Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таъминлаш, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларда китобхонлик мутолаасини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 14 март куни Хонобод ахборот-технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Китобхонлик” кечаси ўтказилди.
Мазкур кечада иштирок этган коллеж ўқувчилари, ўқиган маълум номлардаги китобларни изоҳлаш, сўзлаб бериш, “Шеърхонлик”, “Интернет тармоғидан фойдалана билиш” каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга ва уларда китобга бўлган муҳаббат туйғусини янада шакллантиришга қаратилган ушбу тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар АЖ “Андижонкабель” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари китоблар билан тақдирландилар.
АЖ ”Андижанкабель” Ўзбекистон Россия
қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Нуриллаев А.З.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: