«SAMPLASTSERVIS» SAMPLASTSERVIS» МЧЖда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

2025 йил 12 март куни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган «SAMPLASTSERVIS» маъсулияти чекланган жамияти меҳнат жамоасининг 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2023 йил июлдан 2025 йилнинг март ойига қадар даврдаги фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Дастлаб, жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг маърузалари, текширув комиссиясининг далолатномалари эшитилиб, жамоа шартномасининг ўтган даврда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.
Шундан сўнг, жамият касаба уюшма қўмитасининг 2023 йил июлдан 2025 йилнинг март ойига қадар даврдаги фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилиб, қўмита раисининг ҳисобот маърузаси тингланиб, қўмита иши “қониқарли” деб топилди. Муқобиллик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси этиб М.Нарзиқулова қайта сайланди ва қўмита аъзолари, вилоят кенгаши конференциясига делегат вавилоят кенгаши аъзолигига вакиллар сайлаб олинди.
Йиғилишда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Н.Ш.Деҳқонов, вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаев, иш берувчи вакиллари йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдиришдиб, ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги режалар тўғрисида сўз юритишди.
Шунингдек, Н.Ш.Деҳқонов 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлиши муносабати билан барчани табриклаб, касаба уюшмалари тарихи тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб, шу муносабат билан тадбирларни муносиб равишда ўтказиш тўғрисида ўз тавсияларини берди.

Print Friendly, PDF & Email