«SATURN METAL QAYTA ISHLASH» МЧЖ меҳнат жамоасининг 2024-2026 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2024 йил августдан 2025 йил февралга қадар фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

2025 йил 21 февраль куни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги «SATURN METAL QAYTA ISHLASH» МЧЖ меҳнат жамоасининг 2024-2026 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2024 йил августдан 2025 йил февралга қадар фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда сўз олганлар ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолиятини «қониқарли» деб баҳолаб, корхона менеджери Ҳайдаров Ойбек Зоировични бир овоздан касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайлашди. Шунингдек, йиғилишда иштирок этган жамият директори З.Мухаммадиев ва тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши мутахассиси С.Иззатуллаев 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлиши муносабати билан касаба уюшмалари тарихи тўғрисида сўз юритиб, йиғилганларга батафсил маълумотлар беришди.

Print Friendly, PDF & Email