Куни кеча “Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунини тармоқ касаба уюшмаси тизимида амалга киритиш ҳақида” тармоқ корхона касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда бир нечта ишчиларга ўқув-семинар уюштирилди. Семинарни «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси М.Сагдуллаев олиб борди. Шунингдек, семинарда “СамАвто” МЧЖ меҳнат мухофазаси мутахассислари қатнашиб, берилган саволларга жавоб беришди .
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: