Устувор вазифалар белгиланди.

Устувор вазифалар белгиланди.

 

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилишида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва галдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан Республика Кенгаши раиси Шавкат Адиловнинг маърузаси тингланди.

Раёсат йиғилишида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳам иштирок этдилар.

Йиғилишда Республика Кенгашининг жорий йилнинг 9 ойи мобайнидаги фаолияти, “Соғлом бола йили” Дастурининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, ёз мавсумида соҳа ходимларининг фарзандларини дам олдириш ва соғломлаштириш ишлари якунлари ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг фаолиятига доир масалалар кўриб чиқилди.

Ўтган даврда касаба уюшмаси аъзолари сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2014 йилнинг 9 ойи давомида 14 та бошланғич ташкилот ва 4 та цех қўмитаси меҳнат қилаётган 2060 нафар ходимнинг касаба уюшмаси ҳимоясига олинишига эришилди.

Тармоққа қарашли бўлиб турган трансмиллий корпорация “General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонаси қўшма корхонаси 392 нафар ишчи-ходимлари сони билан тармоқнинг касаба уюшмаси хизматига олинди. Хоразм вилоятида “GM Uzbekistan” ЁАЖдан алоҳида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти  сифатида “GM Uzbekistan” ЁАЖ Хоразм вилояти филиали бўлиб ташкил топди.

2014  йилнинг  9  ойи  давомида  жамоа  шартномалари  ва келишувлари орқали 5 минг 362 нафар фуқаролар ва 2 минг 265 та оилага 8 млрд. 530 млн. 911 минг сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

Тармоқда касаба уюшмаси ва иш берувчилар ўртасида ўрнатилган ижтимоий шериклик орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилишда маълум даражада мувафаққиятларга эришиб келинмокда.

Республика Кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги корхоналарда 2014 йил 9 ой давомида 1080 иш ўринлари яратилгани ўрганиб чиқилди.

2014 йилнинг 9 ойи давомида тармоқнинг корхона ва ташкилотларида касаба уюшма аъзоларининг 48 та мурожаати кўриб чиқилди, 37 фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, шундан Республика Кенгашида жорий этилган “Ишонч телефонлари” орқали 19 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тизимда жорий йилнинг биринчи июль холатига кура 207 та бошлангич ташкилотда аъзолар сони 81 минг 855 нафарни ташкил этган бўлса, 1 октябрга келиб бошлангич ташкилотлар 219 тага, аъзо­лар эса 82 минг 504 нафарга етди.

“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати қарори билан “Ишчиларга соғлом ва хавфсиз иш шароитлари яратиш ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш” йилнинг кўрик-танлови “Ўзавтосаноат” Акционерлик Компанияси билан ҳамкорликда ўтказилиб якунланди.

Тармоқ бўйича жамоа шартномаларининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим”ларида белгиланган тадбирлар сони  2014 йилда 1424 тани ташкил этади, уларни бажаришга ажратилган маблағ 13483,5 млн. сўмни ташкил этади. 2014 йил 9 ойи мобайнида бажарилган тадбирлар сони  1107 тани ташкил этади ва сафланган маблағ 10479,3 млн сўм.

Тармоқ корхоналарида сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг 92 % ўқитилган. Уларни ўқитишда, ўқув дастурларини тузишда Республика Кенгаши томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда, айрим корхоналар ўқув курслари мутахассисларини жалб этган ҳолда вакилларни ўқитишни ташкил этганлар.

Тармоқнинг 150 тадан ортиқ корхона ва ташкилотларида 9 ой давомида ўтказилган 252 та “Маънавият соатлари”да 23500 дан ошиқ касаба уюшмаси аъзоларининг иштироки таъминланди.

Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби тарихий шаҳарларга ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатларини ташкил этиш 400 нафардан ортиқ ходимларни  ташкил этди.

«Устоз-шогирд» анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, соҳада меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутаҳассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий махоратини оширишга эришиш максадида «Ўз касбини моҳир эгаллари» кўрик – танлови ташкил этилди.

Бош келишувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2014-2016 йилларга мўлжалланган тармоқ Келишуви, тариф келишуви ҳамда ягона жамоа шартномасига тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини химоялаш бўйича, аёллар ва ёшлар учун қўшимча бандлар киритилди. Республика Кенгаши ходимлари томонидан Андижон, Наманган, Тошкент, Самарканд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги бошлан­ғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолиятлари ўрганиб чиқилиб, зарур жойларда уларга амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатилди.

Республика Кенгаши ва унинг тизимидаги бошланғич ташки­лотлар томонидан жорий йилда соҳа ходимларининг ёз мавсумида 10 та болалар оромгоҳлари фаолияти ташкил этилиб, уларда жами 10 минг 620 нафар бола дам олдирилди ва соғломлаштирилди. Тармок корхона ва ташкилотларида амалиёт ўтаган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг  693 нафарига касаба уюшма хисобидан энг кам иш хақининг 20 фоизи миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Раёсат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Print Friendly, PDF & Email