Махаллийлаштириш дастурини самарали амалга ошириш Ўзбекистонда чет элникидан қолишмайдиган, экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқариш, аҳолини иш билан таъминлаш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, саноат ривожини янада жадаллаштириш, нархларнинг пасайишига хизмат қилади. Юртимизда импорт ўрнини босадиган махсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналар сафининг кенгайиши мамлакатимизда яратилган қулай тадбиркорлик муҳити билан бевосита боғлиқ. Натижада юртимиз бозорларида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остида ҳар томонлама қулай, тежамкор, сифатли ва арзон махсулотлар тури кенгайиб бормоқда.
«Узметкомбинат» акциядорлик жамиятида ҳам бу борада кенг хажмли ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан халқ истеъмоли маоллари ишлаб чиқариш цехида махаллийлаштириш дастури асосида бир қатор махсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бунга цехда турли пайвандлаш электродлари тайёрланаётганлигини хам мисол тариқасида келтириш мумкин. Сентябрь ойидан бошлаб цехда J422 электродларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўтган ойда бу электроддан 74 тонна 725 килограмм тайёрланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: