Туркманбоши (Туркманистон) шаҳрида Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида “Туркман Сахроси 2019” автомобилсозлик соҳасида инновацион технологиялар ва ютуқлар халқаро кўргазмаси очилди ва унда “Ўзавтосаноат” АЖ маҳсулотлари намойиш этилди. Кўргазманинг асосий мақсади – Туркманистоннинг автомобилсозлик, автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш соҳасига инновацион ечимларни жалб қилишдан иборат. UzAvto turli экспозициясида турли компанияларнинг кенг маҳсулот турлари намойиш этилди. Хусусан “UzAuto Motors”, “JV MAN Auto-Uzbekistan”, “Ўзавтосаноат” ва Самарқанд автомобиль заводи каби компаниялар билан бир қаторда Тошкент Турин политехника университети мутахассислари ва талабаларининг инновацион ишланмалари намойиш этилди. Хусусан, ўрнатилган лаборатория билан жиҳозланган электр автобус, водород ва биоёқилғи билан ишлайдиган машина ва замонавий роботлар тақдим этилди. Ҳар йили бу каби кўргазмалар автомобилсозлик, ускуналар ва аксессуарлар соҳасида кўплаб мутахассисларни жалб қилади ҳамда янги алоқалар ва самарали музокаралар олиб бориш учун платформа саналади. UzAuto команиялар гуруҳининг иштироки – бу нафақат Туркманистонда балки ташқи хориж бозорида ҳам сўнгги ютуқларни намойиш этш ва ўзини танитиш учун ажойиб имкониятдир. “Туркман сахроси 2019” расмий тадбилари доирасида ишлаб чиқарувчиларнинг мутахассислар билан бевосита алоқаси учун халқаро форум ташкил этилиши режалаштирилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: