“Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи” АЖ да “Наврўз” умумхалқ байрами жуда кўтаринки кайфиятда нишонланди. Жумладан корхона ишчи ва хизматчилари ўртасида “арқон тортиш”, “тош кўтариш”, “варрак учириш” каби турли хил мусобақалар ўтказилди. Барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Цех ва бўлинмалар ўртасида “Навруз” байрам дастурхонини безатиш буйича мусобақа ўтказилди. Ходимлар ўзлари пиширган миллий таомлари билан қатнашишди.
Бундан ташқари корхонада байрам дастурхони ёзилиб, нафақага чиққанлар, турдош ташкилотлардан таклиф этилган мехмонлар ва ишчи — ходимлар учун палов, сумалак ва халим пишириб тортилди.
Байрам тадбирини таклиф этилган санъаткорлар томонидан ижро этилган концерт томошаси янада кутаринки кайфиятда ўтишида хизмат қилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: