UzAuto Motors 2022 йилда амалга ошириладиган режаларни маълум қилди.

Ўзбекистонда етакчи ва миллионлаб мижозларга эга компания UzAuto Motors ўзининг 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар стратегиясини ишлаб чиқди.  Маълумки, глобал миқёсдаги яримўтказгичлар танқислиги жаҳон бўйича навбатларни юзага келтирди ва бу ўз навбатида бутун дунё бўйлаб автомобил нархларининг ошиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келди.  Шундай вазиятда UzAuto Motors компанияси ўзига боғлиқ бўлмаган мавжуд муаммолар сабабли юзага келган автомобилларга бўлган навбатларни камайтириш учун бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан:

— Lacetti, Cobalt, Damas автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилди;

— импорт божларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди;

— 2022 йил ёзида Асака заводида Tracker автомобили ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.                       UzAuto Motors’нинг бу йилги режалари Ўзбекистон ва хориж шароитларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган бўлиб унда экология хавфсизлиги, ҳамёнбоп нархлар, бўш иш ўринларини яратиш масалалари асосий ўрин тутади. Компания томонидан экологик муаммоларнинг олдини олиш мақсадида электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Хитойнинг BYD компанияси билан олиб борилаётган музокаралар бунинг исботидир. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида навбатларни камайтириш бўйича қилинаётган ишлар ҳам таҳсинга лойиқ. Компания бу борадаги ишларни аллақачон бошлаб юборган.

Print Friendly, PDF & Email