Умумхитой касаба уюшмалари Федерацияси таклифига биноан, жорий йилнинг 4 ноябридан 14 ноябрига қадар Пекин шаҳрида, Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар делегациялари ўртасида бўлиб ўтадиган, пайвандчи ишчи-касб эгалари кўрик-танловида қатнашиш учун Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг тармоқ корхоналаридан «Ўзметкомбинат» АЖ ва «ЎзЧасиси»МЧЖ ҚК пайвандчилари Олховиков Артём ҳамда Мирзаахмедов Дилмуродлар 4 ноябрь куни Пекин шаҳрига учиб кетишди.
Шундай нуфузли мусобақада қатнашиш ва унда Ўзбекистон номини ҳимоя қилиш ходимлар учун катта омад ва шу билан бирга катта маъсулиятдир.
Танлов қатнашчиларига улкан зафарлар тилаган холда уларни ютуқлар билан кутиб қоламиз.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: