Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ–4904-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш мақсадада, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши (бундан кейинги ўринларда Республика Кенгаши деб юритилади) томонидан сайёр қабуллар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 16 август куни Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси М.Сагдуллаев Бухоро вилоятидаги “Бухоро Автотеххизмат” МЧЖнинг 10 нафар ишчи ва ходимлари билан бевосита суҳбатлар ва сайёр қабуллар ўтказди. Шундан, 3 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 2 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 17-18 август кунлари тармоқ тизимининг Навоий вилоятидаги “Навоий Автотеххизмат” АЖ, “НавоийАвтосавдо” МЧЖ, “ЎзМинда” КК, “Навоийвторчермет” МЧЖ ва бошқа корхоналарнинг 30 нафарга яқин ишчи ва ходимлари билан ўз корхоналарида учрашиб, бевосита суҳбатлар ва сайёр қабуллар ўтказди.
Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида ишчи ва ходимларнинг 18 та оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан, 12 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 6 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: