Мустакиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида Самарканд автомобиль заводи ходимлари ўртасида спортнинг минифутбол, шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларда 159 нафар ходимлар иштирок этиб, шундан 39 нафари совринли ўринларни эгаладилар. Дастлаб спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида режа ишлаб чиқилиб, режа асосида хакамлар хайъати аниқлаб олинди. Мусобақаларни қоидаларга мувофиқ ўтказиш тўғрисида кўлланма ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ўрнатилган тартибда, барча мусобақалар кўтаринки рухда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларининг имкониятларини кенг намоён килдилар. Ватанимиз мадхияси билан бошланган тақдирлаш маросими кўтаринки рухда ўтди. «Спорт — бу саломатлик гарови» шиори остида ўтган ушбу мусобақаларда корхонанингбарча ходимлари иштирок этдилар.
Бундан ташкари корхона рахбарияти томонидан ишчиларнинг дам олиш хоналарида спортнинг стол тенниси, шахмат- шашка турлари билан мунтазам равишда шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилди. Журнал ва газеталар билан таъминлаш йўлга қўйилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: