“UzAuto TRAILER”да жамоа шартномаси ижроси бўйича конференция ўтказилди.

Бугун, 2026 йил 27 март куни Жомбой туманида фаолият юритаётган “UzAuto TRAILER” хорижий корхонасида 2024–2026 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси муҳокама қилинди.
Конференцияда иш берувчи номидан Бош директор маслаҳатчиси А.Я. Муртазаев, ходимлар вакили ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Я.И. Равшанов иштирок этдилар. Улар 2025 йилда жамоа шартномаси орқали ўз зиммаларига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан ахборотларини тақдим қилиб, ижтимоий меҳнат муносабатлари комиссияси томонидан тузилган далолатномалар тасдиқланди.
Йиғилишда делегатлар жамоа шартномаси талаблари ижроси юзасидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар қониқарли деб баҳоланди.
Шунингдек, конференцияда иштирок этган О.А. Мирзаев, Самарқанд ва Жиззах вилоят кенгаши раиси, корхонада ва бошланғич касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Print Friendly, PDF & Email