“Ўзметкомбинат” акцидорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан комбинатда меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг меҳнатдан бўш вақтларини янда мазмунли ўтказишлари, қолаверса улар орасида соғлом турмуш тарзини янда тарғиб қилиш мақсадида комбинатга қарашли “Металлург” ва “Ёшлик” спорт соғломлаштириш мажумаларида комбинаттаркибий бўлинмаларида мехнат қилаётган ишчи-ходимларўртасида “Ўзбекистон тоғ-кон металлургия саноати ходимлари куни” касб байрамига бағишлаб спортнинг 6 тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Металлурглар иштирокида ўтганмазкур спартакиадада комбинатимизнинг 40га яқин таркибий бўлинмларидан 100дан ошиқ ишчи-ходимлариштирок этишди. Айниқса муросасиз ва қизиқарли бўлиб ўтган арқонда тортиш, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат, шашка, тош кўтариш,сузишбахслари иштирокчиларда катта тассурот қолдирди. Мусобақа якунида умумжамоа хисобида 1-ўринни Электрда пўлат эритиш цехи жамоаси, 2-ўринни Кислород комперссор цехи 3-ўрин Ҳарбийлашган соқчилик бўлими жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндор бўлган цех жамоалари касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан мукофатланишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: