«O‘zAuto-Austem” МЧЖ қўшма корхонасида 9 декабрь — “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”

Жорий йилнинг 11 декабрь куни “O‘zAuto-Austem” МЧЖ қўшма корхонасида 9 декабрь — “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ўтказилаётган Аксилкоррупция ойлиги доирасида учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирда корхона линия ва бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва корхона фаолиятида ҳалоллик ҳамда шаффофлик тамойилларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласи муҳокамаси ҳам бўлиб ўтди. Мазкур мақолани корхона КУК раиси Холмирзаев Хурсанбек ўқиб эшиттириб, унда баён этилган ғоя ва ташаббусларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email