2-модда. Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик
Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қонунчиликда ушбу Қонунни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, ички ишлар органларида, Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида ва бошқа ҳарбий тузилмаларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланиши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: