“Uz- Shindong Silicon” МЧЖ ҚК фаолияти билан танишув

Uz- Shindong Silicon” МЧЖ ҚК

 

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати  тармоқлари  ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудович ва ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Аюпова Шодия Гайратовна томонидан Тошкент вилоятидаги Ангрен эркин саноат зонасида янги қурилган ва тармоқ касаба уюшмаси хизматига қабул қилинган  ташкилотлардан бири “Uz-Shindong Silicon” МЧЖ қўшма корхонасига ташриф буюриб, корхона раҳбарияти ва фаолияти билан яқиндан танишилди.

 

“Uz-Shindong Silicon” МЧЖ ҚК 2015 йилда ташкил топган. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ташкил қилинган қўшма корхона, металлургия саноатига қарашли, шунингдек биринчи ва ягона  Ферросилиций ишлаб чиқарадиган завод.

2016 йилда пўлат эритишни асосий қўшимча ферроқотишмаси ФС45 и ФС65 белгили – ФЕРРОСЛИЦИЙ ишлаб чиқариши йўлга қўйилди. Ушбу ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан кейин мазкур қотишмани импорти камайди.

  2017 йилдан корхонада хом-ашё материалларни маҳалийлаштириш ишлари жадаллаштирилди, чунки бу:

— янги технологик схемаларни ишлаб чиқариш;

—   асосий хом-ашё – Кварцни янги конлари очилиши;

— қиммат хом-ашё материалларни ундан тежамлиларга алмаштириш;

— ишлаб чиқаришни 15 фоизга ўсишга олиб келди.

2018 йилдан ферросилиций ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё материаллардан фойдаланишни янги пропорциялари ишлаб чиқилди. Ҳар ойда 650 тоннадан ортиқ ферросилиций ишлаб чиқарилмоқда, шунда ишлаб чиқариш янада 20 фоизга ўсди.

Ҳозирги кунда “Uz-Shindong Silicon” МЧЖ қўшма корхонасида 260 нафардан ортиқ ишчилар ва 20 нафардан ортиқ муҳандис-техник ходимлар ишлаб келмоқда. Барчаси касаба уюшмаси аъзодир.

Корхона бош директори – Сагдиев Бобурхон Тоҳиржонович.

Ишлаб чиқариш бошлиғи – Жураев Исомиддин Эркинович, жамоатчилик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси 2017  йилдан фаолият олиб боради.

Print Friendly, PDF & Email