“UzAuto Motors” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2022 йил 27-30 октябрь кунлари корхонада ишловчи фаол ишчи-ходимлардан 50 нафари Андижон-Самарқанд-Андижон йўналиши бўйича Замин сайқали, Шарқ гавҳари, гўзал обидалар диёри, кўхна ва навқирон, афсонавий шаҳар бўлган Самарқанд шахрига саёхатга юборилди.
Ишчи-ходимлар қадимий ва навқирон Самарқанд шахрининг энг диққатга созовор жойларни зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовни қабрларини зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар. Бундан ташқари қуйидаги тарихий-маданий объектлар бўйлаб саёҳат қилинди.
-Шохи Зинда мажмаси;
-Дониёр пайғамбар мақбариси;
-Улуғбек расадхонаси;
-Гўри Амир мақбараси;
-Регистон майдони (Шердор, Тиллакори, Улуғбек мадрасалари).
Бибихоним масжиди ва Қадимий Афросиёб шаҳри археологик қолдиқлари бўйлаб саёҳат қилинди.
Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозоридан эсдалик совғаларини сотиб олиш учун вақт ажратилди.
50 нафар корхонамизнинг фаол ишчи-ходимлари саёхатдан бир олам қувонч, бир олам таассуротлар билан қайтдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: