Муслимбек Пирназаров яратаётган Дастур.

Муслимбек Пирназаров томонидан Дастур яратилмоқда. У хозирда 29 ёшда бўлиб, Тошкент Турин Политехника Университети ўқитувчиси лавозимида фаолият олиб боради.

Дастур «Кўкрак саратони бези касаллиги»ни суъний интеллект ёрдамида аниқлашга қаратилган.

Дастур аввало прототип кўринишида бўлган ва иккита танловда прототип кўринишда қатнашган. Биринчи “Узавтосаноат” томонидан ўтказилган танловда иккинчи ўрин совриндори бўлди. Иккинчи “Стартаплар ташаббускорлиги” танловида қатнашиб фахрли биринчи ўринни эгаллаган.

Дастур касалликни аниқлашга ва шифокорлар вақтини тежаб,  уларга ёрдам беришга мўлжалланган. Ушбу дастурни ишлаб чиқиш учун “Республика Онкология маркази”  шифокорларидан «Кўкрак саратони бези касаллиги»га доир маълумотлар тўпланган. Шифокорлар барча билим ва тажрибаларига асосланган холда керакли кўрсатмалар беришган.

Бу дастурга мувофиқ ренген суръати дастурга киритилади ва шу дастур асосида ўсимталар аниқланади.

Муслимбек Пирназаровнинг айтишига қараганда дастурнинг биринчи лойихаси шу йилнинг охирига тақдим этилар экан.

Print Friendly, PDF & Email