SamAuto корхонасида Янги йил шукӯҳи давом этмоқда.

SamAuto корхонасида Янги йил байрами муносабати билан касаба уюшмаси таклифига биноан ва корхона маъмурияти томонидан ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун қатор байрамона тадбирлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.
Байрам муносабати билан корхонада меҳнат қилаётган ҳар бир ходим учун 2 донадан иборат Янги йил совға тўпламлари тайёрланиб, умумий ҳисобда 3000 га яқин совғалар белгиланган тартибда тарқатилди.
Шунингдек, ходимлар учун қуйидаги корпоратив байрам тадбирлари ташкил этилди:
24, 25 ва 26 декабрь кунлари — Самарқанд шаҳрида (3 кун давомида);
29 декабрь куни — Тошкент шаҳрида (1 кун).
Ишчи-ходимлар фарзандлари ҳам байрам эътиборидан четда қолмади.
27 декабрь куни ходимлар фарзандлари учун 600 нафардан ортиқ болажонларга “Аёзбобо” байрамона болалар театрига чипталар тақдим этилди.
Амалга оширилган ушбу тадбирлар ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамоада ижобий кайфиятни ошириш, корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга хизмат қилди.
SamAuto жамоаси номидан барчангизни кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, мустаҳкам саломатлик, фаровонлик ва янги ютуқлар тилаймиз!

Print Friendly, PDF & Email