Slovenian Commercial Vehicle Awards 14- маросими бу йил MAN Truck & Bus компаниясининг иккита муваффақиятли тарихи билан ёдда қоладиган бўлди. Янги MAN Lion’s City E танловда “2019 йилнинг энг яхши автобуси” номига сазовор бўлди. MAN eTGE га эса, “Йилнинг энг яхши электрон тижорат автомобили” мукофоти топширилди, у танловда илк бор тақдим этилди.
Қайд этиш ўринлики, MAN Truck & Bus қаторасига учинчи йил Словенияда “Тижорат транспорти”номинациясида ғалаба қозониб келмоқда.
Бугунги кунда MAN авто ишлаб чиқарувчилар ичида биринчилардан бўлиб 3 тоннадан 26 тоннагача бўлган диапазондаги шаҳар логистикасининг барча тоифалари учун тўлиқ электрлашган ечимларни татбиқ этмоқда. Компания шаҳарлардаги юк ва йўловчи ташишнинг келажаги электромобилларга тегишли эканига аминдир.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: