Ўзбекистон касаба уюшмалари Фeдeрацияси катта мажлислар залида тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг тафтиш комиссиялари ишларини жонлантириш мақсадида Республика Кенгаши бухгалтерияси ва тафтиш коммисияси ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги тармоқ тизимига қарашли корхона ва ташкилотларда сайланган тафтиш комиссиялари ва касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.
Тафтиш комиссияларидан 2015-2016 йиллар давомида касаба уюшма маблағларини сарфланиши ва молиявий хужжатларни тўғри расмийлаштирилишини тафтишдан ўтказиш, далолатномалар тузиш ва уни Республика Кенгашига тақдим этишлари лозимлиги эслатиб ўтилди ҳамда тафтиш комиссиялари ўртасида «Энг яхши далолатнома» танлови эълон қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: