хива туманидаги 38-мактаб директори |
Касаба уюшмаси қўмитаси |
БУЙРУҚ – ҚАРОР №_____
2010 йил 27 октябрь Хива ш.
2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича музокараларни ташкил этиш тўғрисида
1. 2008-2010 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2011-2013 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан ходимлар ва иш берувчи вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат қуйидаги вакиллар таркибида комиссия тасдиқлансин:
Иш берувчи вакиллари:
1. А.Матчонова | мактаб директори ўринбосари |
2. З.Шарипова | мактаб бош ҳисобчиси |
3. Р.Олламов | мактаб ўқув бўлими мудири |
Ходимлар вакиллари:
1. М.Алланазарова | касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, мактаб ўқитувчиси |
2. У.Ҳалилов | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
3. Т.Ёқубова | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
3. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссияга:
- 2011 йилнинг 1 февралига қадар бўлган даврда ўз ишини ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари, соат 16.00 дан 18.00 гача мактабнинг кутубхонасида ташкил этиш;
- жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;
- жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни мактаб бўлинмаларига муҳокама қилиш учун ҳамда туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитасига экспертиза учун тақдим этиш;
- тушган таклифларни инобатга олиб, лойиҳани ишлаб такомилига етказиш ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
4. Комиссия аъзоларига музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ҳамда жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Директор
М.Матмуратова ___________________ |
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова
_____________________
|
Намуна (2-вариант)
Хива туманидаги 38-мактаб
БУЙРУҚ №_____
2010 йил 27 октябрь Хива ш.
2010-2012 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича музокараларни ташкил этиш тўғрисида
1. 2008-2010 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2011-2013 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан ходимлар ва иш берувчи вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат қуйидаги вакиллар таркибида комиссия тасдиқлансин:
Иш берувчи вакиллари:
1. А.Матчонова | мактаб директори ўринбосари |
2. З.Шарипова | мактаб бош ҳисобчиси |
3. Р.Олламов | мактаб ўқув бўлими мудири |
Ходимлар вакиллари:
1. М.Алланазарова | касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, ўқитувчи (келишилган) |
2. У.Ҳалилов | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, ўқитувчи (келишилган) |
3. Т.Ёқубова | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, ўқитувчи (келишилган) |
3. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссияга:
2011 йилнинг 1 февралига қадар бўлган даврда ўз ишини ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари, соат 16.00 дан 18.00 гача, мактаб ахборот-ресурс марказида ташкил этиш жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;
жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни мактаб бўлинмаларига муҳокама қилиш учун ҳамда туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитасига экспертиза учун тақдим этиш;
тушган таклифларни инобатга олиб, лойиҳани ишлаб такомилига етказиш ва меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.
4. Комиссия аъзоларига музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ҳамда жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Директор М.Матмуратова
КЕЛИШИЛДИ:
касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова
(2010 йил 25 октябрь, Баён №12)
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Намуна
Хива туманидаги 38-мактаб меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши
БАЁНИ
2011 йил 7 февраль Хива ш.
Мактаб ходимлари сони |
— 38 нафар |
Йиғилишда иштирок этаётганлар | — 35 нафар |
Узрли сабабларга кўра иштирок этмаётганлар | — 3 нафар |
Раислик қилувчи: М.Матмуратова – мактаб директори
Ишчи раёсат аъзолари | М.Собирова – касаба уюшмаси қўмитаси раиси
А.Дўрмонов – Хива туман Халқ таълими бўлими мудири С.Саҳобиддинов – Хива туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси раиси |
КУН ТАРТИБИ:
1. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида
2. 2011-2013 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш.
3. 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссияни сайлаш.
Эшитилди:
1-масала юзасидан:
Мактаб директори М.Матмуратова ҳисоботи (матни илова қилинади).
Мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова ҳисоботи (матни илова қилинади).
Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси, мактаб ўқитувчиси К.Ғойибназарова текширув далолатномаси билан таништирди (илова қилинади).
Сўзга чиқдилар: А.Салимов, Х.Абдуллаева, З.Хушназарова.
2-масала юзасидан
2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия раиси А.Матчонова жамоа шартномаси мазмуни билан йиғилганларни таништирди.
Сўзга чиқдилар: А.Бекмамбетова, С.Ким
3-масала юзасидан
Мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собирова 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия таркибига ушбу жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия аъзоларини сайлаш таклифини билдирди.
Сўзга чиқдилар: О.Худойшукурова, А.Дўрмонов, С.Саҳобиддинов.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори М.Матмуратова ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Собированинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин.
3. 2008-2010 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин.
4. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳаси маъқуллансин.
5. 2011-2013 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия қуйидаги таркибда сайлансин:
Иш берувчи вакиллари:
1. А.Матчонова | мактаб директори ўринбосари |
2. З.Шарипова | мактаб бош ҳисобчиси |
3. Р.Олламов | мактаб ўқув бўлими мудири |
Ходимлар вакиллари:
1. М.Алланазарова | касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ўринбосари, мактаб ўқитувчиси |
2. У.Ҳалилов | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
3. Т.Ёқубова | касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, мактаб ўқитувчиси |
Йиғилиш раиси: М.Матмуратова
Йиғилиш котиби: М.Шомуродова
Намуна
Хива туманидаги 38-мактаб жамоа шартномасининг 2010 йилда
бажарилиши бўйича текширув
ДАЛОЛАТНОМАСИ
Биз, қуйида имзо чекканлар, Хива туманидаги 38-мактаб жамоа шартномаси бажарилишини назорат қилувчи комиссия аъзолари К.Ғойибназарова, З.Шарипова, Р.Олламов, А.Қосимова, П.Одилов, М.Комилова жамоа шартномасининг 2010 йилда бажарилишини текшириб, қуйидагиларни аниқладик.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ҳисобот йилида жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат вазифасини бажариб келди.
1.2. Жамоа шартномаси Иш берувчига ва Мактабнинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул килинган шахсларга ҳам татбиқ этилди.
Жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилди:
- ходимнинг оила аъзоларига;
- ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;
- касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
- меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
- меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
- касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).
1.3. Ҳисобот йилида мактабда касаначилар меҳнатидан фойдаланилмади.
1.4. Жамоа шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар ҳисобот йилида киритилмади.
1.5. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган Мактабнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва ҳоказолар орқали) таъминлаш мажбуриятини бажариб келди.
II. ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
2.1. Иш берувчи касаба уюшмасини кутилаётган ташкилий ўзгаришлар, иш ҳақи ва меҳнат шароити юзасидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилиб турди.
2.2. Касаба уюшмаси қўмитаси
— ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўриб келди;
— касаба уюшмаларига хос услублар ёрдамида Мактабнинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашиб борди;
— ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашди;
— Мактабни бошқариш, жамоа шартномаси мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ва дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб борди;
— мамлакатни модернизациялаш ва янгилаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш борасидаги устувор дастурлар бажарилишини мониторинг қилиш ишларида иштирок этиб келди;
— ижтимоий ҳимоялаш, таълим соҳасини ривожлантириш каби Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари юзасидан 4 та ўқув ташкил этди.
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ. БАНДЛИК КАФОЛАТЛАРИ
3.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар (шу жумаладан тармоқ (тариф) келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур жамоа шартномаси) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солиб келинди.
3.2. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар.
3.3. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилиб келинди.
Ҳисобот йилида 4 та ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома киритди. Шулардан 3 тасига розилик берилди, 1 та ҳолатда розилик берилмади.
3.4. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш Мактабдамавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиб келинди. Ҳисобот йилида 1 нафар ходим ўз илтимосига биноан узрли сабабларга кўра 1 ой муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказилди.
3.5. Ишлаб чиқариш заруриятига кўра Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳоллари 4 та ходимга нисбатан амалга оширилди.
Барча ҳолларда Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмади.
Ходим Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланди.
3.6. Ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш ҳолати юз бермади.
3.7. Ҳисобот йилида ходимлар сони қисқартирилмади.
IV. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
4.1 Мактабда иш меҳнат қонунларида кўрсатилагн ҳафталик иш соатидан ошмаган ҳолда 6 кунлик иш ҳафтаси асосида ташкил қилинди.
Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти мактаб ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгиланди.
Педагог ходимлар ҳафталик иш соати тарификация соатига мувофиқ белгиланди. Бошқа ходимлар учун қуйидагича ҳафталик иш соатлари белгиланди:
— зарарли шароитда ишловчилар учун (лаборантлар, махсус фаррошлар) 36 соат;
— нормал шароитда ишлайдиган ходимлар учун 40 соат;
— I ва II гуруҳ ногиронлари учун 36 соат;
4.2. Жамоа шартномаси шартларига биноан бир нафар ходимга ўз илтимосига кўра 4 ой муддат билан тўлиқсиз иш вақти белгилаб кўйилди.
4.3. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланди.
4.4. 4 нафар қоровул учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш айрим тоифадаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш хусусида белгиланган чеклашларга (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 220-моддасининг бешинчи қисми ва 228, 245-моддаларига) риоя қилган ҳолда жорий этилди.
4.5. Иш вақти жамлаб ҳисобга олиниши режимида банд бўлган ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи миқдори тенглаштириб борилди. Бунда ҳисобга олинадиган давр мобайинида иш соатларининг нормал миқдоридан кўп ишлаганлик учун дам олиш куни берилди.
4.6. Ходимлар ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этилмадилар.
4.7. Қоровуллардан ташқари бошқа ходимлар кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этилмадилар.
4.8. Иш берувчи ва педагог ходимларга қонунлар ва йўриқномаларда кўрсатилган узайтирилган қуйидаги таътил кунлари белгиланди:
— ўқитувчиларга ишлаган ҳар ойи учун 4 кундан. Тўлиқ йил ишлаганда 48 иш куни;
— тўгарак раҳбарларига ишлаган ҳар ойи учун 3 кундан 36 иш куни.
4.9. Педагог бўлмаган ходимларга қуйидагича таътил берилди:
— кутубхоначилар, етакчилар, лаборантлар, ҳамшираларга ишлаган ҳар ойи учун 2 кундан 24 иш куни;
— қолган техник ходимларга 18 иш куни миқдорида.
4.10. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантириб борди:
— 1 нафар ходимга яқин қариндоши вафот этганда – 3 кун;
— 4 нафар ходимга тўй маросимини ўтказишга – 3 кундан;
— 1 нафар ходимга кумуш тўйида – 2 кун;
— 3 нафар ходимга янги уйга кўчганда – 2 кундан;
4.11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилди:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ижтимоий аҳамиятга молик касаллик бўйича ҳисобда турган ходимларга (1 нафар);
б) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга (3 нафар);
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги
ПФ-3878-сонли Фармонига биноан тижорат банкларидан ипотека кредитини олган ёш оилалар вакилларига (1 нафар).
4.12. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириш ишлари тўлиқ бажарилмади, 12 нафар ходим таътил пулларини таътилдан кейин олишга мажбур бўлдилар.
4.13. 7 нафар ходим аризаларига биноан 14 календарь кундан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олдилар.
4.14. 3 нафар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганда ўз хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни олиб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилдилар.
V. МЕҲНАТГА ҳақ ТЎЛАШ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
5.1 Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ҳамда Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди.
5.2. Иш ҳақини тўлаш муддатлари: биринчи ярим ой учун — жорий ойнинг 16 санасида, иккинчи ярим ой учун — кейинги ойнинг 5 санасида амалга оширилди.
5.3. Ходимнинг розилиги билан иш хақининг бир қисми унинг пластик карточкасига ўтказиб берилди, бундай ўтказма миқдори тўланадиган сумманинг 50 фоизидан ошмади.
5.4. Ходимга ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилиши ҳоллари юз бермади.
5.5. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид локал ҳужжатларни, шунингдек уларни жорий этиш тартибини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб борди.
5.6. Ходимларни мукофотлаш Мактабнинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилди.
5.7. Оширилган миқдордаги меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларнинг қуйидаги турлари ва миқдорлари қўлланилди:
— қоровулларга тунги вақтдаги иш учун 1,5 баравар ҳақ тўланди;
— ходимлар иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилинмагани боис бундай ишлар учун 2 баравар миқдорда ҳақ тўланмади;
— бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун, шунингдек ўриндошлик асосида иш бажарилганида ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан, лекин ходим лавозим маошининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди;
— Ўзбекистон Республикаси ичидаги хизмат сафарлари учун тўланиладиган компенсациялар «Ўзбекистон Республикаси бўйлаб хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома»га (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2003 йил 24 июлда 83 ва №7/12-сон билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1268-рақам билан рўйхатга олинган) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан қуйидагиларни ўз ичига олди:
а) йўл кира харажатлари норматив асосида;
б) доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
в) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида суткалик харажатлар;
г) ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.
— Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарларига ходимлар юборилмади;
— Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланиш ҳоллари бўлмаганлиги боис бундай харажатлар қопланмади ;
— Иш берувчининг таклифига биноан ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб бориши ҳоллари юз бермади.
— иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланганлиги учун ҳожатхона фаррошларининг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация тўланди.
5.8. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, дарслар ўтказиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ўз асосий ишидан озод этилган ходимларга ўртача иш хақи сақланиб қолинди, мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилганда, ходимларга сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилди.
5.9. Қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган ходимларга ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинди.
VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, мансаб йўриқномалари, Мактаб Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланди.
6.2. Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1 нафар ходим ишдаги мувофаққиятлари учун Давлат мукофотига тақдим этилди, 3 нафар ходимга ташаккур эълон қилинди, 1 нафар ходимга юбилей ёши муносабати билан қимматбаҳо совға берилди.
VII. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1. Ҳисобот йилида ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига шикаст етказилиши ёки вафот этиши ҳоллари юз бермагани боис бир йўла бериладиган нафақа тўлашга зарурат бўлмади.
7.2. Ҳисобот йилида мактабга ходимлар томонидан моддий зарар етказилмагани сабабли уни ундириш зарурати бўлмади.
7.3. Жамоа шартномасига биноан бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган 3 нафар ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилди.
VIII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
8.1. Жамоа шартномасига илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан иш ўринларида меҳнат шароитларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан тадбирлар бажарилиши таъминланди, бу ишларга 32,5 млн. сўм сарфланди.
8.2. Меҳнат муҳофаси тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом»га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фонди барпо этилди;
8.3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 4 нафар вакил сайлаб қўйилди.
8.4. Иш берувчи:
— ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилишни таъминлади;
— ноқулай меҳнат шароитларида банд ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан, шунингдек ювиш ва зарарсизлантириш воситалари, сут ёки шунга тенг бошқа маҳсулотлар, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан таъминлаш учун 11,7 млн. сўм сарфлади;
— ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатга олинган) талабларига биноан ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этди.
8.5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига биноан дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил қилинадиган касблар, лавозимлар ва ходимлар тоифалари рўйхатига биноан педагог ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
IX. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА. ИЖТИМОИЙ ИМТИЁЗ
ВА КАФОЛАТЛАР
9.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган «2009 йил – «Қишлоқ таррақиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга ошириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бажарилди.
9.2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этилиб ва имтиёзлар бериб келинди:
а) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар учун (103, 144, 150-моддалар);
б) атом объектларидаги фалокатлар окибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун (103-модда);
в) I ва II гуруҳ ногиронлари учун (68, 135, 143, 144, 150, 214, 220-моддалар).
9.3. Иш берувчи томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлиқ тўлаб борилди.
9.4. Иш берувчи ишлаётган пенсионерларга ўтган ой учун пенсияни ойнинг
2-ярми учун тўланадиган иш ҳақи билан бир вақтда тўлаб борди.
9.5. 4 нафар ходим сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганида уларнинг ҳар бирига 10 минг сўм миқдорида, жами 40 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
9.6. 1 нафар ходимнинг отаси вафот этганда 10 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.
Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-
СОҒЛОМЛАШТИРИШ, СПОРТ ИШЛАРИ
10.1. Маданий-маърифий ишларни яхшилаш учун қуйидагилар амалга оширилди:
— «Маънавият ва маърифат» хонаси ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Маънавият тарғибот маркази тавсиялари асосида жиҳозланди, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стендлар ва техник воситалар билан таъминланди;
— Давлат дастурларини бажариш борасида меҳнаткашлар ва ёшлар ўртасида таниқли фан, адабиёт ва санъат арбоблари, адабиётшунослар, ишлабчиқариш илғорларини жалб этган ҳолда 11 марта мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этилди;
— кутубхона фаолиятини Мактаб ҳисобидан янада ривожлантириш мақсадида ҳомийлар ҳисобидан 96та янги китоблар билан бойитилди.
— умумхалқ байрамларини нишонлаш кунларида касб маҳорати ва бадиий ҳаваскорлик бўйича мусобақа, танлов ва тадбирлар уюштирилди.
10.2. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида:
— жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун моддий ва бошқа шароитлар яратиб берилди ҳамда меҳнат жамоасида ишлаб чиқариш гимнастикаси жорий этилди;
— ходимлар ўртасида спартакиадалар ва спорт турлари бўйича мусобақалар уюштирилди.
XI. АЁЛЛАР меҳнатини тартибга солиш. аёллар ВА
ОИЛАВИЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ БИЛАН МАШҒУЛ ШАХСЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР
11.1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этилиб ва имтиёзлар бериб келинди:
а) ҳомиладор аёллар учун (78, 84, 224, 237, 228, 229, 143, 231, 233-моддалари);
б) икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (143, 227, 234, 236-моддалари);
в) уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун (78, 84, 150, 224, 228, 228I, 234, 237-моддалари);
г) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (150, 232-моддалари);
д) ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бири (васий, ҳомий) учун (230-модда);
е) ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун (68, 144, 228, 229-моддалари);
ж) онасиз болаларни тарбиялаётган шахслар учун (235, 238-моддалари);
11.2. Уч ёшга тўлмаган болалари бор 3 нафар аёлга 1 соатга қисқартирилган иш куни белгилаб қўйилди;
11.3. Саккиз ёшгача фарзанди бўлган 3 нафар аёлнинг илтимосига кўра, ойда 1 кундан иборат иш хақи сақланмайдиган дам олиш куни берилди;
11.4. Аёллар учун шахсий гигиена хоналари ташкил этилди.
11.5. Икки ёшгача фарзанди бўлган 2 нафар аёлга болани овқатлантириш учун ҳар уч соатда 30 дақиқадан танаффус берилди. Болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар иш соатига қўшилиб, ўртача иш хақи тўланди.
11.6. Касаба уюшмаси қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашишиб борди.
XII. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА имтиёзлар ва КАФОЛАТЛАР
12.1. Мактабннинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш хамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида:
— Халқаро меҳнат ташкилотининг 138 ва 182-Конвенцияларига биноан ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш хамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган иш олиб борилди;
— ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирлари ишлаб чиқилди;
— ёш мутахассислар кенгаши тузилди;
— ёш оилалар аъзолари бўлмиш ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатилди.
12.2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган кафолатларга риоя этилиб ва имтиёзлар бериб келинди:
а) ўн саккиз ёшга тўлмаган холдимлар учун (135, 143, 144, 202, 203, 214, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246-моддалар);
б) ишни таълим билан бирга кўшиб олиб бораётган ходимлар учун (103, 143, 144, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257-моддалар);
в) таълим муассасаларини битирган ходимлар учун (68, 103-моддалар).
12.3. Ишга келган ёш мутахассисларга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш хақининг бир баравари миқдорида бир марталик тўлов берилди.
12.4. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўкиб, ўкув режасини бажараётган 2 нафар ходимга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланганига қўшимча имтиёзлар берилди.
XIII. МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ
13.1. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида ҳал этилди.
13.2. Якка тартибдаги меҳнат низолари ва зиддиятларни кўриб чиқиш учун 6 нафар аъзодан ташкил топган (ҳар тарафдан учтадан) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнат низолари комиссияси тузилди.
13.3. Меҳнат низолари комиссиясига хона, жиҳозлар, канцелярия моллари, ташкилий техника ажратилди.
XIV. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК. КАСАБА УЮШМАСИ
ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ
14.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ўзаро муносабатларида ижтимоий шерикчилик, ҳамкорлик, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилдилар.
14.2. Иш берувчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига биноанкасаба уюшмасининг ҳуқуқларига риоя қилиб, унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиб борди.
14.3. Иш берувчи Мактабда ходимларнинг ягона вакиллик органи сифатида Касаба уюшмаси қўмитасини тан олди.
14.4. Касаба уюшмаси аъзоларининг ёзма аризалари асосида касаба уюшмаси аъзолик бадаллари Мактаб бухгалтерияси орқали пул ўтказиш йўли билан тўланиб борилди.
14.5. Иш берувчи:
а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар қабул қилишдан олдин Касаба уюшмаси қўмитаси билан олдиндан келишиб олиш амалларини кўрди;
б) Касаба уюшмаси қўмитаси талаб қилганда унга меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар тақдим этиб борди;
в) Касаба уюшмаси қўмитасининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлади.
14.6. Касаба уюшмаси қўмитаси:
а) Мактабнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кўмаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
б) иш хақи тўланиши, жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўловлар берилиши тўғрилигини, шунингдек меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
в) меҳнат тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш, ходимлар ҳуқуқий саводҳонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;
г) касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
д) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва саноат санитарияси қоидалари талабларига мувофиқ холатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар кўрилишини талаб қилиш;
е) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва соғломланиши учун ходимларнинг аризаларини тегишли соғломлаштириш масканларига йўлланмалар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тасдиқланган меъёрлар доирасида таъминлаш;
ж) Мактабда меҳнат ва турмуш шароитлари аҳволининг жамоат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
з) касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;
и) ҳар хил танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлар учун рағбатлантирувчи совғалар ва мукофотлар таъсис этиш;
к) касаба уюшмалари Федерациясининг «Ишонч», «Ишонч-Доверие» газеталарига обунани таъминлаш ишларини олиб борди.
14.7. Халқаро меҳнат ташкилотининг «Корхоналарда меҳнаткашлар вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар тўғрисида»ги 135-Конвенциясига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўхатга олинган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида Низом»нинг 12-бандига биноан ходимларнинг қуйидаги тоифалари жамоа шартномаси мақсадларидаМеҳнаткашлар вакиллари деб эътироф этилдилар:
а) сайлаб қўйиладиган касаба уюшмаси органлари аъзолари (7 нафар);
б) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар (4 нафар);
в) меҳнат низолари комиссиясининг аъзолари (6 нафар);
14.8. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига жамоатчилик ишларини бажариш учун ҳар ҳафтада икки соатдан бўш вақт берилди ва бу давр учун уларга ўртача иш ҳақи сақлаб қолинди.
14.9. Ишлаб чиқаришдаги асосий ишидан озод қилинмаган Меҳнаткашлар вакилларига интизомий жазо чораларини қўллаш, улар билан Иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амаллари қўлланилмади.
ХV. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ
НАЗОРАТ ҚИЛИШ
15.1. Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия тузилди.
15.2. Йилда бир маротаба жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан текширув ўтказиб борилди.
15.3. Тарафлар тармоқ (тариф), ҳудудий (минтақавий), ҳудудий-тармоқ келишувларини тан олиб уларни бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар.
15.4. Касаба уюшмаси қўмитаси, жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш юзасидан чақириладиган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)дан олдин унинг лойиҳасини экспертиза учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига тақдим этди.
15.5. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, тарафлар уни рўйхатдан ўтказиш учун юқори турувчи касаба уюшмаси органига тақдим этдилар.
15.6. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, томонлар уни бажарилиши бўйича тадбирлар режаси, масъуллар ва муддатларини белгилаб олдилар.
15.7. Жамоа шартномасининг матни ва иловалари билан ходимлар Мактабнинг ходимлар бўлимида, меҳнат мухофазаси бўлимларида ҳамдаКасаба уюшмаси қўмитасида таништирилдилар.
XVI. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ
ЁКИ УЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
16.1. Жамоа шартномасида белгиланган шартлар бажарилмаганлиги ёки тўлиқ бажарилмаганлиги ҳақида тарафларнинг биронтаси бошқа тарафга тақдимнома бермади.
ХУЛОСА
Жамоа шартномасига киритилган 16 та бўлимнинг 86 та бандидан 85 таси бажарилди.
Шартноманинг 4.12-банди тўлиқ бажарилмади, яъни 12 нафар ходимга таътиллар учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмади.
Комиссия қуйидагиларни тавсия этади:
1. Хива туманидаги 38-мактаб директори ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2011 йил учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, жамоа шартномасига киритиш ва бажарилишини таъминлаш;
2. Ходимларнинг таътил пуллари ўз вақтида тўланиши учун директор ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан биргаликда зарур чоралар кўрилишини таъминлаш.
Комиссия раиси
К.Ғойибназарова (имзо)
Комиссия аъзолари:
З.Шарипова (имзо)
Р.Олламов (имзо)
А.Қосимова (имзо)
П.Одилов (имзо)
М.Комилова (имзо)
«КЕЛИШИЛДИ»
Ўзбекистон Республикаси
_________________ Б.Тўраев «___» ___________ 2012 йил
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон касаба уюшмяалари Федерацияси Кенгаши раиси
______________ Т.Нарбаева
«___» ___________ 2012 йил |
ИДОРАВИЙ СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ
БҲУТ бўйича ҳужжат шакли |
КТУТ бўйича ҳисобот тузувчи ташкилот |
СТИР солиқ тўловчининг идентификация рақами |
ХХТУТ бўйича тармоқ |
ИФУТ бўйича фаолият тури |
ДБИБТ бўйича вазирлик (идора), бирлашма, концерн, уюшма |
МҲОБТ бўйича ҳудуд |
ТҲТ бўйича ташкилий ҳуқуқий шакли |
МШТ бўйича мулкчилик шакли |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хос рақамларни ҳисобот тузувчи ташкилот қўяди |
1-ЖШ шакли
Почта орқали — йиллик
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2012 йил «____» ____________даги ______-сонли қарори билан тасдиқланган
Кимга тақдим этилади _________________
_____________________________________
(қабул қилувчининг номи, манзили)
Вазирлик (идора), концерн, уюшма _______
_____________________________________
Бирлашма, корхона, ташкилот ___________
_____________________________________
Манзили _____________________________
Асосий фаолият тури __________________
Ташкилий-ҳуқуий шакли _______________
_____________________________________
Мулкчилик шакли _____________________
Бошланғич касаба уюшмаси органи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача юқори тармоқ касаба уюшмаси органига тақдим этади.
ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
20___ ЙИЛ ҲИСОБОТИ
ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
20__йил ҲИСОБОТИ
Сатр хос рақами |
Жамоа шартномасининг асосий кўрсаткичлари |
Сони |
1 |
||
01 |
Жамоа шартномасига киритилган жами бандлар | |
02 |
Шулардан бажарилгани | |
03 |
Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун йил давомида сарф қилинган жами маблағ (минг сўм) | |
04 |
Ходимларнинг ўртача йиллик рўйхатдаги сони | |
05 |
Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун ўрта ҳисобда бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ (минг сўм) (03 сатр : 04 сатр) |
Эслатма. Ушбу шаклга жамоа шартномаси бўйича бажарилган ишлар, сарфланган маблағ (режа, амалда) миқдори ва бажарилмаган тадбирлар сабаби тўғрисида маълумотнома илова этилади.
«____»____________ 20___ йил
муҳр ўрни
Бошланғич касаба уюшмаси органи раиси ___________________________
________________________________________
ижрочининг исми-шарифи ва телефон рақами
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган
ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР
№ |
Ходимлар тоифалари |
Меҳнат кодексидаги имтиёз ва кафолатларга оид моддалар |
|||||
Асосий қоида-лар |
Ишга жойлаш-тириш |
Меҳнат шартно-маси |
Дам олиш вақти |
Меҳнатни муҳофаза қилиш |
Қўшимча кафолат ва имтиёзлар |
||
1 |
Аёллар |
6 |
|
|
143 |
|
225 |
2 |
Ҳомиладор аёллар |
|
|
78, 84, 96 |
|
|
224,226,227,228 229,231,237 |
3 |
Икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар |
|
|
96 |
|
|
227, 234, 236 |
4 |
Уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар |
|
|
78, 84 |
|
|
224, 228, 228I, 234, 237 |
5 |
Икки ёшдан уч ёшгача боласи бор аёллар |
|
|
|
150 |
|
|
6 |
Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар |
|
|
|
150 |
|
232 |
7 |
Ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бири |
|
|
|
|
|
230 |
8 |
Ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар |
|
68 |
|
144 |
|
228, 229 |
9 |
Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар |
|
|
103 |
144, 150 |
|
|
10 |
Уруш ногиронлари |
|
|
103 |
|
|
|
11 |
Атом объектларидаги фалокатлар оқибатини тугатишда қатнашган шахслар |
|
|
103 |
|
|
|
12 |
I ва II гуруҳ ногиронлари |
6 |
68 |
|
135,143, 144,150 |
214,220 |
|
13 |
18 ёшга тўлмаган шахслар |
|
|
|
135, 143, 144 |
214 |
242 |
14 |
Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган шахслар |
|
|
103 |
143, 144 |
|
|
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни тугатиш бўйича Намунавий ҳаракат тартибининг асосий кўрсаткичлари
Касаба уюшма органи |
Муддати ўтган қарздорлик кўламига қараб уни бартараф этиш бўйича кўриладиган чоралар |
|||||||||||
Иш |
Тегишли поғонадаги Давлат ҳуқуқ инспек-циясига мурожаат |
Тегишли прокура-турага мурожаат |
Юқори тармоқ касаба уюшмаси органига мурожаат |
Касаба уюшма-лариҳуду-дий кенга-шига мурожаат |
Тармоқ касаба уюшмаси Марказийкенгашига мурожаат |
Маҳал-лий ижро этувчи ҳокимият органига мурожаат |
Вазирликлар, республика миқё-сидаги бошқарув ва хўжалик бир-лашмалари, иш берувчилар уюшмаларига мурожаат |
Марка-зий банк (унинг ҳудудий бўлими) га муро-жаат |
Вазирлар Маҳка-масига мурожаат |
Судга даъво ариза-сини кири-тиш |
Суд қарор-ларини ижро этиш Департа-менти (ёки унинг бўлими)га мурожаат |
|
Асосий ишидан озод қилинмаган КУҚ раиси |
1 ойлик узилиш |
1,5 ойлик узилиш |
|
2 ойлик узилиш |
|
|
|
|
|
|
|
|
Асосий ишидан озод қилинган КУҚ раиси |
1 ойлик узилиш |
1,5 ойлик узилиш |
2 ойлик узилиш |
2,5 ойлик узилиш |
|
|
|
|
|
|
|
|
Тармоқ к/у органи |
2 ойлик узилиш |
|
2,5 ойлик узилиш |
|
3,5 ойлик узилиш (ҳудудга боғлиқ бўлса) |
3,5 ойлик узилиш (республи-кага боғлиқ бўлса) |
|
|
|
|
3 ойлик узи-лиш |
Суд ижро ҳужжатлари 1 ой давомида бажарилмаса |
Марказий кенгаш |
|
|
|
|
|
|
|
3,5 ойлик узилиш |
|
|
4 ойлик узи-лиш |
Суд ижро ҳужжатлари 2 ой давомида бажарилмаса |
Ҳудудий бирлашма |
|
Ҳудуд бўйича иш ҳақи фонди-нинг 30 фоизидан ошса |
Ҳудуд бўйича иш ҳақи фон-дининг 50 фоизидан ошса |
|
|
|
3,5 ойлик узилиш (бюджет ва дебитор) |
|
3,5 ойлик узилиш (банкнинг айби билан) |
|
|
Суд ижро ҳужжатлари 2 ой давомида бажарилмаса |
КУФК |
|
Республика бўйича иш ҳақи фондининг 30 фоизидан ошса |
Республика бўйича иш ҳақи фондининг 50 фоизидан ошса |
|
|
|
|
|
Республика бўйича иш ҳақи фондининг 50 фоизидан ошса |
Республика бўйича иш ҳақи фонди-нинг 50 фоизидан ошса |
|
|
III. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатнинг хавфсиз
усулларида ишлаш учун ўтказиладиган йўриқномаларнинг ҳолатини текшириш бўйича касаба уюшмаси қўмитасига
ТАВСИЯНОМА
1. Кириш йўриқномаси корхонанинг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан ишлаб чиқилади.
Кириш йўриқномаси асосида меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳар бир янги ишга қабул қилинаётган ходимни унинг малакаси, стаж, касб (лавозими) ва бажарадиган ишининг туридан қатъи назар, шунингдек ишлаб чиқариш таълими ёки амалиётига келган ўқувчилар ва талабаларни кириш йўриғидан ўтказади.
Кириш йўриғини олганлиги рўйхатдан ўтказиш журналида қайд қилинади.
Журнал саҳифаланиб, ип (каноп) билан боғлаб муҳрланади. Кириш йўриқномасини қайд қилиш журнали меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандисда ёки иш берувчи томонидан буйруқ билан юклатилган шахсда сақланади.
Кириш йўриқномаси қайд қилинадиган журнал 1996 йил 29 июнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатдан ўтган «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида»ги Намунавий низом бўйича қуйидаги шаклда юритилади:
Титул варағи
— — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — —
________________________________________________________________
(бирлашма, бошқарма, корхона, ташкилот номи
Кириш йўриқномасини қайд қилиш
ЖУРНАЛИ
20__йил «__» _______да бошланган
— — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — — —
Йўриқнома санаси |
Йўриқнома ўтувчининг Ф.И.Ш. |
Касб, лавозим |
Йўриқнома олган ишлаб чиқаришнинг қайси тармоғига юборилди |
ИМЗО |
|
Йўриқнома олувчи |
Йўриқнома берувчи |
||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
2. Иш жойларидаги йўриқномаларни бўлим бошлиқлари ишлаб чиқадилар ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланади.
Иш жойидаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан муассасага барча янги ишга қабул қилинганлар, бир бўлимдан бошқа бўлимга ўтказилганлар, ишлаб чиқариш таълими ёки амалиётига келган ўқувчи-талабалар ўзлари учун янги бўлган ишни бажариш учун бўлим бошлиғи томонидан ўтказилади.
Иш жойидаги йўриқномадан ўтказиш ҳар бир ходим билан якка тартибда ўтказилади:
— меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ўзгарганда;
— технология жараёни ўзгарганда, ускуна, мослама, асбоблар ёки меҳнат хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар ўзгарганда;
— меҳнат хавфсизлиги талаблари бузилиб, улар жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган пайтда;
— ишда узилиш бўлганда;
— меҳнат хавфсизлигининг қўшимча (оширилган) талаблари қўйиладиган ишлар учун 30 календарь куни ва ундан ортиқроқ бўлганда, бошқа ишлар учун 60 кун ва ундан ортиқ бўлганда.
Иш жойидаги такрорий ва режадан ташқари йўриқнома беришни бевосита ишларнинг раҳбари ўтказади. Айни пайтда такрорий ва режадан ташқари йўриқнома бериш якка тартиб ёки бир касб ходимлари гуруҳи билан ўтказилади. Бошланич, такрорий ва режадан ташқари йўриқнома беришни ўтказиш махсус журналда рўйхатга олинади, журналнинг шакли қуйидагича:
Титул варағи
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
(бирлашма, бошқарма, корхона, ташкилот ва муассаса номи)
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
Иш жойидаги йўриқнома қайд қилинадиган
ЖУРНАЛ
__________________________________________________________________
(бўлим, бўлинма, цех ва ҳоказо номи)
20___ йил ________________да бошланган
__________________________________________________________________
1 бет
Ходимлар рўйхати
Фамилия, исми, отасининг исми |
Касби, лавозими |
Йўриқнома ёзилган бетнинг рақами |
Эслатма |
1 |
2 |
3 |
4 |
2-ва қолган бетлари
Йўриқнома берувчи: ________________________________________________
(фамилияси, исми, шарифи)
Касби (лавозими): __________________________________________________
Йўриқнома ўтказилган санаси, тури, сабаблари |
Йўриқноманинг мавзуси (йўриқномани ўтказишдан мақсад) |
Имзо |
|
Йўриқнома олувчи |
Йўриқнома берувчи |
||
1 |
2 |
3 |
4 |
Йўриқноманинг ўз вақтида ўтказилишини назорат қилишни иш берувчи, меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис ва касаба уюшмаси фаоллари олиб борадилар.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 19-моддасига асосан корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш берувчилари меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқитиши, йўриқномалардан ўтмаган ва билимлари текширувдан ўтмаган шахсларни ишга қўймаслиги мажбурийдир.
Ишчи ва хизматчиларнинг билимлари текширилганлигини қайд қилувчи журналлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатдан ўтган «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида»ги Намунавий низом асосида юргизилади.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича ишни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатдан ўтган «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида»ги Намунавий низом асосида амалга оширилади.
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раисига услубий
МАСЛАҲАТ
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раиси ишини нимадан бошлайди?
Энг аввало меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини текшира оладиган, ҳурматга сазовор ходимлардан комиссия аъзолари аниқланади ва улар касаба уюшмаси мажлис йиғилишида тасдиқланади.
Ҳар бир комиссия аъзосига аниқ бажарадиган ишини белгилаб бериш керак. Масалан, комиссия аъзоларининг бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларга маъмуриятнинг риоя қилишини текшириш топширилсин, бошқасига техника хавфсизлиги ҳолати ва ишлаб чиқариш санитариясини текшириш. Комиссия аъзолари амалий иш олиб бориши учун улар ўзларига ёрдамчи жалб этиши мумкин. Тажриба шуни кўрсатадики, комиссия ишини тўғри ташкил қилиш уларнинг иш режасининг тузилишидан иборатдир.
Мақсадга мувофиқ ваколат даври учун келажак иш режасини тузиб, унда комиссиянинг асосий иш йўналиши кўрсатилиши, келажак иш режаси асосида чорак иш режаси лозим. Чорак иш режасига аниқ ва кундалик саволлар киритилади. Иложи борича йиллик иш режада ҳар бир комиссия аъзоси учун аниқ топшириқ кўрсатилиши зарур.
Иш режаси касаба уюшмаси мажлисида тасдиқланади. Қуйида меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиянинг намунали иш режаси кўрсатилган. Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия асосан 3 та гуруҳда ташкил қилиниши керак:
1 гуруҳ – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун талабларининг бажарилишини назорат қилувчи;
2 гуруҳ – Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва меъёрларга риоя этилишини назорат қилувчи;
3 гуруҳ – Меҳнат муҳофазаси бўйича битим бажарилишини ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг тўғри текширилишини назорат қилувчи.
НАМУНА
Касаба уюшмаси қўмитасининг
20__ йил ______ даги ___-мажлисида
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича
комиссиясининг 20__ йил учун истиқбол
ИШ РЕЖАСИ
№ |
Тадбир-чоралар |
Ўтказиш муддати |
Тайёрлаш ва ўтказиш бўйича масъул шахс |
Касаба уюшмаси мажлисида кўриладиган масалани тайёрлаб киритиш: |
|||
1. | Корхонада ўтган йилнинг натижаси бўйича жароҳатланишни камайтириш ва уни олдини олиш ҳолати |
Март |
Комиссия раиси ва унинг аъзолари |
2. | Меҳнат муҳофазаси бўйича Битимнинг бажарилиши |
Июнь |
Комиссия аъзолари |
3. | Меҳнат муҳофазаси тўрисидаги қонун талабларини бажариш бўйича |
Август |
Комиссия раиси ва унинг аъзолари |
4. | Меҳнат муҳофазаси бўйича Битимнинг бажарилиши |
Ноябрь |
Комиссия раиси ва унинг аъзолари |
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиянинг мажлисида кўриладиган масалалар: |
|||
1. | Битимлардаги жароҳатланиш сабаблари ва уларни қайтармаслик чоралари |
Февраль |
Комиссия аъзолари |
2. | Бўлимларда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларнинг сифатли ўтказилиши |
Май |
Комиссия аъзолари |
3. | Қўшимча (оширилган) хавфсизлик талаблари қўйиладиган ишларда банд бўлган ишчилар ва мухандисларни ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш. |
Йил давомида |
Комиссия аъзолари |
Ташкилий масалалар |
|||
1. | Меҳнат муҳофазаси бўйича Битимни тузишда қатнашиш |
Декабрь- январь |
Комиссия раиси ва аъзолари |
2. | Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни сифатли ишлаб чиқарилиши ва ўтказилишининг ўрнатилган талабда олиб борилишини кўриб чиқиш |
Март |
Комиссия аъзолари |
3. | Бўлимларда электр хавфсизлигининг таъминланишини кўриб чиқиш |
Май |
Комиссия аъзолари |
4. | Бўлимларда ҳаво алмаштириш вентиляциялар билан таъминланганлигини ва уларнинг сифатли ишлашини кўриб чиқиш |
Июль |
Комиссия аъзолари |
5. | Бўлимлардаги ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри текширилишини ва Н-1 далолатномасини тузиш ва уни қайд қилиш журналини олиб борилишини кўриб чиқиш |
Йил давомида |
Комиссия раиси ва аъзолари |
6. | Корхонада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарорининг тўғри бажарилишини назорат қилиш |
Йил давомида |
Комиссия раиси ва аъзолари |
7. | Меҳнат муҳофазаси бўйича битимнинг бажарилишини текшириб бориш |
Йил давомида |
Комиссия аъзолари |
НАМУНА
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия аъзоларини
ўқитиш режаси
№ |
МАВЗУ НОМИ |
СОАТИ |
1. |
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни |
2 |
2. |
Жамоа шартномасида меҳнатни муҳофаза қилиш Битими бўйича чора-тадбирларни режалаштиришда қатнашиш |
2 |
3. |
Ўқитиш, йўл-йўриқлар бериш ва имтиҳонлар ўтказишда қатнашиш |
1 |
4. |
Бахтсиз ҳодисаларни ва уларнинг сабабларини ўрганиш
|
2 |
5. |
Бўлимларда меҳнат муҳофазаси бўйича қоида ва меъёрлар талабига риоя қилиш |
2 |
6. |
Корхонада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларни ўргатиш |
2 |
НАМУНА
Кимга____________________________________________________________
(Ф.И.Ш.)
_______________________________________________________________________
(ташкилот, бўлимнинг номи)
_______________________________________________________________________
(мансаби)
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиянинг жамоат назоратини амалга оширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича
ТАВСИЯЛАР
20___ йил «___»__________ №___
Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонуни»нинг 11-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя этиш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги тавсияларнинг бажарилишини таъминлашингизни сўрайман:
№ |
Таклифлар |
Тавсияларни бажарилганлиги тўғрисидаги ахборотни 20___ йил «___» _________гача меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия раисига тақдим этишингизни сўрайман.
Тавсияни олдим _________________________________________
(имзо, Ф.И.Ш.)
Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия аъзолари:
(имзо, Ф.И.Ш.)
(имзо, Ф.И.Ш.)
Изоҳ:Тавсиялар икки нусхада тўлдирилади. 1-нусхаси бажарувчи, 2-нусхаси бажарилишини назорат қилиш учун комиссия раисига берилади.
Касаба уюшмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияга,
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисидаги Н-1 шаклдаги далолатномани тузиш ва
рўйхатга олишни назорат қилиш юзасидан
ТАВСИЯНОМА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунингдек меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган айрим фуқароларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида»ги Низомга асосан амалга оширилади.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ, енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, Н-1 шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади. Иш берувчи текшириш тугагандан сўнг 3 суткадан кечиктирмай жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсларга давлат тилида ёки бошқа мақбул тилда расмийлаштирилган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги Н-1 шаклдаги далолатномани бериш керак.
Иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ҳамда ҳисобга олиш, Н-1 шаклдаги далолатномани тузиш, бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш, чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгардир.
Иш берувчи Н-1 шаклдаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси 10 кун муддат ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари, меҳнат хавфсизлиги андозалари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклдаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади. Иш берувчи бу талабларни бажармаса, корхона касаба уюшмаси қўмитаси давлат меҳнат техника назоратчисига мурожаат қилади.
Иш берувчи давлат меҳнат техника назоратчиси хулосасини бажаришга мажбурдир. Бахтсиз ҳодиса сабабларини йўқотиш чора-тадбирлари кўрсатилган
Н-1 шаклдаги далолатнома уч нусхада тузилиши ва имзо чекилиб иш берувчи томонидан тасдиқланиши керак.
Иш берувчи тасдиқланган Н-1 шаклдаги далолатномаларни 3 сутка давомида жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга, текшириш материаллари билан бирга корхона меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га, давлат меҳнат техника назоратчисига юборади.
Н-1 шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарда қайд қилинади.
Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш.
Қуйидаги бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
— ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;
— оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан қуйидагиларга хабар бериши керак:
— давлат меҳнат техника назоратчисига;
— юқори турувчи хўжалик органига;
— Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасига;
— бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ички ишлар органига;
— бахтсиз ҳодисага учраган ходимни юборган ташкилотга;
— ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганда Н-1 шаклдаги далолатнома комиссия томонидан махсус текшириш далолатномаси тузилгандан кейин 1 сутка ичида комиссия хулосасига мувофиқ расмийлаштирилади.
«ТАСДИҚЛАЙМАН» |
Н-1 шакли |
||
_______________
Иш берувчи |
Бир нусхадан юборилади:
— жабрланувчига (ўлган бўлса, оиласига) |
||
______________________
(имзо қўювчининг исм-фамилияси) |
— меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбарига (мухандиси, мутахассиси)га; | ||
20__ йил__________
корхона муҳри |
— бош давлат меҳнат техник назоратчисига | ||
Д А Л О Л А Т Н О М А №
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа
хил зарар етказилиши тўғрисида
1. Корхона номи ___________________________________________________
1.1. Корхонанинг манзили ___________________________________________
(вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй)
1.2. Мулкчилик шакли ______________________________________________
(давлат, акциядорлик, хусусий ва ҳоказо)
1.3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жой ____________________________________
(бўлинма, цех)
2. Вазирлик, корпорация, уюшма, концерн _____________________________
3. Ходимни йўллаган корхона ________________________________________
4. Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ________________
5. Жинси: эркак, аёл (тагига чизилсин).
6. Ёши (тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин) _______________________________
7. Касби, лавозими _________________________________________________
7.1. Разряди, класси ________________________________________________
8. Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи ________
9. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқнома, ўқитиш:
9.1. Кириш йўриқномаси (сана) _______________________________________
9.2. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитиш (сана) _________________________
9.3. Дастлабки (даврий) йўриқнома (сана) ______________________________
9.4.Ўта хавфли ишлар учун билимларни текшириш (сана) ________________
9.5. Ишга кираётганида ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлиги ____________
10. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт ______________________________
(кун, ой, йил)
__________________________________________________________________
(иш бошлашдаги тўлиқ соатлар сони)
11. Бахтсиз ҳодиса ҳолати ___________________________________________
__________________________________________________________________
11.1. Бахтсиз ҳодиса сабаблари _______________________________________
11.2. Жароҳат етказилишига сабаб бўлган асбоб-ускуна __________________
11.3. Жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги) ____________________________________________________
(тиббий хулосага биноан)
11.4. Ташхис ______________________________________________________
(дастлабки, охирги)
12. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари:
№ |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддати |
Бажарувчи |
Бажарилиши ҳақида белги |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
13.Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилишига йўл қўйган шахслар ____________________________
(Ф.И.Ш., лавозими, корхона номи)
__________________________________________________________________
(улар томонидан бузилган қонун, қоида ва меъёрий ҳужжатларнинг
_______________________________________________________________________
моддалари, бандлари)
14.Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари _________________________________________
Далолатнома тузилди_______________________________________________
(кун, ой, йил)
Комиссия раиси: ___________________________________________________
(Ф.И. Ш., имзо)
Комиссия аъзолари _________________________________________________
(Ф.И. Ш., имзо)
Н-1 шаклидаги далолатномани тўлдириш
7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берганда бажараётган касби кўрсатилади.
8-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллари сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сони кўрсатилади.
11.1-банд. Бахтсиз ҳодисанинг техник ва ташкилий сабаблари биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига яраша тартибда кўрсатилади.
11.2-банд. Жароҳатга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, тури, русуми, ишлаб чиқарилган йили, тайёрлаган корхона номи.
11.3-банд. Суд-тиббий муассаса маълумотномаси (хулосаси)га асосан жабрланувчининг ҳушёрлиги (алкоголь ёки наркотиклар таъсиридалиги) кўрсатилади.
Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг асосий мақсади,
вазифалари ва ҳуқуқлари
Мулкчилик шакли Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига асосан меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Коллегияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 1995 йил 14 декабрдаги 8/3-60-сонли қарори билан тасдиқланиб, 1995 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 196-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида»ги Низомга кўра ҳар бир корхонада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил сайланади.
Вакиллар сайловини ўтказиш масъулияти иш берувчи ва корхона касаба уюшмаси қўмитасига юклатилади. Вакиллар сони ишлаб чиқаришдаги шароитларга, бўлинма ва участкаларда жамоатчилик назоратини олиб бориш эҳтиёжига қараб аниқланади. Бу мажбурият албатта жамоа шартномасида белгиланиши керак.
Вакил ходимларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик назоратини олиб боради, ходимларга маслаҳатлар беради ва иш олиб боришда хавфсизлик талабларига риоя қилиниши бўйича ходимларни огоҳлантириб боради.
Вакил қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иш берувчилар ва бўлинмалар раҳбарлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ва бошқа ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилиш;
ўзи мустақил ёки назорат идоралари ходимлари билан биргаликда меҳнат шароитлари ҳолатини текшириш, бўлинмалар раҳбарларига ва иш берувчига меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларининг бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича таклифлар бериш;
ходимларнинг махсус кийим, пойабзал ва бошқа индивидуал ҳамда жамоавий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан ўз вақтида таъминланишини текшириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текширишда иштирок этиш;
корхона бошлиғи ва бошқа мансабдор шахслардан ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ахборот олиш;
ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф борлиги аниқланган ҳолларда бўлинмалар раҳбарларига ва иш берувчига ишни тўхтатиш тўғрисида талаб қўйиш;
касабақўм топшириғига биноан ишлаб чиқариш объектлари ва воситаларини ишлатишга қабул қилиш комиссияси ишида, янги техника ва жиҳозларни синовдан ўтказишда қатнашиш;
ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланганда томонларнинг аралаш жавобгарлигини ҳал қилиш учун жабрланувчи манфаатини ҳимоя қилган ҳолда, корхона маъмуриятининг айби даражаси тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасига таклиф киритиш;
меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларини бузган ёки ўзининг хатти-ҳаракати, лоқайдлиги билан ўзига ва бошқаларга хавф туғдирган ходимларни жавобгарликка тортиш бўйича иш берувчига ва бўлинма раҳбарига мурожаат қилиш.
НАМУНА
Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг 20__ йил учун истиқбол
ИШ РЕЖАСИ
№ |
Тадбирлар |
Ўтказиш муддати |
1. |
Бўлимларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилганлиги ва шу йўриқномалар асосида йўриқдан ўтказилганлигини қайд қилиш журнали жорий этилганлигини кўриб чиқиш |
1-чорак |
2. |
Дастлабки йўриқнома ишлаб чиқилганлигини ва шу йўриқнома асосида йўриқдан ўтказилганлигини қайд қилиш журнали жорий этилганлигини кўриб чиқиш |
2-чорак |
3. |
Меҳнат шароитини зарарли ишлаб чиқаришда меҳнат қилувчиларга сут маҳсулоти ва ювиш воситалари берилишини таъминлашни кўриб чиқиш |
3-чорак |
4. |
Бўлимларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат олиб бориш |
4-чорак |
5. |
Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг текширувида катнашиш |
Йил давомида |
6. |
Қўшимча (оширилган) хавфсизлик талаблари қўйилган ишларда ишлайдиган ходимларнинг ўқитилиши ва билимларини синовдан ўтказилишини текшириш |
4-чорак |
7. |
Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқлари ҳимоя қилинишида даъво ариза билан судга мурожаат этиш ва қатнашиш |
Зарурият бўлганда |
8. |
Касаба уюшмаси ташкилотини топшириғига биноан қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясида қатнашиш |
Зарурият бўлганда |
НАМУНА
Кимга_____________________________________________________________
Ф.И.Ш.
________________________________________________________________________
(ташкилот, бўлимнинг номи)
________________________________________________________________________
(лавозими)
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати ўтказишда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича
ТАВСИЯЛАР
20___ йил «___» _________ №______
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасига асосан қуйидаги камчиликларни бартараф этишингизни сўрайман:
№ |
Таклифлар |
Эслатма |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ушбу тавсияларни бажарилганлиги ҳақида меҳнат муҳофазаси бўйича вакилга 20__ йил __________ гача маълум қилишингизни илтимос қиламан
Тавсияни олдим __________________________________________________
(имзо, Ф.И.Ш.)
Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил: __________________________________
(имзо, Ф.И.Ш.)
Изоҳ: Тавсиялар икки нусхада тўлдирилади. 1-нусхаси бўлим бошлиғи (мудири)га берилади, 2-нусхаси вакилда қолади.
Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари»дан кўчирма:
1 (32). Иш берувчи касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотган ходимга ишлаб чиқаришда нобуд бўлганнинг оила аъзоларига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг зарарни тўлашга бўлган ҳуқуқларини ва ушбу масалалар билан иш берувчига мурожаат қилиш тартибини тушунтириши ҳамда зарарни тўлаш тўғрисидаги талабларни бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни олишда ариза берувчига кўмаклашиши ва тегишли ҳолларда ушбу ҳужжатларни бошқа ташкилотлардан талаб қилиши шарт.
2 (33). Зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза иш берувчига берилади. Зарарни тўлаш тўғрисидаги аризанинг нусхаси касаба уюшмаси қўмитасига ёхуд корхона ходимларининг бошқа ваколатли органига берилади.
3 (34). Иш берувчи зарарни тўлаш тўғрисидаги аризани ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши шарт.
Қарор иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади. Буйруқ асосланган бўлиши зарур, унда зарар тўловини оладиган шахслар, оиланинг ҳар бир аъзоси учун унинг миқдорлари ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.
Иш берувчининг зарарни тўлаш ёки асосланган рад этиш ҳақидаги буйруғи нусхаси ходимга ёки манфаатдор шахсларга буйруқ чиқарилган кундан бошлаб 3 кун муддатда топширилади.
4 (35). Зарарни тўлаш тўғрисидаги аризага Даволаш-меҳнат экспертиза комиссиясининг касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тўғрисидаги ҳамда тегишли ҳолларда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси илова қилинади.
Зарар тўловлари муддатини узайтириш учун ҳам юқорида қайд этилган ҳужжатлар тақдим қилинади.
5 (36). Даволаш-меҳнат экспертиза комиссиясида соғлиқни текширувдан ўтказиш ва қайта текширишдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6 (37). Боқувчисини йўқотганлик туфайли зарар тўланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга зарарни тўлаш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ) томонидан боқувчининг вафоти тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси;
б) вафот этган шахснинг оила аъзолари таркиби, шу жумладан унинг қарамоғида бўлганлар тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси (ёки бошқа ҳужжатлар) ёки суднинг тегишли қарори нусхаси;
в) вафот этган шахснинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки невараларини парвариш қилиш билан банд бўлган ота-онаси, умр йўлдоши ёки бошқа оила аъзосининг ишламаётганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси;
г) ўқув муассасасининг зарар тўланиши ҳуқуқига эга бўлган, ёши 16 дан 18 гача бўлган шахсларнинг ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиши тўғрисидаги маълумотномаси.
Тўловлар муддатини узайтириш учун зарар тўловларини келгусида ҳам олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқиши тўғрисида маълумотномалар ва бошқалар) тақдим этилади.
7 (38). Боқувчининг оила аъзолари таркиби, шу жумладан вафот этган шахснинг қарамоғида бўлганлар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маъ лумотномасида (ёки бошқа ҳужжатларда) оила ҳар бир аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва ойи кўрсатилади.
Тегишли ҳужжатлар бўлмаганда ҳамда уларни тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда, шунингдек манфаатдор шахс маълумотномадан норози бўлганда қарамоғида бўлганлик ҳолати суд томонидан белгиланади.
8 (39). Жабрланувчининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар томонидан вакил қилинган бошқа ваколатли орган иш берувчи билан музокараларда жабрланувчи томонидан қатнашиш учун ўз вакилини ажратади.
9 (40). Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан норози бўлган ёки белгиланган муддатда жавоб олинмаган тақдирда ушбу низони ҳал этиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин. Корхонанинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар томонидан вакил қилинган ваколатли орган манфаатдор шахсларнинг розилигига кўра ариза билан судга мурожаат қилиши ва суд жараёнида қатнашиши мумкин.
Зарарни тўлаш ҳақидаги ариза судга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
10 (41). Чет элда ишлаган даврда меҳнат жароҳати олган ходимлар ва боқувчиси вафот этган тақдирда уларнинг оила аъзолари томонидан зарар тўловини олиш тўғрисидаги ариза ходимни чет элга ишга юборган вазирликка, идорага, ташкилотга, корхонага берилади.
IV. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА СПОРТ ЙЎНАЛИШИ
Бошланғич ташкилотларда маданий-маърифий йўналишдаги умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, касб байрамларини нишонлаш, кўрик-танлов ёки бошқа тадбирларни ўтказиш тартиби
Бугунги кунда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, меҳнаткашлар ва ёшларни ҳаётга онгли муносабатини шакллантириб бориш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш ва турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, унинг аъзо ташилотларининг муҳим йўналишларидан биридир.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотида маданий-маърифий йўналишдагибирон-бир тадбирни – умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, касб байрамларини нишонлаш, кўрик-танлов ёки бошқа тадбирларни ўтказиш учун биринчи навбатда касаба уюшмаси қўмитасининг қарори қабул қилинади.
Қарорда ушбу тадбирни ўтказиш бўйича Режа, Ташкилий қўмита ёки Ишчи гуруҳи таркиби, харажатлар сметаси тасдиқланади.
Кўрик-танлов ўтказилганда Ҳакамлар ҳайъати ҳам тасдиқланади.
Ташкилий қўмита ёки Ишчи гуруҳ таркибига касаба уюшма қўмитасининг маданий-оммавий комиссияси аъзолари, шу корхона ёки ташкилотнинг фаоллари киритилади.
Маъмурият билан келишилган ҳолда тадбирни ўтказиш вақти ва жойи аниқланади.
Тадбир касаба уюшма бюджети сметасининг маданий-оммавий тадбирлар моддасида кўрсатилган маблағдан молиялаштирилади. Шу билан бирга жамоа шартномасига киритилган бўлса, иш берувчи томонидан ҳам маблағ ажратилади. Ҳомийлар жалб этилса янада мақсадга мувофиқдир.
Тадбирга шу корхонада фаолият юритаётган ишчи-ходимлардан ташқари тадбирнинг мавзусига қараб меҳнат фахрийларини, уруш қатнашчиларини, ишлаб чиқариш илғорларини, маҳалла фаолларини, ёшларни ва бошқаларни жалб қилиш мумкин.
Умумхалқ байрамларини, тарихий саналарни нишонлашда аввало бу байрам ёки саналарнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга эътибор қаратилади. Бунинг учун Республика Маънавият тарғибот марказининг жойлардаги бўлимларидан нотиқлар таклиф этилса мақсадга мувофиқдир. Бунга шароит бўлмаган тақдирда ушбу ҳудуддаги умумтаълим мактабларининг тегишли ўқитувчилари имкониятларидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, корхонада фаолият юритаётган, мазкур масалани яхши биладиган ишчи ва хизматчидан фойдаланиш, умуман жамоа аъзоларини кенг жалб қилиш тавсия этилади.
Тадбирнинг иккинчи қисми бадиий қисм бўлиб, бунга санъаткорларни, маданият саройи бадиий жамоаларини, ҳудуддаги мактаб ўқувчиларини ёки мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларини таклиф этиш мумкин.
Агар тадбир умумхалқ ёки касб байрамларини нишонлашга бағишланган бўлса, тадбир сўнггида ишлаб чиқариш илғорлари, касаба уюшмаси фаолларини тақдирлаш мумкин.
Касаба уюшма қўмитаси номидан ушбу тадбирни ўтказиш бўйича фаол ташкилотчилар ва иштирокчилар рағбатлантирилади, ушбу тадбирни ўтказиш бўйича қабул қилинган қарор назоратдан чиқарилади.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотларида маданий-оммавий
тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар
Касаба уюшмаларининг маданий-оммавий тадбирлари бу меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказишларини ташкиллаштириш, уларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, ижодий иқтидорларини ривожлантириш орқали дунёқарашларини бойитиш, ўсиб келаётган авлод онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш, жамият ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш, миллий истиқлол ғоялари, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан ҳамнафас бўлиб яшаш ҳисларини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлардир.
Маданий-оммавий тадбирлар касаба уюшмаси ташкилотининг иш режасига асосан ёки алоҳида тасдиқланган тадбирлар режаси орқали амалга оширилади. Тадбирларни ўтказиш бўйича касаба уюшмаси ташкилоти томонидан ташкилий қўмита, ишчи гуруҳи ёки комиссия тузилади.
Агар тадбирлар иш вақтида ўтказиладиган бўлса, иш берувчи билан келишиш шарт. 100 нафардан ортиқ киши қатнашадиган тадбирлар тўғрисида қатнашчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик билан келишилади.
Касаба уюшмалари томонидан ўтказиладиган тадбирлар смета асосида касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ёки бўлмаса тузилган жамоа шартномасига кўра иш берувчи томонидан маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Маданий-оммавий тадбирлар қуйидаги усулларда ўтказилади:
Давра суҳбатлари, маърузалар – миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан ҳамнафас бўлиб яшаш ҳисларини шакллантириш, кишилар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, уларнинг ғоявий-ахлоқий тарбиясини юқори даражага кўтариш, ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишиш, улар онгига соғлом турмуш тарзини сингдиришга йўналтирилган мавзуларда мутахассислар иштирокида ўтказилади.
Учрашувлар – адабиёт ва санъат намоёндалари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ишлаб чиқариш ва илм-фан илғорлари, машҳур спортчилар, маҳалла фаоллари, иқтидорли ёшлар билан ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларида турли мавзуларда ўтказилади.
Кўрик-танловлар – ишчи-ходимларнинг ўз касбига бўлган кўникма ва малакаларини янада ривожлантириш, мусобақалашув орқали энг яхшиларини аниқлаш мақсадида касбий кўрик-танловлар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, корхона, ташкилот, муассасаларда хизмат қилаётган санъатсевар меҳнаткашлар, талаба ва ўқувчилар ўртасида адабиёт ва санъат йўналишида ёки ёшлар ўртасида тури мавзуларда ўтказилади.
Фестиваль – оммавий байрам, санъатнинг мусиқа, театр, кино ва бошқа йўналишларидаги энг яхши ютуқларини кенг халқ оммасига намойиш этиш орқали ўтказилади.
Саёҳатлар – меҳнаткашлар, айниқса, ёшларниyu дунёқарашини кенгайтириш, ўтмишда бўлиб ўтган ва ҳозирги замонда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларидаги ўзгаришлар, халқимизнинг буюк бунёдкорлик мерослари билан таништириш мақсадида диёримизнинг тарихий ва диққатга сазовар жойлари, муборак қадамжолар ва мустақиллик йилларида барпо этилган гўзал масканларига уюштирилади.
Тўгарак машғулотлари – меҳнаткашлар ва уларнинг фарзандларини бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, ўз қизиқишларига мос интелектуал салоҳиятларини ошириш мақсадида маданият муассасаларида ташкил этилади.
Бадиий ҳаваскорлик жамоаларига бирлашиб фаолият юритиш – касаба уюшмалари тизимидаги, корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги маданият саройлари, уйлари, клубларда ёки айрим меҳнат жамоаларида, шу билан бирга? таълим муассасаларида санъатга шайдо, иқтидорлардан ташкил топади. Бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўз дастурлари билан маданий-оммавий тадбирларда иштирок этадилар, кўрик-танлов ва фестивалларда қатнашадилар.
Оммавий тадбирлар – умумхалқ байрамлари, миллий байрамлар нишонланиши ҳамда бошқа муносабат билан ўтказилади. Ҳар бир оммавий тадбирнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг халқ оммасига тушунтириш ва тарғиб қилиб бориш лозим.
Концерт – меҳнаткашларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун таниқли санъаткорлар, ҳаваскор хонандалар ёки бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида ташкил этилади.
Илмий ва ижодий конференция –усулида танланган мавзуни ҳар томонлама кенг ёритиш бўйича бир неча иштирокчиларнинг тайёрлаган маърузалари тингланади ва муҳокама қилинади.Конференцияда бадиий қисм бўлмайди.
Мунозара, илмий баҳслар – бирон-бир мавзу ёки бирон-бир китоб (асар)га бағишлаб ўтказиладиган тадбир бўлиб, қатнашчиларни эркин фикрлашга ўргатади, билим даражасини оширади.
Китоб кўргазмалари – кутубхона ёки бошқа маданий-оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда, махсус ёки турли тадбирлар билан ҳамоҳанг равишда маълум бир мавзуда, муҳим унутилмас саналарга бағишлаб ёки кенг қамровли умумлаштирилган йўналишларда кутубхона ташкил этилиб, меҳнаткашлар, айниқса ёшларни китоб оламида яратилган ва яратилаётган турли босма нашрлар билан таништириш мақсадида ўтказилади.
Дам олиш кечалари, мавзули кеча – жуда муҳим мавзуга, китобларни тарғиб қилишга, таниқли шахсларнинг ижодига, фан ва техника ютуқларига, шу куннинг воқеаларига, адабиёт ва санъат жанрларига бағишланган бўлади ва сиёсий, илмий, фан ва техника, халқаро ҳаёт ҳамда маданият янгиликлари билан оммани таништиради. Кечада бадиий қисм бўлади.
Ўткир зеҳнлилар баҳслашувлари – меҳнаткашлар, айниқса ёшларнингақлий ва интеллектуал салоҳиятларини ривожлантиришга ёрдам берувчи, топқирлик ва билимдонлигини аниқловчи, «Заковат», «Ўткир зеҳнлилар мусобақаси», «Ўйла, изла, топ!», «Қувноқлар ва зукколар» ва бошқа номлар билан ўтказиш кенг тарқалган усуллардан бири.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда «Маънавият ва маърифат»
хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича
ТАВСИЯЛАР
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда корхона, ташкилот ва муассасаларда, касаба уюшмалари тизимидаги маданият муассасаларида «Маънавият ва маърифат» хоналарини ташкил этиш муҳим ўрин эгаллайди.
«Маънавият ва маърифат» хоналарини ташкил этиш, уларни жихозлаш сиёсий ва бадиий адабиётлар билан бойитиш масалалари жамоа шартномалари ва келишувлрида ўз аксини топишига алоҳида аҳамият бериш лозим.
«Маънавият ва маърифат» хоналарини ташкил этиш бўйича қуйидагиларга:
«Маънавият ва маърифат» хонаси учун жой ажратиш масаласини жамоа шартномаси орқали ҳал этиш;
маъмурият ва жамоатчилик билан келишилган ҳолда «Маънавият ва маърифат» хонаси учун битта масъул ходим тайинлаш;
корхона, муассаса ва ташкилотларда мажлислар залида, бундай зал мавжуд бўлмаган тақдирда, алоҳида хона ажратиш орқали ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
«Маънавият ва маърифат» хоналарини жихозлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
«Маънавият ва маърифат» хонасининг олди қисмининг энг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қуйидаги сўзлари ёзилади:
«Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади»
(И.Каримов)
Бундан сўнг:
«Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!» шиори ёзилади.
Ушбу ёзувларнинг юқоридан чап қисмида Ўзбекистон давлатининг рангли сиёсий харитаси жойлаштирилади.
Хаританинг пастки қисмида қуйидагилар ёзилади:
Давлат тузуми – Республика.
Қонун чиқарувчи олий органи – Олий Мажлис. Парламентимиз Сенат ва Қонунчилик палатасидан иборат.
Давлатни Президент бошқаради.
Маъмурий ва ҳудудий тузилиши: Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳридан иборат.
Ҳудуди – 447,4 минг кв.км. Пойтахти – Тошкент шаҳри.
Хаританинг ёнидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг портрети ҳамда пастки қисмида қисқача таржимаи ҳоли берилади.
Юқорида келтирилган давлат рамзлари ва сиёсий харитага тенг ҳажмда китоб тасвири туширилиб, унинг тепа қисмида ««Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлар бир маънони англатади», «Демократия — Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий тараққиётининг бош йўли», «Бизнинг Конституциямиз якка партиявийлик, синфий иллатлардан холидир», деб ёзилади.
Ватанпарварман деган ҳар бир инсон, энг аввало, бебаҳо ижтимоий-сиёсий қадриятларимиз бўлган Давлат рамзларини билиши, ҳурмат қилиши шарт. Давлат рамзларини ҳар доим олд қисмда ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Давлат байроғи ва герби билан жиҳозлашда ҳар доим рамзий тасниф билан бирга бериш лозим.
Шунингдек, «Маънавият ва маърифат» хонасида қуйидаги кўргазма ва жиҳозлар (стендлар) бўлишини тавсия этилади:
— Республика Президенти И.Каримовнинг китоб ва рисолалари;
— Маънавий-маърифий ислоҳотларга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг фармонлари, қарорлари:
ПФ №842. 23.04.1994 й.
ПФ №1559. 09.09.1996 й.
ПФ №2385. 03.09.1999 й.
ПҚ №451. 25.08. 2006 й.
ВМҚ № 288. 08.06.1994 й.
ВМҚ № 311. 24.07.1998 й.
— ушбу фармон ва қарорлар асосида қабул қилинган юқори касаба уюшма ташкилотлари қарор ва тадбирлари ҳамда мазкур бошланғич касаба уюшма ташкилотининг (қўмитасининг) тадбирлари ва бажарилиш мониторинги;
— улуғ алломалар сиймолари акс эттирилган фотосуратлар ҳамда уларнинг доно фикрларидан намуналар;
— халқимизнинг бой маданий мероси, анъаналари, удумлари ва қадриятларини акс эттирувчи лавҳаларни ифодаловчи кўргазмалар;
— Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни ифодаловчи лавҳаларни ўз ичига жамлаган турли фото-плакатлар жамламаси;
— корхона, муассаса ва ташкилот жойлашган вилоят, туман, ҳудуд тарихини таърифловчи кўргазма, адабиёт, альбомлар;
— корхона, муассаса ва ташкилотнинг бугунги ва эртанги кунинини таърифловчи кўргазма;
— Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши нашрлари, Республикада чоп этилаётган газета ва журналлар жамланмаси;
— миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан нашр этилган рисолалар, илмий-услубий тавсиялар;
— миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган қарор ва дастурлар.
Болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш бўйича ТАВСИЯЛАР
Касаба уюшмалари ташкилотларидаги муҳим иш йўналишларидан бири бу меҳнаткашлар болаларини ёзги мавсумда соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этишдир. Корхона ёки ташкилот тасарруфида оромгоҳ бор йўқлигидан қатъий назар ушбу масала жамоа шартномаларига киритилиши зарур. Қуйида биз ушбу икки холатда касаба уюшмаси раисининг ҳаракатлари бўйича намунавий тасияларни келтирамиз.
Тасарруфида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавжуд
бўлган корхона, ташкилотларда
Касаба уюшма қўмитаси:
Биринчидан, Жамоа шартномаси лойиҳаси шакллантирилаётганда унга соғломлаштириш мавсумида болалар соғломлаштириш оромгоҳи ишини ташкил этиш бўйича таклифларини киритади. Болалар соғломлаштириш оромгоҳини қуриш, ёки мавжуд оромгоҳ моддий-техника базасини яхшилаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тайёрлаш ишларини олиб бориш, шунингдек, болалар билан маданий-маърифий ишларни олиб бориш, болаларни овқатлантириш, корхонадаги кам таъминланган, кўп болали оилалар, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатларининг тарбияланувчилари учун қўшимча маблағларни ажратиш масалаларини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Иккинчидан, маъмурият билан биргаликда оромгоҳни соғломлаштириш мавсумига тайёрлаш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқади.
Учинчидан, болалар соғломлаштириш оромгоҳини тайёрлаш ёки унинг ишини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2011 йил 10 июнда №2235 рақами билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тасдиқланган «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги Низомга ҳамда «Шаҳардан ташқари болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашуви, таъминоти, кун тартибини ташкиллаштиришнинг санитария қоидалари» (СанҚМ-0286-10) га амал қилиши зарур.
Тўртинчидан, касаба уюшмалари аъзоларининг аризаларига мувофиқ, болаларнинг рўйхатини тузади ва сменалар бўйича режали тақсимлашни амалга оширади. Ота-оналар бадалининг миқдорини оромгоҳда бир болани сақлаш учун зарур сарф-харажатлар калькуляцияси ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб ўз қарори билан белгилайди.
Бешинчидан, ўзқарори билан соғломлаштириш оромгоҳи режаси ва болаларни сақлаш сметасини тасдиқлайди. Ягона ижтимоий тўлов маблағи хисобидан болаларни овқатлантириш, тўгарак, маданий-оммавий ишларни ташкил этиш, оромгоҳнинг педагог ва тиббиёт ходимларига иш ҳақи бериш харажатларини қоплашда иштирок этади.
Корхона маъмурияти оромгоҳнинг хўжалик харажатлари бўйича сметасини тасдиқлайди.
Олтинчидан, маъмурият билан биргаликда оромгоҳнинг бошлиғини тасдиқлайди, штатларга мувофиқ педагог, тиббиёт, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг таркибини шакллантиришда қатнашади.
Еттинчидан, оромгоҳни таъмирлаш-тайёрлаш ишларининг боришини назорат қилади, оромгоҳ бошлиғи билан биргаликда озиқ-овқат махсулотлари, коммунал хизматлар, қўшимча маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, автотранспорт, тиббиёт хизмати кўрсатишга буюртма беришни шакллантириш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномаларни тузиш юзасидан ташкилий ишларни амалга оширади.
Сакизинчидан, ёзги соғломлаштириш мавсумининг сифатли ўтказилишини, овқатлантиришни ташкил этилиши, тиббий хизмат кўрсатилиши, оромгоҳдаги болаларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилади. Мавсумда камида бир марта оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширилишини ташкил этади.
Тўқизинчидан, оромгоҳда ёзги мавсум иши якунлангач, хўжалик органи билан биргаликда оромгоҳнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилинишини ташкил этади, мол-мулкни инвентаризациядан ўтказади. Тафтиш ва инвентаризациянинг натижалари, унга тегишли бўлган баённомалар ва далолатномалар, молиявий ҳисоботлар, шунингдек ишнинг бажарилганлиги бўйича хисоботлар касаба уюшма қўмитасида сақланади. Молиявий ҳисобот умумлаштириш учун тегишли шакл бўйича юқори касаба уюшма ташкилотига тақдим этилади.
Тасарруфида болалар оромгоҳи бўлмаган корхона, ташкилотларда
Касаба уюшмаси қўмитаси:
1. Жамоа шартномасининг лойиҳаси шакллантирилаётганда ходимларнинг фарзандларини соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш бўйича таклифларини унга киритади. Маъмурият билан ҳамкорликда корхона ходимлари учун, корхонадаги кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар тарбияланувчилари учун йўлланма сотиб олиш, шунингдек болалар иштирокида маданий-оммавий ишлар, спорт соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун қўшимча маблағлар ажратиш имкониятини кўриб чиқади.
2. Болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар олишга имконияти чегараланган, мухтож бўлган ходимларнинг фарзандларини рўйхатини шакллантиради. Йўлланмалар сотиб олиш бўйича бошқа тармоқдаги касаба уюшма қўмиталарига буюртмаларни расмийлаштиради.
3. Бошқа ташкилотлардан йўлланмалар сотиб олинганда уни корхона ходимларига тақсимлаш ва сотилишини ўз қарори билан амалга оширади.
V. МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ
Касаба уюшмаси бюджетини шакллантириш, маблағларнинг сарфланиши
бўйича молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан
ТАВСИЯЛАР
Ҳар бир касаба уюшмаси ташкилоти йил бошида ҳисобот йили учун касаба уюшмаси бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тегишли қарор билан тасдиқлайди.
Бюджетнинг даромади жамоа шартномаларига мувофиқ хўжалик органлари ҳисобидан турли тадбирлар учун ўтказиладиган маблағлар, санаторий ва дам олиш уйлари йўлланмаларининг қисман тўлови, касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ажратмалари, касаба уюшмаси ташкилотлари ўртасида ички молиялаштириш маблағлари ҳисобидан тушадиган маблағлар ва бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.
Қуйи касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан йиғилган аъзолик бадаллари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2011 йил 2 апрелдаги «Касаба уюшмаси бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида»ги 3-2-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, белгиланган фоиз ифодасидаги кўрсаткичлар бўйича юқори касаба уюшмаси ташкилотларига ўз вақтида ўтказилиши лозим.
Корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига ўтказиб берилган аъзолик бадаллари 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг дебети ва 8830 «Аъзолик бадаллари» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Қуйи бўғиндаги касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан юқори касаба уюшмаси ташкилотларига ўтказилган аъзолик бадаллари 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Касаба уюшмаси бюджетининг харажат қисмини эса маданий-оммавий тадбирлар, аъзоларни санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш ёки дам олдириш, уларнинг фарзандларини ёзги оромгоҳларда соғломлаштириш, жисмоний-тарбия ва оммавий спорт тадбирлари, аъзоларга моддий ёрдам харажатлари, маъмурий-хўжалик харажатлари ҳамда фаолларни рағбатлантириш харажатлари ва бошқа кўзда тутилмаган харажатлар ташкил этади.
Бюджет маблағлари юқоридаги Низомда белгиланган харажат турлари бўйича ўрнатилган меъёрларга амал қилингани ҳолда, тасдиқланган смета асосида тегишли қарорлар қабул қилиш ва бошқа зарурий ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сарфланади ҳамда ҳар бир хўжалик муомалалари 21-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти счётларида икки ёқлама ёзув асосида акс эттирилади.
Масалан, маданий-оммавий тадбирлар ҳамда жисмоний-тарбия ва оммавий спорт тадбирлари ўтказиш учун биринчи навбатда тадбирларнинг Низоми, сарф-харажатлар сметаси ишлаб чиқилади ва тегишли қарорлар билан тасдиқланади. Қарорда тадбир ўтказиладиган жой ва вақти кўрсатилиши лозим.
Тадбир иштирокчилари ёки ғолибларига совғалар бериш ҳамда уларни овқатлантиришда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади ва улар бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:
иштирокчи ва ғолибларга совғалар қайдномаларга имзо қўйдирилгани ҳолда берилади ва далолатнома билан ҳисобдан чиқарилади. Тузилган қайднома ва далолатномада берилган совғаларнинг номи, сони, нархи ва суммаси кўрсатилади;
иштирокчи ва ғолибларни овқатлантиргандан кейин умумий овқатланиш корхоналаридан ҳисоб-фактура, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни тасдиқловчи далолатнома ҳамда таомнома олинади, таомномада овқатлантирилган иштирокчи ва ғолибларнинг сони кўрсатилиши лозим. Ўз навбатида, ушбу ҳужжатларга овқатлантирилган иштирокчи ва ғолибларнинг рўйхати илова қилинади;
товар-моддий бойликлар олиш учун хусусий корхоналар ва бошқа савдо ташкилотларига шартномаларга асосан олдиндан пул ўтказилганда ушбу маблағлар 4310 «Товар-моддий бойликлар учун мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
ўтказилган маблағларга юк хати — ҳисоб-фактура билан товар-моддий бойликлар олинганда ушбу товар-моддий бойликлар 1090 «Бошқа материаллар» счётининг дебети ва 4310 «Товар-моддий бойликлар учун мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
олинган товар-моддий бойликлар турли тадбирлар муносабати билан харажат қилинганда ушбу харажатлар 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 1090 «Бошқа материаллар» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Касаба уюшмаси аъзолари ва уларнинг оила аъзоларини санаторий ёки дам олиш уйларида соғломлаштириш учун олинган имтиёзли йўлланмаларни ҳужжатлаштириш тартиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Санаторий ва дам олиш уйларига олинган йўлланмалар бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади, яъни тармоқ касаба уюшмаларининг Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларида:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги Санатор-курортлар бошқармаси ёки дам олиш уйлари билан шартнома тузиб, юк хати — ҳисоб-фактура билан йўлланма олинганда ушбу ҳолат 5610 «Пул эквивалентлари» счётининг дебети ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
олинган йўлланмалар учун Санатор-курортлар бошқармаси ёки дам олиш уйларига пул ўтказиб берилганда ушбу ҳолат 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
олинган йўлланмалар касаба уюшмаси ташкилотларига берилганда ушбу ҳолат 4110 счёт, яъни «Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар»нинг дебети ва 5610 «Пул эквивалентлари» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
берилган йўлланмалар учун қуйи касаба уюшмаси ташкилотларидан пул тушганда ушбу ҳолат 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг дебети ва 4110 счёт, яъни «Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар»нинг кредитида ҳисобга олинади.
Туман, шаҳар ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида:
тармоқ касаба уюшмаларининг Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларидан юк хати — ҳисоб-фактура асосида йўлланмалар олинганда ушбу ҳолат 5610 «Пул эквивалентлари» счётининг дебети ва 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
олинган йўлланмалар учун тармоқ касаба уюшмаларининг Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига пул ўтказиб берилганда ушбу ҳолат 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
олинган йўлланмалар касаба уюшмаси аъзоларига берилганда ушбу ҳолат 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 5610 «Пул эквивалентлари» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Касаба уюшмаси аъзоларига моддий ёрдам бериш вақтида қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади ва улар бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади:
моддий ёрдам сўраган шахснинг аризаси ва касаба уюшмаси ташкилотининг тегишли қарори, ушбу қарорда моддий ёрдам миқдорлари ва моддий ёрдам олаётган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши лозим;
моддий ёрдам суммаси чек асосида банкдан олинганда ушбу маблағ 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади ҳамда олинган маблағга касса кирим ордери расмийлаштирилади;
касаба уюшмаси ташкилотининг кассасидан аъзоларга моддий ёрдам касса чиқим ордери билан берилади, ушбу маблағлар 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Касаба уюшмаси ташкилотларида ишловчи ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тасдиқланган штатлар жадвали асосида ҳисобланади ва улар бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:
иш ҳақи, мукофот, меҳнат таътили пули ва бошқа тўловлар ҳисобланганда ушбу тўловлар 9420 «Маъмурий харажатлар» счётининг дебети ва 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинган турли тўловлар 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» (даромад солиғи), 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» (бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ижтимоий суғурта бадаллари (4,5 фоиз)) ва 6521 «Касаба уюшмасига аъзолик бадаллари» счётларининг кредитида ҳисобга олинади;
иш ҳақи бўйича солиққа тортиладиган даромадга нисбатан ҳисобланган ва Халқ банкига ўтказиб бериладиган 1 фоизли ИНПС бюджетга ўтказиладиган даромад солиғи ҳисобидан чегириб қолинганда ушбу ҳолат 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётининг дебети ва 6530 «ИНПС» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
иш ҳақига нисбатан ҳисобланган ягона ижтимоий тўловлар 9420 «Маъмурий харажатлар» счётининг дебети ва 6510 «Суғурта бўйича тўловлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
юқоридаги ҳисобланган тўлов ва ажратмалар тегишли ташкилотларга ўтказиб берилганда ушбу ҳолатлар турли тўлов ва ажратмаларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
чек асосида банкдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар олинганда ушбу тўловлар 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади ҳамда олинган маблағга касса кирим ордери расмийлаштирилади;
иш ҳақи тўловлари кассадан тўлов қайдномалари билан тарқатилади ҳамда касса чиқим ордери билан ҳисобдан чиқарилади, тузилган қайдномаларда пул маблағларини тарқатиш муддати ва қайдноманинг сони кўрсатилиши лозим. Ушбу ҳолатлар 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Касаба уюшмаси фаолларини рағбатлантириш касаба уюшмаси ташкилотларининг тегишли қарорлари асосида амалга оширилади. Қарорда рағбатлантириш тўловларининг миқдори ва рағбатлантирилаётган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилиши лозим. Ушбу хўжалик муомалалари бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади:
рағбатлантириш тўловлари чек асосида банкдан олинганда ушбу маблағ 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади ҳамда олинган маблағга касса кирим ордери расмийлаштирилади;
касаба уюшмаси ташкилотининг кассасидан фаолларга рағбатлантириш тўловлари касса чиқим ордери билан берилади, ушбу маблағлар 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Касаба уюшмаси ташкилотларининг фаолиятида айрим вақтларда юзага келиши мумкин бўлган хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:
асосий воситалар текинга олинганда ушбу ҳолат 0100 счёт, яъни «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг дебети ва 8510 «Текинга олинган мулк» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
асосий воситалар ҳарид қилиш учун хусусий корхоналар ва бошқа савдо ташкилотларига шартномаларга асосан олдиндан пул ўтказилганда ушбу маблағлар 4310 «Товар-моддий бойликлар учун мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётининг дебети ва 5110 «Ҳисоб-китоб» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
ўтказилган маблағларга юк хати — ҳисоб-фактура билан асосий воситалар олинганда ушбу ҳолат 0820 «Асосий воситаларни ҳарид қилиш» счётининг дебети ва 4310 «Товар-моддий бойликлар учун мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
олинган асосий воситалар балансга кирим қилинганда ушбу ҳолат 0100 счёт, яъни «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг дебети ва 0820 «Асосий воситаларни ҳарид қилиш» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
балансда мавжуд бўлган асосий воситаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига асосан эскириш (амортизация) ҳисобланганда ушбу ҳолат 9420 «Маъмурий харажатлар» счётининг дебети ва 0200 счёт, яъни «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»нинг кредитида ҳисобга олинади;
балансда мавжуд бўлган асосий воситалар ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига «Асосий воситаларни қайта баҳолаш индекслари бўйича» қайта баҳоланганда асосий воситаларнинг баланс қиймати ва қайта баҳолаш суммаси ўртасидаги фарқ сумма 0100 счёт, яъни «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг дебети ва 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади;
асосий воситаларнинг эскириш суммаси ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига «Асосий воситаларни қайта баҳолаш индекслари бўйича» қайта баҳоланганда балансда мавжуд бўлган асосий воситаларнинг эскириш суммаси ва қайта баҳолаш суммаси ўртасидаги фарқ сумма 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг дебети ва 0200 счёт, яъни «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»нинг кредитида ҳисобга олинади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: