«STEKLOPLASTIK» МЧЖ меҳнат жамоасининг жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокамаси ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов Конференциялари ўтказилди.

Бугун, 2025 йил 14 март куни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги Самарқанд туманида фаолият кўрсатаётган «STEKLOPLASTIK» МЧЖ меҳнат жамоасининг жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокамаси ҳамда корхона бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов Конференциялари ўтказилди.
Конференцияда дастлаб, жамиятда имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг маърузалари, текширув комиссиясининг далолатномалари тингланиб, делегатлар томонидан жамоа шартномасининг ўтган даврда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.
Шундан сўнг, жамият касаба уюшма қўмитасининг 2022 йил сентябрдан 2025 йилнинг март ойига қадар даврдаги фаолияти юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси Э.Индиаминовнинг ҳисобот маърузаси тингланиб, музокаралардан сўнг, қўмита иши “қониқарли” деб баҳоланди. Муқобиллик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Э.Индиаминов қайта сайланди ва қўмита аъзолари, вилоят кенгаши конференциясига 2 нафар делегат ва вилоят кенгаши аъзолигига бир нафар вакил сайлаб олинди.
Конференцияда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат техник инспетори У.Каримов, иш берувчи вакиллари йиғилиш юзасидан ўз фикрларини билдиришдиб, ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги режалар тўғрисида сўз юритишди.
Шунингдек, О.Мирзаев 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлиши муносабати билан барчани табриклаб, касаба уюшмалари тарихи тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди ва мазкур соҳада корхонада ўтказиладиган тадбирларни ҳам муносиб равишда ўтказиш тўғрисида ўз тавсияларини берди.

Print Friendly, PDF & Email