Санъатим сенга обод юртим кўрик-танлови натижалари бўйича Ўзметмашсаноат Республика Кенгаши шарафини ҳимоя қилган 2 нафар иштирокчи ғолибликни қўлга киритди

     Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши томонидан  «Санъатим сенга, обод юртим» номли кўрик танлов ўтказилди. Танловда корхона ва муассасаларда ишловчи санъатга ошно ходимлар иштирок этишди.

     «Анъанавий кўшикчилик», «Эстрада йўналиши», «Рақс» ва «Чолғу» йўналишлари бўйича ўтказилган бу танловда 60 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

        Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба Уюшмаси Республика Кенгаши шарафини ҳимоя қилган Турин политехника университети ходими Юлдашев Азиз «Эстрада» йўналиши бўйича  ҳамда «Узкабель» АЖ котибаси Хуснутдинова Умида «Чолғу» йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, 1-ўрин эгаси бўлдилар. Ғолибларга Тошкент  шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши ҳамда  Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба Уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ҳамда дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email