Ўқув семинари

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохатлар натижасида халқимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга бўлган ишончи ортиб бормоқда. Барча сохаларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шуларни эътиборга олиб қонунчилик сохасидаги янгиликлардан, амалга оширилиши кутилаётган ўзгаришлардан  бохабар қилиш ва   бу янгиликларни касаба уюшма аъзоларига етказиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида солиқ сиёсатини такомиллаштириш хамда давлат пенсия таъминоти тизимини ислох қилиш концепциялар” мавзусида ўқув семинари ташкил қилинди.

Ўқув семинарини “Ўзметмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши раиси А.Хакулов олиб борди.

Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитасидан Давлат солиқ бош инспектори Саидов Комил Маматмуротович ва  Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари пенсия  жамғармаси бўлим бошлиғи Шаропов Боходир Хакимовичлар ўз маърузалари билан қатнашиб, семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Семинар йиғилишида Тошкент шахри ва вилояти ҳудудида жойлашган “Ўзметмашсаноат” тармоқ касаба уюшма ташкилотлари, Республикамизда фаолият юритаётган барча тармоқ касаба уюшма ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович, федерация мехнаткашларни ижтимойи  иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Исаев Махмуджон Нигматович, федерация Кенгашининг юридик бўлим бошлиғи Премкулов Хамидулла Рахматуллаевичлар иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email